Get Mystery Box with random crypto!

Бўлиб ўтиладиган фанлар гуруҳларининг бирини ўқитувчиси маълум | Qonunchilik.uz

Бўлиб ўтиладиган фанлар гуруҳларининг бирини ўқитувчиси маълум сабабларга кўра вақтинча йўқ бўлса уни дарсларини бошқа ўқитувчига юклатиш ва ҳақ тўлаш мумкинми?

Аввало қайси фанлар бўлиб ўтилишига тўхталиб ўтсак:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2017-йил 15-мартдаги 140-сон қарорига мувофиқ:

малакали ўқитувчилар етарли болган тақдирда ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-11-синфларида “Чет тили” фани, айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасалари ва умумий ўрта таълим мактабларининг ихтисослаштирилган синфларида ихтисослаштирилган фан, 5-11-синфларда “Информатика ва ахборот технологиялари”, 2-11-синфларида Ўзбек тили/Рус тили, 8-11-синфларда "Жисмоний тарбия”, 5-9-синфларда “Технология” фанлари икки гуруҳга бўлиб ўқитилади.

Энди вақтинча йўқ бўлган ходимни дарсларини ўтиш тартибига тўхталамиз:

Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида"ги низомнинг 18-бандида алоҳида ҳолларда халқ таълими муассасаларида ходимнинг розилиги билан касблар (лавозимлар)ни бирга қўшиб олиб боришга, шунингдек ўзининг асосий иши билан биргаликда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажаришга йўл қўйилиши мумкинлиги қайд этилган.

Кўпчилик чет тили, рус тили, технология, информатика, жисмоний тарбия, фани ўқитувчилари ана шу қоидани назарда тутиб, бўлиб ўқитиладиган фан ўқитувчиси маълум сабабларга кўра ишда бўлмаган пайтда синфни қўшиб ўтганлиги учун қўшимча иш ҳақи тўланади деб ҳисоблашади.

Лекин бу нотўғри. "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида"ги низомга ВМнинг 425-сонли қарори билан киритилган ўзгартиришга кўра, низомнинг 22-бандида бўлиб ўқитиладиган барча фанлар бўйича гуруҳлардан бирининг ўқитувчиси турли сабабларга кўра дарсда бўлмаган ҳолатларда гуруҳлар қўшиб ўқитилиши ҳамда қўшиб ўқитганлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмаслиги қайд этилган.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, бу вазиятда гуруҳлардан бирининг ўқитувчиси маълум сабабларга кўра вақтинча йўқ бўлса нариги гуруҳ ўқитувчисини синфни бирлаштириб дарсларини қўшиб ўтади ва қўшиб ўтгани учун унга қўшимча иш ҳақи тўлаб берилмайди.

Хонмирзо-Шерзодбек Хакимович.