Get Mystery Box with random crypto!

ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ

Telegram kanalining logotibi shayx_muhammadsodiquzb — ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ Ш
Telegram kanalining logotibi shayx_muhammadsodiquzb — ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ
Kanal manzili: @shayx_muhammadsodiquzb
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.56K
Kanalning ta’rifi

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Savollar.islom.uz

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 116

2021-02-27 09:34:14 ДУНЁ КЎЗИНГГА ТОР БЎЛИБ ҚОЛГАНИДА УШБУ ҚИССАНИ ЭСЛАГИН:

– Етти фарзанднинг отаси эди. Уч ўғил ва тўрт қиз.

– Биринчи ўғиллари икки ёшдан бироз ўтгач вафот топган.

– Иккинчи ўғиллари бир ярим ёшда вафот қилган.

– Учинчи ўғиллари 17 ойлигида вафот этган.

– Биринчи қизлари турмушга чиқиб, 28 ёшида вафот топган.

– Иккинчи қизлари турмушга чиқиб, 21 ёшида вафот бўлган.

– Учинчи қизлари турмушга чиқиб, 27 ёшида вафот қилган.


Ўғил ва қиз фарзандларининг барчаси у зотнинг тирикликларида вафот топган. Фақат қизлари Фотима у зотдан кейин бироз яшаган.

Сизга ҳам мусибат ва ғам ташвиш тўқнаш келса, ушбу қиссани эслаб қўйишни тавсия этаман.

Бу киши ким эканларини билгандирсиз?

(Жавоб:Пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам)


ИЗОҲ: Баъзи манбаларда саналар қуйидагича келган экан: Тўнғич ўғиллари Қосим 17 ойлигида, иккинчи ўғиллари Абдуллоҳ 1 ёшга тўлмасидан, кенжа ўғиллари Иброҳим 18 ойлигида, катта қизлари Зайнаб 31 ёшида, иккинчи қизлари Руқайя 22 ёшида, учинчи қизлари Умму Кулсум 28 ёшида вафот топганлар.

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg
19.1K views06:34
Ochish/sharhlash
2021-02-27 09:28:11
#Видео

Ноёб кадрлар: 1950 йил, Мадина. Масжидун Набавийнинг кенгайтирилиши

Қадимги деворлар бузилиб Пайғамбар алайҳиссалом мақбараси атрофидаги бино деворлари янгиланаётгани акс этган видео.

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg
15.9K views06:28
Ochish/sharhlash
2021-02-27 09:26:07 ҲАММОМГА БОРИШ ҲАҚИДА ҲАДИС

@Savollar_kanal 5865-савол

Ассалому алайкум! Ҳаммом ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирса ҳаммомга иштонсиз кирмасин” деган гаплари бор экан. Бу ерда қандай ҳаммом назарда тутиляпти, умумий ҳаммомми ёки уйдаги ҳаммомми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Умумий ҳаммом. Умумий ҳаммомда одамлар бир бирларига авратларини кўрсатишига тўғри келиб қолади. Шунинг учун ҳаммалари киндигининг остида тиззасининг остигача бўлган жойини беркитишга буюрганлар. Ёлғиз ҳаммомда ҳамма кийимларни ечиб ювиниш мумкин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg
14.5K views06:26
Ochish/sharhlash
2021-02-27 09:25:57 ВАНГА ТАНГАСИ

@Savollar_kanal 5863-савол

Ассалому алайкум! Интернет орқали башоратчи Вангани амулет тангалари ҳақида ўқиб қолдим. Танга одамларга омад олиб келаркан. Уни ўзи билан олиб юриш керак экан. Саволим динда бу ҳақда нима дейилган?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мўмин одам бунчалик ахмоқ бўлмаслиги керак. Бериш ёки бермаслик Аллоҳ таолонинг қўлидаги иш. Аллоҳни қўйиб тангадан умид қилиш Аллоҳ таолони қўйиб ўрнига ўзича бут ясаб ундан тиланишни нима фарқи бор? Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg
13.6K views06:25
Ochish/sharhlash
2021-02-27 09:25:57 НИСОБГА ЕТДИМИ

@Savollar_kanal 5862-савол

Ассалому алайкум! Ота-онам қилиб берган кўрпа-тўшак эл қатори, кейин ўша вақтда энг арзон мебелни 2млн га олганмиз. Эрим қилган 2гр ли узугим ва 2гр ли занжирим бор ва яқинда 2гр ли узук олдим. Мани молим нисобга етганми ё ота онам қилиб берган буюмлар кирмайдими? Нисобга етган инсон хар йили закот бериши керак экан?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ота-онангиз қилиб берган буюмлар истеъмол буюмлари ҳисобланади. Уларни закот нисобига қўшилмайди. Тиллаларингиз 85гр га етса ёки бошқа пулларингиз ҳам тиллаларингизга қўшилиб 85гр тилланинг қийматига етса ва бир йил турса закот фарз бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg
13.4K views06:25
Ochish/sharhlash
2021-02-27 09:25:57 УЙДА НАМОЗ ЎҚИГАНДА

@Savollar_kanal 5861-савол

Ассалому алайкум! Биз оилавий Тошкентда домда истиқомат қиламиз. Намоз вақти кирганда масжиддаги азон бизга эшитилади. Лекин биз азон эшитилса ҳам яна ўзимиз азон айтиб намозни ўқиймиз. Отам ҳам акам ҳам мен ҳам алоҳида хонада азон айтиб намозни ўқиймиз. Уйда азон айтилса савоб амал бўларкан. Шундай қилишимиз тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сизлар намозларингизни масжидда ўқинглар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ غَدَا إِلَى الْمَسْجِدِ أَوْ رَاحَ أَعَدَّ اللهُ لَهُ فِي الْجَنَّةِ نُزُلًا كُلَّمَا غَدَا أَوْ رَاحَ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким эртами-кечми, масжид томон борса, Аллоҳ таоло унга ҳар эрта ва кеч юрганида жаннатдан манзил тайёрлайди», дедилар».
Икки Шайх ривоят қилганлар.
Шарҳ: Демак, инсоннинг жаннатдаги манзили, мартабаси масжидга боришига қараб бўлади. Мўмин банда ҳар сафар масжидга боргани сабабидан Аллоҳ таоло унга жаннатда манзил тайёрлайди. Қанча кўп борса, жаннатдаги мартабаси шунча ортиб бораверади. Шундан аён бўладики, масжидга оз борган одамнинг жаннатдаги мартабаси ҳам оз бўлади. Энди масжидга бормаган одамнинг мартабаси қай даражада бўлиши мумкин?
Шунинг учун эртаю кеч масжидга қатнаб, у ерда жамоат билан намоз ўқишга ҳаракат қилаверишимиз лозим.

Намозни масжидларда жамоат билан ўқиш афзал бўлиб, бу намозхонлар орасидаги ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлайди, куч жамоатда, бирликда эканлигини англатади, ижтимоий боғланиш ва ҳамкорликни кучайтиради.

Жамоат намози кишилар ўртасида тенгликни намойиш қиладиган энг муҳим омилдир. Намозда бандалар ким бўлишларидан қатъи назар, бир жойда, бир сафда турадилар, бир хил амални бажарадилар ва Аллоҳгагина банда эканликларини изҳор этадилар.

Намозда бандаларнинг жамоат шаклида имомга бўйсунишлари, бир мақсад учун интилишлари намоён бўлади. Ҳатто жамоат намози туфайли мусулмонлар бир-бирлари билан танишиб, биродар бўладилар, яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилишга, бир-бирларининг ҳолларидан хабар олишга одатланадилар. Ораларида бемор, мазлум, ҳожатмандлар чиқиб қолса, ёрдам берадилар. Шу билан бирга, улар бир-бирларининг хатоларини ҳам тузатадилар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg
13.8K views06:25
Ochish/sharhlash
2021-02-27 09:25:36 Имом Байҳақий ва Абу Яълолар Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларга сахийлар сахийсининг хабарини берайми? Сахийларнинг сахийси Аллоҳдир. Мен одам боласининг энг сахийсиман. Мендан кейин сиздан энг сахийингиз, илм ўрганиб, илмини тарқатган одамдир. У қиёмат куни ёлғиз ўзи бир уммат бўлган ҳолида тирилтирилади. Ва жонини Аллоҳнинг йўлида сахийлик билан тутган кишидир», деганлар.
Бу ҳадисда уламолар сахийликда Аллоҳнинг йўлида жонини ҳам қизғанмаган шаҳидлардан кўра сахийроқ қилиб васф этилмоқдалар.
Имом Ибн Можа Абу Зарр ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Абу Зарр! Эрталаб туриб, Аллоҳнинг Китобидан бир оят ўрганмоғинг сен учун юз ракат (нафл) намоз ўқиганингдан яхшироқдир. Эрталаб туриб, амал қилингану қилинмаган илмдан бир боб ўқимоғинг сен учун минг ракат (нафл) намоз ўқиганингдан яхшироқдир», деганлар.
Шунчалик тарғиботдан кейин ҳам илмга қизиқмайдиган одам қолиши мумкинми?! ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg
13.9K views06:25
Ochish/sharhlash
2021-02-27 09:25:22 УСТОЗИМ ЙЎҚ БЎЛСА

@Savollar_kanal 5860-савол

Ассалому алайкум! Қўни-қўшнилардан намоз ўқийдиган одам бўлмагани учун ман намозни ўзим китоблардан, маърузалардан, дўстларимдан сўраб ўқишни ўрганганман. "Динда саволим бор" деган китобда жудаям батафсил намоз ўқиш ёзилган, шу китобдан кўпроқ фойдаланганман. Устозим йўқ, лекин мани намоз ўқишимни қўшниларим, дўстларим билишади, бизга ёки ўғлимга ўргатинг дейшади, ман уларга компьютерда китобдан олинган нарсаларни чиқариб бераман ва тушунтираман. Ман ўзим тушунмаган нарсамни сўрашса, бориб масжид имомларидан сўранг деб айтаман. Энди мани устозим бўлмагани учун ман қилаётган ишим нотўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри иш қилаяпсиз экан. Сиз ҳам намозингизни тўғри ёки нотўғрилигини бирор аҳли илмдан текширтириб олинг.

عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ الْبَدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَجُلًا أَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَسْتَحْمِلُهُ فَقَالَ: إِنَّهُ قَدْ أُبْدِعَ بِي، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: اِئْتِ فُلَانًا. فَأَتَاهُ فَحَمَلَهُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ دَلَّ عَلَى خَيْرٍ فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ فَاعِلِهِ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ

Абу Масъуд ал-Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб, (уловсиз қолганини айтиб), улов сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фалончининг олдига бор», дедилар.
Бас, унинг олдига борди ва у улов берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга қилувчининг ажри мислича (ажр) берилади», дедилар».
Тўртовлари ривоят ривоят қилганлар.
Шарҳ: Муаллиф раҳматуллоҳи алайҳининг ушбу ҳадисни илмни етказиш вожиблиги ва унинг фазли ҳақидаги бобда келтиришлари кишиларга илмни етказиш яхшиликка далолат эканлигидандир. Яъни, бир одам бошқаларга илм ўргатса, яхшиликка далолат қилган бўлади. Ундан илм ўрганган одамлар қандай амал қилиб, савоб олсалар, ўргатган устоз ҳам улар олган савоб миқдорида савоб олади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб, (уловсиз қолганини айтиб), улов сўради».
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларида унга берадиган уловлари йўқ экан, фалончининг олдига боргин, сенга улов берса, ажаб эмас, деган маънода гап айтдилар. Ҳалиги улов сўраган одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зикр қилган одамга борган эди, у улов берди. Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга қилувчининг ажри мислича (ажр) берилади», дедилар.
Бу ерда яхшиликка далолат қилувчи – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, яхшиликни қилувчи – улов берган одам. Улов берган одам қанчалик ажрга эга бўлса, уни ушбу яхшиликка далолат қилган зот – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам шунча ажр берилади.
Эҳтимол, бизда яхшиликка далолат қилиш яхши иш, деган тушунча бордир. Аммо ушбу ҳадиси шарифда баён қилинган руҳ йўқ. Агар бу ҳадисдаги руҳдан бир оз бўлганида эди, ичимизда яхшиликка далолат қилмайдиган одам қолмас эди.
Исломнинг яхшилик тарафдори эканлигини қаранг. Ният бобида яхшиликни ният қилган одамга уни қилмасидан олдин савоб ёзилиши айтилган эди. Бу ерда яхшиликни ният қилмаса ҳам, бошқа кишини яхшиликка далолат қилганлиги учун худди ўша яхшиликни қилувчи каби савоб олиши айтилмоқда.
Бу эса сиз билан бизнинг доимо яхшиликка даъват қилувчилардан бўлишимизни тақозо қилади. Қаранг, динсиз, диёнатсиз, иймонсиз одамга калимаи шаҳодатни ўргатиб, уни иймонга далолат қилган одам қанчалар савобга эга бўлади?! Бир одам мўмин-мусулмон бўлиб, қанча савоб топса, у ҳам ўшанча савобга эга бўлади! Бетавфиқ бўлиб, намоз ўқимай юрган одамни намозга далолат қилган одам ўша намозга кирган одам умр бўйи намоз ўқиб, қанча савоб олса, шунча савобга эга бўлар экан. Бошқа ибодат ва яхшилик ишларга далолат қилишни ҳам шунга қиёс қилавериш мумкин.
Шунинг учун илм ўрганиш, ўзидаги илмни бошқаларга ўргатиш ўта савобли иш ҳисобланади. Бу хайрли иш орқали ҳеч ким эриша олмайдиган улкан савобларга эришиш мумкин.
14.5K views06:25
Ochish/sharhlash
2021-02-27 09:25:07
НАСАБ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg
15.3K views06:25
Ochish/sharhlash