Get Mystery Box with random crypto!

#саволжавоб рукнидан Бугунги кунда корхонада МК 230-моддаси т | Qonunchilik.uz

#саволжавоб рукнидан

Бугунги кунда корхонада МК 230-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда ходимларга таътиллар иш йили тугагунга қадар берилиши йўлга қўйилган. Шу билан бирга, корхонада юзага келган таътиллар билан боғлиқ муаммони бартараф этиш мақсадида кўп йиллик (икки ва ундан ортиқ йиллик) меҳнат таътилига чиққан ходимни сўнгги меҳнат йилининг асосий таътил кунидан фойдаланиб бўлганидан кейин, яъни 21 календар кунидан сўнг иш берувчи ва ходимнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат таътилидан чақириб олиш, аввалги йиллар учун берилган барча меҳнат таътилларини касаба уюшмаси билан келишган ҳолда ходимларнинг таътилга чиқиши муносабати билан уларга берилган таътил пуллари ва моддий ёрдамни қайтариб олмаган ҳолда таътилларнинг фойдаланилмаган қисми учун компенсация деб ҳисоблаб алмаштириш мумкинми?
Юқорида кўрсатиб ўтилган саволга жавоб берсангиз.

Йўқ, аввалги йиллар учун таътилларнинг барча кунларини компенсация қилиб бўлмайди.

Ходим ҳар бир йилда камида меҳнат таътилининг энг оз 21 календар кунидан иборат муддатидан (МК 217-м.) асл ҳолида фойдаланиши шарт. Жорий йилда таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган ҳолларда, ходимнинг розилиги билан таътилнинг 14 календар кунидан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиб, шу йили ундан албатта фойдаланилиши лозим (МК 230-м. 2-қ.). Булар императив нормалар, шунинг учун буни ходим ва иш берувчининг келишуви, касаба уюшмаси розилиги билан ҳам ўзгартириш мумкин эмас.

Ўтган йиллар таътилларининг фақат энг оз муддатидан (21 календар кунидан) ортиқча қисми учунгина пуллик компенсация тўланиши мумкин (МК 234-м. 2-қ.).

Сиз назарда тутаётган вариантни амалга оширишнинг ягона йўли – бу ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда унга фойдаланилмаган аввалги йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсацияларни тўлиқ тўлаб бериш (МК 234-м. 1-к.).