Get Mystery Box with random crypto!

#ПРЕМЬЕРА ОНА... Ғафлатларда қолиб кетган боланг келди, Ҳою | SHERLAR

#ПРЕМЬЕРА

ОНА...

Ғафлатларда қолиб кетган боланг келди,
Ҳою-ҳавас мағлуб этган боланг келди,
Хатоларин англаб етган боланг келди,
Бағрингдан жой берасанми айтгин Она...

Кечроқ билди дил мехринга зорлигини,
Дуоингсиз ҳеч ким эмас хорлигини,
Эслаб қолди Онаси ҳам борлигини,
Бағрингдан жой берасанми айтгин Она...

Кўнглин кири, кўнглидан ҳам тошиб кетган,
Дунёни деб ҳасратлари ошиб кетган,
Боланг келди, шаҳарларга шошиб кетган,
Бағрингдан жой берасанми айтгин Она...

Чорлагандинг келолмади остонанга,
Қарамади кўнгил деган кошонанга,
Ёмон ўғил битган экан пешонанга,
Бағрингдан жой берасанми айтгин Она...

Шамол каби шошаверди йиллари ҳам,
Тош мисоли қотаверди диллари ҳам,
Кечиримлар сўролмайди тиллари ҳам,
Бағрингдан жой берасанми айтгин Она...

Оҳ вужуди, қучоғингни қилар талаб,
Неча йилки дуодасан бахтин тилаб,
Қадринг билмас болангни ҳам бошин силаб,
Бағрингдан жой берасанми айтгин Она...

Кўнглин кири, кўнглидан ҳам тошиб кетган,
Дунёни деб ҳасратлари ошиб кетган,
Боланг келди, шаҳарларга шошиб кетган,
Бағрингдан жой берасанми айтгин Она...

Муаллиф: Зоҳид Зиё...



https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q



anba: @sherlar


        #like_boss