Get Mystery Box with random crypto!

Сотишдан олдин истеъмол қилишга беринг! Бозорга борсангиз, с | Kamolov Sherzod | Sotuv va Kreativ marketing

Сотишдан олдин истеъмол қилишга беринг!

Бозорга борсангиз, сотувчи холалар биринчи ўринда нима қилишади? Тўппа-тўғри, агар озиқ-овқат маҳсулоти бўлса, "еб кўр, болам" дейишади, ҳатто кесиб, оғзингизга ҳам солиб қўйишади.

Бу эффектив сотув инструментларидан бири— "LEADMAGNIT" ҳисобланади!

Баъзи ҳолларда мижоз илк учрашув ёки қўнғироқда сотиб олишга тайёр бўлмайди. Дейлик, "бирдан ўн баллгача, маҳсулот сизга қанчалик ёқди?" саволингизга мижоз "7-8" дея жавоб берди.

Қаршимизда "илик мижоз" турибди, уни иссиққа айлантириш учун "leadmagnit" тақдим этамиз:

Консультация
Онлайн тренинг
Ўлчам олиш
Индивидуал лойиҳа чизиб бериш
Ҳисоблатиб олиш
Маслаҳат ва ҳ.к.

Энди мижоз сиз билан бир маротаба ишлаб кўрди, алоқа ўрнатилди, ишонч ошди, ҳиссиётлар уйғотилди. Кейинги қадам СОТУВ.

Кўпроқ ва қимматроқ сотишни ўрганмоқчи бўлсангиз, 2 октябрда бўлиб ўтадиган мастер-класимда иштирок этинг
https://sher-kamolov.uz/

Telegram | Facebook | Instagram