Get Mystery Box with random crypto!

Клубимиз матбуот котиби докторлик диссертациясини ҳимоя қилди | Qonunchilik.uz

Клубимиз матбуот котиби докторлик диссертациясини ҳимоя қилди

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида клубимиз матбуот котиби, Championat.asia нашри мухбири Бекзод Толибов таянч докторантура талабларига кўра, барча имтиҳонларни аъло баҳоларга топширди ва 22.00.02 - "Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи" ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилишга эришди.

Бекзод Толибовга мазкур ишда Ўзбекистон миллий университети кафедра мудири, социология фанлари доктори, профессор Латипова Нодира Мухторжоновна илмий раҳбарлик қилди.

Биз клубимиз вакиллари ва барча мухлислари номидан Бекзод Толибовни мазкур муваффақият билан табриклаб, келгусидаги фаолиятида янада юксак зафарлар ёр бўлишини тилаймиз.