Get Mystery Box with random crypto!

ОНА БЎРИ ҲАҚИДА ҲИКОЯ Елкасидан ярадор бўри Югурарди боласи т | She’riy lahzalar

ОНА БЎРИ ҲАҚИДА ҲИКОЯ

Елкасидан ярадор бўри
Югурарди боласи томон.
Ерни қизил этиб борарди
Панжасига оқиб борган қон.

Овчи унга отиб найзалар,
Орқасидан этарди таъқиб.
Бўрини-чи қизиқтирмасди
На саноқсиз ўқ-у, на рақиб.

Ниҳоят у ваҳший овчини
Жуда ортда қолдириб кетди.
Елкасида минглаб ўқ билан
Боласининг ёнига етди.

Жонни кучган каби эркалаб,
Шарт бағрига босди боласин.
Меҳри тошиб, юз кўзин ялаб,
Унутганди танда ярасин.

Афсус, шу шоғ овчи панадан
Энг охирги найзасин отди.
Бу ўқ унинг елкасигамас,
Юрагига санчилди, ботди.

Чидолмади... балки чидарди
Елкасига текканда бу ўқ.
Бўри йиғлаб жон берди,
афсус,
Боласига текканди бу ўқ...


ВАТАН

Мен Ватан ҳақида куйласам
агар,
Тоғ-у тош жўр бўлиб,
тинглайди осмон.
Титроққа келгайдир бунда
неки бор,
Қуриган хасга ҳам қайта
кирар жон!

Мен Ватан ҳақида ўйласам
агар,
Хаёлим бузолмас мингта
Чингизхон.
Жалолиддин бўлиб мангу
курашар,
Бунда ҳар йигит-қиз ҳар битта
ўғлон.

Мен юртим тарихин сўйласам
агар,
Ғанимлар бир четда йиглайди
қон-қон.
Буюк ўтмишимдан тўйиб
ифтихор,
Кўксига "ватан" деб урар ҳар
инсон.

Мен шундай Ватанни
суймасам агар,
Отам кечирмагай мени ҳеч
қачон.
Шу битта сўзим-чун минг бор
алҳазар,
Нечун жаннат юртни севмай,
отажон!

Мен Ватан деб қалам
тебратсам агар,
Бир ҳовуч тупроғи бўлгайдир
достон.
Аслида шу тупроқ - энг буюк
асар,
Унга тенг келолмас гавҳар-у
маржон.

Юртим тупроғидан яралган
жоним,
Демак, юракдадир
Ўзбекистоним!


УЙҒОНИШ

Дилимни чанг босиб кетганди
чоғи,
Баридан кўз юмиб юргандим
чунон.
Тун каби қоронғу эди ҳар
ёғим,
Узоқлардан бир қиз ҳайқирди:
уй-ғон!

Ўқдек нишонига теккан бу
сўздан,
Асал таъмини ва гул ҳидин
сездим.
Қалбинга оловлар кирди
дафъатан,
Мени боғлаб қўйган умидни
кесдим.

Ёруғлик таралди
умримга бу он,
Кўнглимда орзулар кўрсатди
энин:
Бундан буёғига ёнимда ҳар
тонг,
"Уйғонинг" деб шу қиз
уйғотсин мени!


МУНАҚҚИД ВА МЕН

Жўн шеърларим топмасдан
ўрин,
Бенаъф қайтгач бир-икки
марта,
Бир файласуф шоирнинг
шеърин
Меники деб узатдим шартта...

Кўзойнагин олди-да кўздан,
Эски сўзин сўзлади, яъни.
Деди: -"укам бу шеърингиз
ҳам,
Аввалгидай тузсиз, бемаъни".

Ич-ичимдан қувондим роса,
Ўз-ўзимни санаб мукаммал,
Дедим: -"бу ҳам бемаъни
бўлса,
Унда мен ҳам буюк эканман.

Нурмуҳаммад Абдузоир

@Nurmuhammad_Abduzoir
@sheriylahzalar