Get Mystery Box with random crypto!

....... Ҳазил шеър Замонанинг зайлида, Ёш бўлганда майлида. Қ | SHERLAR

.......
Ҳазил шеър

Замонанинг зайлида,
Ёш бўлганда майлида.
Қор ёғиб, из босилиб,
Дерлар ёшлар айниди.

Ёшликда ўйнаб ҳандон
Тўйма- тўй кезганлари,
Қўшни қиз  деворига
Суръатлар  чизганлари.

Кечалар отиб тошлар,
Ойнасин синдиргани
Отаси хипчин билан
Жойида едиргани.

"Бизни пайтимизда"деб,
Сўз боши бошланади .
Оналар меҳри дарё,
Кўзлари ёшланади.

Ҳозир бобо, бувилар,
Ёшлик келса қанийди.
Барчаси шундай эди,
Битта айфон камийди.

Ҳали ёш эси  кирар,
Ёшлар ҳам бўлар катта.
Сиздек нуроний буви,
Бобо бўлар албатта.

Шеърим ҳазил, ярими чин
Яна қилманг ҳеч гина.
Ҳато бўлса  ёшликни ,
Эслаб кўринглар яна.

Замонанинг зайлида,
Ёшлик қайтса қанийди.
Бўлгану  шундай  раққос ,
Дейди ёшлар айниди.
  
  Дилфуза Саттарова

https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q



anba: @sherlar


        #like_boss