#sevimli
☆ ☆ ☆
Сенга келиш нима?
Кетишдай осон.
Сенга йўқотишлар — топишдай бир гап.
Сен дунёни кўрмай яшайсан мудом,
Яшайсан дарахтдай ҳис қилиб, илғаб.
Қалбингда фожелар зумда учади,
Янги ғуссаларни қучасан шодон.
Бебахтлигинг бахтдай сендан кечади —
Алъомон,
Ўзингдан, жоним, алъомон!
Сени тўфонларнинг узи асрасин,
Сендан йироқ қочсин қисмат дудлари.
Йўлингга аямай қутлар ташласин,
Қўли очиқ келсин умринг ҳутларин.
Сенга кетиш нима?
Хайр-хўш... Тамом...
Мен ҳам омон қолай —
Бир нажот бергин.
Нима у бошимга отганинг?
Осмон...
Тўхта! Олиб кетма пойимдан ерни...
Усмон Азим
@sheriylahzalar