Get Mystery Box with random crypto!

☆ ☆ ☆ Мендан кетиш жуда ҳам осон, Йиғламайман, таъна қилмайма | She’riy lahzalar

☆ ☆ ☆

Мендан кетиш жуда ҳам осон,
Йиғламайман, таъна қилмайман.
Қуласа-да бошимга осмон
Ҳеч қаршилик, пана қилмайман.

Мендан кетиш жуда ҳам осон,
Чорламасман, эслатмам ўзим.
Гарчи сен деб берадирман жон,
Лек демасман: қолгин, азизим!

Мендан кетиш жуда ҳам осон,
Ўрганганман бу кетишларга.
Юрагимда турса-да тўзон,
Хайрлашгум қилмасдан зарда.

Мендан кетиш жуда ҳам осон,
Ташлаб кетган битта сен эмас.
Ич-ичимга тўлгандир хазон
Сен баҳорсан, кўрилмадим мос.

Мендан кетиш жуда ҳам осон,
Гарчи сенсиз дўнгум сояга.
Руҳим сенга талпинар сарсон,
Лек вужудим вазмин қоядай.

Кечир, мудом севганим учун,
Кечмаслигим учун ҳеч қачон.
Сенда айб йўқ, сўнди у учқун,
Энди... мендан кетишинг осон...

Ситорабону

2022.30.08.

@sheriylahzalar