Get Mystery Box with random crypto!

Мухаббатжон Кўрсатмайман кўзимдаги жолаларим, Силамайсан ортиқ | SHERLAR

Мухаббатжон
Кўрсатмайман кўзимдаги жолаларим,
Силамайсан ортиқ сочим толаларин.
Етмасмиди юракдаги нолаларим,
Муҳаббатжон озорингни қўйгин энди.

Қалб оғриди юракда бир тугун энди,
Майли унинг ҳижронида куйгин энди.
Сендан битта ўтинчим бор бундан буён,
Муҳаббатжон озорингни қўйгин энди.

Рашкдан куйиб азоблансам сенга нима,
Қўлларидан тутиб юрсанг менга нима.
Куни келиб ҳато қилдим кечир дема,
Муҳаббатжон озорингни қўйгин энди.

Сезмайсанда яшаяпман қароғингда,
Сен ҳам ахир асраяпсан ардоғинда.
Юзларимнинг тафти борку бармоғингда,
Муҳаббатжон озорингни қўйгин энди.

Ишқимизни ўзим билан олиб кетгум,
Юрагимнинг туб тубига солиб кетгум.
Сендан йироқ ёлғизликда ғазал битгум,
Муҳаббатжон озорингни қўйгин энди.

Дилфуза Саттарова шеъри


https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q



anba: @sherlar


        #like_boss