Get Mystery Box with random crypto!

Каналларга қўшилмасдан, кириб, чиқиб кузатиб юрувчиларга. | SHERLAR

Каналларга қўшилмасдан, кириб, чиқиб кузатиб юрувчиларга.



Каналларга, кириб чиқасиз,
Қўшилмасдан,бурун суқасиз.
Нима учун,сиз шунақасиз?
Кириб,чиқиб,кўриб юрганлар.

Камаймайди, бирон еримиз,
Ёқмаса гар сизга шеъримиз.
Бошқа яна, нима ҳам дермиз.
Кириб, чиқиб, кўриб юрганлар.

Нега қайта,қайта кирасиз?
Гар,ёқмаса нега кўрасиз?
Бир пас кўриб,яна сурасиз,
Кириб,чиқиб,кўриб юрганлар.

Пойлоқчидай кўринасиз гоҳ,
Қўшилмоқлик балки оғирроқ.
Оғир олманг сўзларим бироқ.
Кириб,чиқиб кўриб юрганлар.

Ўзимни ҳам айбдор билдим,
Мисраларда хатолар қилдим,
Узур,бироз жахл ҳам қилдим,
Кириб,чиқиб кўриб юрганлар.

Кўплаб, яхши шеърлар ниятда,
Ёзмоқ учун, биз ҳаракатда,
Рақобат кўп,ҳозир,албатта,
Кириб, чиқиб, кўриб юрганлар.


Феруза Абдусаматова



https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q



anba: @sherlar


        #like_boss