Get Mystery Box with random crypto!

ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ

Telegram kanalining logotibi shayx_muhammadsodiquzb — ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ Ш
Telegram kanalining logotibi shayx_muhammadsodiquzb — ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ
Kanal manzili: @shayx_muhammadsodiquzb
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.68K
Kanalning ta’rifi

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Savollar.islom.uz

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 115

2021-03-01 17:36:11 ЧИҚИНДИЛАРИНИ МАШИНАСИДАН УЛОҚТИРУВЧИ КИШИЛАРГА

@Savollar_kanal 5872-савол

Ассалому алайкум! Яхши одамлар жуда кўп, лекин бази одамлар озгина бефаҳмлик қилмоқда. Улар кўчаларни ахлат уюмлари билан тўлдиришмоқда. Бу хақида озгина муносабат билдирсангиз хурсанд бўлар эдим.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Кўчада йўловчиларга озор берадиган нарсаларни ташлаш шаръан қораланган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الْإِيمَانُ بِضْعٌ وَسَبْعُونَ أَوْ بِضْعٌ وَسِتُّونَ شُعْبَةً، فَأَفْضَلُهَا قَوْلُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَأَدْنَاهَا إِمَاطَةُ الْأَذَى عَنِ الطَّرِيقِ وَالْحَيَاءُ شُعْبَةٌ مِنَ الْإِيمَانِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шуъбадан иборатдир. Унинг энг афзали «Лаа илааҳа иллаллоҳ» демоқ ва энг кичиги, йўлдаги озор берадиган нарсани олиб ташлаш. Ҳаё, иймоннинг шуъбасидир», дедилар».
Шарҳ
: Улар йўлдан озор берадиган нарсани олиб ташлашни иймон шуъбаси даражасига кўтарган Ислом динига муҳтожлар. Бу эҳтиёж кундан-кунга ўсиб бормоқда. Чунки дунёда, инсонлар ичида кундан-кунга иймонсизлар, иймони заифлар кўпаймоқда, ҳаёсизлар кўпаймоқда. Инсоният йўлига озор берувчи нарсаларни ташловчилар кўпаймоқда.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: اتَّقُوا اللَّاعِنَيْنِ قَالُوا: وَمَا اللَّاعِنَانِ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: الَّذِي يَتَخَلَّى فِي طَرِيقِ النَّاسِ أَوْ فِي ظِلِّهِمْ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَمُسْلِمٌ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки лаънат келтирувчи
(иш)дан сақланинглар», дедилар.
Одамлар:
«Эй Аллоҳнинг Расули, икки лаънат келтирувчи (иш) нима?» дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларнинг йўлига ва соя жойига хало қилган», дедилар».
Абу Довуд ва Муслим ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда кўпчилик фойда оладиган жойларни эҳтиром қилиш, бундай жамоатчилик жойларини озода сақлаш ҳақида сўз бормоқда.
Йўл – кўпчилик фойдаланадиган жой. Унда кишиларга озор берадиган, кўнгилларини ғаш қиладиган нарсалар бўлмаслиги керак. Агар бирор киши йўлга қазои ҳожат қилиб қўйса, ўтган-кетган одам унга лаънат айтади. Одамлар ўтириб, дам оладиган, нафасини ростлайдиган жойлар ҳам худди шундай! Ундай жойлар ҳам доимо озода сақланиши лозим, бундай жойга қазои ҳожат қилиб қўйган кишини ҳам одамлар лаънатлайдилар. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу икки ишни «икки лаънат келтирувчи (иш)» деб атамоқдалар.
Мусулмон киши йўлга, соя жойга ва бошқа шунга ўхшаш кўпчилик фойдаланадиган жойларга нафақат қазои ҳожат қилмаслиги, балки ундан бошқа халал берувчи ишларни ҳам қилмаслиги керак. Аксинча, ундай жойларни доимо тоза ва озода сақлашга, кўпчиликка озор берадиган нарсалар бўлса, олиб ташлашга одатланиш лозим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлдан кўпчиликка озор берувчи нарсани олиб ташлашни иймоннинг шўъбаларидан бири, деганлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg
995 views14:36
Ochish/sharhlash
2021-03-01 17:36:11 ЭРИ ВАФОТ ЭТИБ ИДДАДАН КЕЙИН КЎЧАГА ЧИҚИШИ

@Savollar_kanal 5871-савол

Ассалому алайкум! Отажоним вафот этган кунларидан бошлаб онажоним идда ўтиришни бошладилар. 4 ой 10 кун бўлиб қолди. Идда тугаган куни кўчага чиқиб бирор қариндошникига бориш керак деб айтишибди. Идда тугаши билан кўчага чиқиш шартми ёки яна 3-4 кун ўтказиб чиқиш керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Идда тугагач ихтиёрли. Бирорта ўсма ёки қаламни олиб пардоз қилса ҳам иддадан чиққанлигининг аломати бўлаверади. Чунки идда тугагадан кейин ҳам аза тутиш, ҳаром амал ҳисобланади. Бу ҳақида “Ҳадис ва Ҳаёт” китобида қуйидагича берилган:

عَنْ أُمِّ عَطِيَّةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كُنَّا نُنْهَى أَنْ نُحِدَّ عَلَى مَيِّتٍ فَوْقَ ثَلَاثٍ إِلَّا عَلَى زَوْجٍ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا، وَلَا نَكْتَحِلَ وَلَا نَتَطَيَّبَ وَلَا نَلْبَسَ ثَوْبًا مَصْبُوغًا إِلَّا ثَوْبَ عَصْبٍ، وَقَدْ رُخِّصَ لَنَا عِنْدَ الطُّهْرِ إِذَا اغْتَسَلَتْ إِحْدَانَا مِنْ حَيْضِهَا فِي نُبْذَةٍ مِنْ كُسْتِ أَظْفَارٍ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ

Умму Атия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Биз бирор маййитга уч кундан ортиқ мотам қилишдан наҳий қилинган эдик. Фақат эрга тўрт ою ўн кун эди. Сурма қўймас, хушбўй нарса суртмас, бўёқли кийим киймас эдик. Фақат асли бўялган кийим бўлса, бўлаверар эди. Батаҳқиқ, қачонки бирортамиз ҳайзидан пок бўлганда ғусл қилса, бир оз Азфор кустига рухсат берилган эди».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.
Шарҳ: Куст - хушбўйнинг бир тури бўлиб, нохуш ҳидларни кетказиш учун ишлатилади. Бу ерда Азфор деган жойдан олинадиган (келтириладиган) хушбўй зикр қилинган.
Ушбу ривоятдан олинадиган фойдалар:
1. Яқин қариндоши ўлган аёл уч кундан ортиқ мотам тутиши мумкин эмаслиги.
2. Эри ўлган аёл тўрт ою ўн кундан ортиқ ҳам, кам ҳам мотам тутиши мумкин эмаслиги.
3. Мотамдаги аёл сурма суртмаслиги.
4. Мотамдаги аёл хушбўй суртиши мумкин эмаслиги.
5. Мотамдаги аёл асл бўёғи устидан бўялган кийим кийиши мумкин эмаслиги.
6. Эри ўлганидан кейин мотам тутиб, идда ўтирган аёл ҳайздан пок бўлганидан сўнг ҳайз туфайли пайдо бўлган нохуш ҳидни кетказиш учун фаржига хушбўй нарса –пахтами ёки бошқа бирор нарса қўйиши мумкинлиги. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg
1.1K views14:36
Ochish/sharhlash
2021-03-01 17:35:17
МАНМАНЛИК

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg
1.1K views14:35
Ochish/sharhlash
2021-03-01 17:34:46 ФАТВО БЕРГАН БЎЛАМАНМИ?

@Savollar_kanal 5870-савол

Ассалому алейкум! Фатвога журъат - дўзахга журъат демакдир! Фиқҳий масалаларда сўралса-сўралмаса "бу ҳалол, бу ҳаром", "бу бўлади, бу бўлмайди", "мен буни бундай деб ўйлайман", "мен бунга бундай деб жавоб берган бўлардим" деб оғиз кўпиртираётган биз ношудлар ҳолига Аллоҳ таоло ўзи раҳм қилсин. Бу юқоридаги текстни телеграмм сайтдан қўчирдим. Худога шукур намоз ўқийман ва дўстларим мендан ҳам ҳар хил диний саволларни сўрашади. Масалан: зино ҳаромми, намоз ўқиш шартми ва яна шунга ўхшаган саволларни беришади. Мен қўлдан келганча жавоб бераман, масалан: ҳа зино ҳаром деб. Юқоридаги матнни ўқиб жавоб беришга қўрқиб қолдим. Агар мен ҳаромлигини билиб туриб ҳам “ҳа бу ишинг ҳаром” десам ҳам дўзахга журъат қилган бўламанми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Юқоридаги ҳадис билиб-билмай гапираверадиган кишиларга тегишли. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа бир ҳадисларида “Ким ўзи билан билимни яширса оловдан бўлган жуган билан жуганланади” деганлар. Бу ерда гап билмасдан туриб, ўзича ақлига суяниб далилини билмасдан гапирувчилар ҳақида. Ҳар бир ота-она оиласига, бошлиқлар қўл остидаги ишчиларига ҳалол ва ҳаром, яхши ва ёмонни таълимини беришмаса қаттиқ жавобгарликка қоладилар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg
1.5K views14:34
Ochish/sharhlash
2021-03-01 17:34:46 АҚИЙҚАДА МАСТ ҚИЛУВЧИ ИЧИМЛИК ИЧИЛСА

@Savollar_kanal 5869-савол

Ассалому алайкум! Ақиқа нияти билан қўй сўйиб тўй қилса ва унда ҳаром ичимликлар қўйса нима бўлади? Бу ҳолатда ақиқа ўз ўрнига ўтадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ақиқа учун сўйилган ҳисобланади, аммо қилган иши катта гуноҳ ҳисобланади. Ҳиндуларнинг ишидан бўлади. Улар одатда қозонларини куйдириб, чиннидек ялтиратиб, сўнг ўзлари Худо деб эътиқод қилган молларнинг бавлидан олиб қозонига ишқалаб чиқишади. Сўнг масаллиқларини солишади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg
1.3K views14:34
Ochish/sharhlash
2021-03-01 17:34:46 ТАҲОРАТСИЗ ОВҚАТ ТАЙЁРЛАШ

@Savollar_kanal 5868-савол

Ассалому алайкум! Бир ҳадис эшитдим. Бу ҳадис тўқима ёки мавжудлигига иккиланиб қолдим. Агар мавжуд бўлиб саҳиҳ бўлса амал қилмоқчимиз. Ҳадис қуйидагича: "Эркак кишининг бомдодга ухлаб қолиб, уни қазо қилиши, аёлнинг 1 кеча олдин тайёрлаган овқатини, бетаҳорат тайёрлаганининг касофатидан" деган мазмунда. Агарда шундай бўлса бунга йўл қўймас эдик.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳадис йўқ. Бамдодга ухлаб қолишнинг хотин таҳоратсиз овқат қилишига алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg
1.3K views14:34
Ochish/sharhlash
2021-03-01 17:34:46 АЁЛЛАРНИ АЗОН АЙТИШИ.

@Savollar_kanal 5867-савол

Ассалому алайкум! Ижтимоий тармоқларда аёл кишиларнинг азон айтаётганини эшитиб қолдим. Аёл киши азон айтиши вожибми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Аёл киши азон айтмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg
1.4K views14:34
Ochish/sharhlash
2021-03-01 17:34:46 РАСУЛУЛЛОҲНИ СЕВГАНЛАРГА БАЛО КЕЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 5866-савол

Ассалому алайкум! Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Ё Расулуллоҳ мен Аллоҳни яхши кўраман”, деб айтди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ундай демагин. Агар гапинг рост бўлса бошинга балолар ёғилишига тайёр тургин”, деб айтдилар. Ҳалиги киши яна бир айтдилар: “Ё Расулуллоҳ мен сизни яхши кўраман”. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ундай демагин. Агар гапинг рост бўлса бошинга фақирлик тушишига тайёр тургин”, деб айтдилар. Ушбу ҳадис саҳиҳми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! У ҳадисни тўғри тушуниш керак. Аллоҳ ва расулига муҳаббат қилган инсон боши мусибатдан чиқмайди, умри фақирликда ўтади дегани эмас. Чунки саҳобаларни бойликларини ҳисоблаб чиқса ҳозирги кундаги дунёдаги саноқли бойларнинг сафида аввалги ўринларда турадилар. Ҳадисдан мурод имтиҳон қилинишдир. “Саҳиҳул Бухорий”нинг шарҳи “Кашфул Борий”да Салимуллохон раҳматуллоҳи алайҳ хушхабар келтирган кишига суюнчи бериш бобида бир воқеъани зикр қилганлар. Унда: “Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ бир куни тушларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни зиёрат қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аҳмад ибн Ҳанбалга синов бўлишининг башоратини беринг дедилар. Эрталаб туриб имом Шофеъий шогирдларига “Қайси бирингиз у кишига бу башоратни етказади?” дедилар. Шогирдларидан бири “мен етказаман” деб Аҳмад ибн Ҳанбал ҳузурларига сафарга чиқдилар. У кишига бу башоратни етказилганида суюнчисига кийиб турган кўйлакларини ечиб берганлар. Шогирд имом Шофеъий олдиларига олиб келганда у зот кўйлакни бир жомга солиб устидан сув қуйиб, сувини ичиб юборганлар” дейилган. Аҳмад ибн Ҳанбал бу синовдан гўзал тарзда ўтганлар. Бошларига тушган бу синовни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг башоратлари ва Аллоҳнинг ҳузурида мисли кўрилмаган даражада мартабага эришишга сабаб деб билганлар. Ҳамма вақтларда ҳам мўминлар синовда бўладилар. Кимдир уни хайрият деб қабул қилиб сабр қилади ва муваффақиятга эришади. Кимдир уни ёмонлик деб билади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бандаларига икки савол берган.

Биринчиси:

أَحَسِبَ النَّاسُ أَن يُتْرَكُوا أَن يَقُولُوا آمَنَّا وَهُمْ لَا يُفْتَنُونَ۝

2. Одамлар «Иймон келтирдик», дейишлари ила синалмай, тарк этилишларини ўйладиларми?
Яъни «Одамлар иймонни «оғиз билангина айтиб қўйиладиган қуруқ гап» деб ўйлайдиларми? Улар ўзларича, «Иймон келтирдик», деб қўйсак, иш битди, мўмин бўлдик, унинг савоби ҳам бу дунёда, ҳам у дунёда ўз-ўзидан келаверади, деб ўйлайдиларми? «Иймон» сўзидан кейин ҳеч қандай имтиҳон-синов бўлмайди, деб ўйлайдиларми?»
Қадимда ҳам, ҳозирда ҳам кўплар иймон ҳақида худди шундай нотўғри тасаввурда бўлганлар. Уларнинг фикрича, «Аллоҳга иймон келтирдим», деганидан кейин ҳамма нарса ўз-ўзидан бўлавериши керак.
Аслида, ундай эмас. Аллоҳ таоло ҳамма нарсанинг яхшисини ёмонидан, ҳақиқийсини сохтасидан ажратиш учун бу дунёда синов-имтиҳон қоидасини жорий қилиб қўйган. Маъданларнинг асли ҳам ўтга солиниб, тобланганида намоён бўлади. Йўқса, ҳамма маъдан ҳам сиртидан маъдан бўлиб кўриниб тураверади. Ўтда синалганда эса ҳақиқийси бошқаларидан ажраб чиқади.
Иймон калимасини оғизда айтиш осон. «Иймон келтирдим», деб ҳар ким ҳам айтавериши мумкин. Аммо тил билан айтилган калима дилдан чиққанми ёки йўқми, буни аниқлаш учун банда синов-имтиҳондан ўтиши керак. Бу эса қадимдан жорий бўлиб келаётган одат. (Анкабут сураси).
Иккинчиси:

أَفَحَسِبْتُمْ أَنَّمَا خَلَقْنَاكُمْ عَبَثًا وَأَنَّكُمْ إِلَيْنَا لَا تُرْجَعُونَ۝

115. Наҳотки, сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?! (Муминун). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg
2.3K views14:34
Ochish/sharhlash
2021-03-01 05:16:38
БАҲОР ФАСЛИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!!!

Аллоҳ таоло БАҲОР ФАСЛИНИ борлиқ ва табиатда яшариш, яшнаш, ўзгаришларнинг бошланиши этиб қўйди. Баҳор келиши билан табиат узоқ қиш уйқусидан уйғониб жонланади, набототлар ниш уриб чиқади, БАҲОР ФАСЛИ Юртимиз, халқимиз ва ҳар бир хонадонга баракали келсин.

БАҲОРНИНГ ИЛК КУНИ МУБОРАК!!!

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg
3.8K views02:16
Ochish/sharhlash
2021-02-27 09:35:49 ​​ ЮРАК СОҒЛОМ БЎЛИШИ УЧУН.

1. Эрта саҳарда анор, тушда пиёзли овқат, кечқурун ухлаш олдидан асал ейилса, қон кўз ёшидек тиниқ бўлади. Бу, юрак фаолият учун жуда зарур.

2. Буғдой кепаги қўшиб тайёрланадиган нон, суюқ бўтқа, атала ейиш юрак хуружига қарши фойда беради.

3. Юрак ўйноғида, бош айланишида лимоннинг нафи тегади.

4. Юраги хаста одам кишмиш узуми пишган мавсумда ҳар куни ундан иложи борича кўпроқ еса, шифо топади.

5. Юрак фаолиятини яхшилаш учун зира солинган овқат, ёнғоқ, шолғом димламаси, мўмиё, кунжут ёғи, тут меваси истеъмол қилиш, заъфарон солинган чой ичиб туриш керак.

6. Қуритилган ўрикдан 500 грамм олиб, 3 литр идишга қайноқ сув билан дамланади. Бу ўрик шарбатидан кунига 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин бир пиёла ичилади.

7. Беҳи уруғини янчиб истеъмол қилиш юрак хасталигига даво.

8. Помидор юрак фаолиятини яхшилайди.

9. Кўк чой қонни суюлтиради, томирларни кенгайтиради, қон юришини яхшилайди.

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg
29.3K views06:35
Ochish/sharhlash