Матназар АБДУЛҲАКИМ БАҲОРНИНГ СЎНГГИ ҚЎШИҒИ Ям-яшил ўйларга | Шеърият кечаси | Ўзбек ва жаҳон адабиёти
Матназар АБДУЛҲАКИМ
БАҲОРНИНГ СЎНГГИ ҚЎШИҒИ
Ям-яшил ўйларга толиб кетаман,
Хазон бўлмай ҳар йил ғолиб кетаман.
Гарчи менга андуҳ буткул бегона,
Лоқайдлардан нолиб-нолиб кетаман.
Умидворман, бир кун мен уларни ҳам
Муҳаббат дардига чалиб кетаман.
Борлиқ бери турсин, ҳар бир юракка
Минг-минглаб мўъжиза солиб кетаман.
Мени бир ўйлаб кўр зерикканингда,
Олис-олисларга олиб кетаман.
Ўтиб кетади деб ким айтди мени,
Сенинг юрагингда қолиб кетаман.
@sheriyat_kechasi