Get Mystery Box with random crypto!

АЗОБЛИ ЯРАМСАН БИТМАГАНИНГ РОСТ.... Қайдасан, билмайман, қайд | DADASI

АЗОБЛИ ЯРАМСАН БИТМАГАНИНГ РОСТ....

Қайдасан, билмайман, қайдасан ҳозир
Сени эслаб қалбим оғрийди зир зир,
Ўзингсан гулюзим, ўзинг беназир,
Мен сени шунча йил кўрмасдан севдим.
Қалбимни ўзгага бермасдан севдим.



Ёки… кутдингми бир ишорамни сен,
Ёки тан олувчи ошкорамни сен,
Соғинчдан эзилган садпорамни сен,
Бир бора ҳолингни сўрмасдан севдим.
Мен сени шунча йил кўрмасдан севдим.



Сен шунчалар ноёб, нодирмидинг ё,
Мен учун ҳар ишга қодирмидинг ё,
Мени азобловчи тақдирмидинг ё,
Ўткинчи хаёллар сурмасдан севдим.
Мен сени шунча йил кўрмасдан севдим.



Хаёлимдан бир он кетмаганинг рост,
Азобли ярамсан… битмаганинг рост,
Ўзгага қалбимни тутмаганим рост,
Сенга ёмон хаёл сурмасдан севдим.
Мен сени шунча йил кўрмасдан севдим.

АБДИНАЗАРОВА ДИЛДОРА

каналга аьзо бўлиш

@sherlar_olami_n1