Get Mystery Box with random crypto!

Эҳтиёжни аниқлаш учун яна бир инструмент! Мижоздан таклиф эт | Kamolov Sherzod | Sotuv va Kreativ marketing

Эҳтиёжни аниқлаш учун яна бир инструмент!

Мижоздан таклиф этилаётган турдаги маҳсулот/хизматни қўллаб кўрганлигини билиш орқали эҳтиёжни аниқлаш мумкин. Буни суҳбат тарзида кўриб чиқамиз:

Сотувчи: Қайси маҳсулотдан олдин фойдалангансиз?

Мижоз: ... бренди билан ишлаб кўрганман.

Сотувчи: ... брендининг қандай томонлари сизга ёқарди ва нималари маъқул келмади?

Мижоз: Мен доим банд бўлганим учун истаган вақтимда етказиб беришарди, аммо етказиш жараёнида маҳсулот эҳтиётланмасди.

Сотувчи: Тушунарли. ... ака/опа бизда етказиш хизмати бор, Бундан ташқари, агар етказиш вақтида маҳсулот билан нимадир содир бўлса, биз уни 100% алмаштириб берамиз.

Мижозни тажрибасидан келиб чиқиб, эҳтиёжини аниқладик ва хизматимизни мослаштирдик. Бу билан бизга истеъмолчиларнинг қулайлиги муҳим эканлиги кўрсатилди.

Кўпроқ ва қимматроқ сотишни ўрганмоқчи бўлсангиз, 2 октябрда бўлиб ўтадиган мастер-класимда иштирок этинг
https://sher-kamolov.uz/

Telegram | Facebook | Instagram