Get Mystery Box with random crypto!

«ҚУРБОН ХАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН» Мўмин-у муслима ахли мусул | SHERLAR

«ҚУРБОН ХАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН»

Мўмин-у муслима ахли мусулмон,
Пок қалби тўрида яшайди қурон,
Аллохга ишонган эй азиз инсон,
Қурбон хайитингиз муборак бўлсин!

Шукрона келтириб шундай кунларга,
Қиблага юзланиб ўқилар намоз,
Кимга насиб яна армон кимларга,
Дуо қилиб тангрим қилмоқлик эъзоз.

Саодатли кунда савоб яхши амаллар, Бир-бирин юқламоқ керак шу дамлар, Қурбингиз етса гар фарз билинг шуни, Жонлик атаб эхсон қилинг одамлар.

Кексалар холини сўранг аввало,
Етимлар бошини силанг беминнат,
Қилган яхшиликни айтманг мутлоқо, Охиратда насиб бўлгуси Жаннат!

Шундай юртда яшамоқлик бахт,
Шу бахтни бут айлар оила давраси,
Кўнгилда мустахкам иймон этиқод,
Қадр топмоқликни айни палласи.

Эй уммати Мухаммад дуо қил дуо,
Тинчлик хотиржамлик айласин ато,
Келаси шу кунга етайлик омон,
Равнақ топсин азиз шу она макон!

Мўмин-у муслима ахли мусулмон,
Пок қалби тўрида яшайди қурон,
Аллохга ишонган эй азиз инсон,
Қурбон хайитингиз муборак бўлсин!

Абдумуталиб Эргашалиев


        #like_boss