Get Mystery Box with random crypto!

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

Telegram kanalining logotibi shayx_muhammadsodiq_muxlislari — ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
Kanaldagi mavzular:
Ривоят
Биласизми
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 212.13K
Kanalning ta’rifi

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган!
Манба: Savollar.islom.uz | Islom.uz
Савол йўллаш! 👉 Savollar.islom.uz
Реклама: @Reklamauchun_manzil

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2024-04-05 14:38:15 ​​​​УМРГА ТАТИГУЛИК КЕЧА!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!
Рамазони каримнинг охирги ўн кунлигида Қадр деб аталмиш бир кеча бордир. Бу кеча минг ойдан афзалдир. Барча мусулмонлар айни шу кечани исташлари, унинг баракотидан насибадор бўлишга уринишлари қадимдан маълум. Бу иштиёқнинг масдари Қуръони каримдаги Қадр сураси ва Қадр кунининг фазли борасидаги келган ҳадиси шарифлардир. Аслида Рамазон ойининг ҳар кечасини қадр билмоқ лозимдир. Аммо шу билан бирга саҳиҳ ҳадисларнинг ёғдуси Қадр кечасининг Рамазон ойи охирги ўн кунлигида эканини ойдинлатади. Айрим далиллар эса йигирма еттинчи кечани Қадр кечаси эканига ишора қилади. Уламолар Қадр сурасининг тафсирида ҳам қадрнинг йигирма еттинчи кечада эканига енгил ишоралар бор, дейишади. Келинг шуни, имкон қадар кўриб чиқамиз:

ҚАДР
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
1. Албатта, Биз у(Қуръон)ни Лайлатул Қадрда туширдик.
2. Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?
3. Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир.
4. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир.
5. У то тонг отгунча салом бўлиб турадир.

Сураи каримада “Лайлатул Қадр” калимаси уч бора қайтарилган. Аслида араб тили фасоҳати қоидасига кўра бундай вазиатда олмошлар ишлатилиши лозим эди. Лекин Қуръони карим биз билган ҳар қандай нисбий қонуниятлардан устун туради. Буни билган уламолар айнан ушбу “Лайлатул Қадр” калимасининг уч марта қайтарилиши бежиз эмас, дейишиб, ундан айрим ишораларни чиқариб олишди. Араб ёзувида “Лайлатул Қадр” калимаси тўққиз ҳарфдан иборатдир. Унинг уч марта қайтарилиши эса бу ҳарфларнинг йиғиндиси йигирма еттига тенг эканини билдиради. Бу билан Қадр кечаси йигирма еттинчи кечада эканига ишора бўлмоқда, дейишади.
Яна бундан ташқари ушбу сура ўттизта калимадан ташкил топган.



1. إِنَّا
2. أَنزَلْنَاهُ
3. فِي
4. لَيْلَةِ
5. الْقَدْرِ
6. وَمَا
7. أَدْرَاكَ
8. مَا
9. لَيْلَةُ
10. الْقَدْرِ
11. لَيْلَةُ
12. الْقَدْرِ
13. خَيْرٌ
14. مِّنْ
15. أَلْفِ
16. شَهْرٍ
17. تَنَزَّلُ
18. الْمَلَائِكَةُ
19. وَالرُّوحُ
20. فِيهَا
21. بِإِذْن
22. رَبِّهِم
23. مِّن
24. كُلِّ
25. أَمْرٍ
26. سَلَامٌ
27. هِيَ
28. حَتَّى
29. مَطْلَعِ
30. الْفَجْرِ

Бу калималарнинг йигирма еттинчиси “هِيَ ” яъни “У” олмошидир. Ушбу олмош “Лайлатул қадр” калимасига ишора қилади. Яъни: “У то тонг отгунча салом бўлиб турадир”.
Демак, бу ўринда ҳам Қадр кечасининг йигирма еттинча кечада эканига енгил ишора қилинмоқда.
Буларнинг бир ижтиҳод эканини ҳам алоҳида таъкидлаб қўйиш лозим. Зотан, юқорида ишора қилганимиздек, Рамазон ойиннг ҳар кечасини Қадр билмоқ керак. Унинг файзидан насибадор бўлишда интилиш даркор! Аллоҳ таоло барчамизга Рамазоннинг қадрини билдирсин, Қадр кечаларидаги шукуҳдан насибадор қилсин! Бутун дунёдаги мусулмонларга Ўзининг нусрати ва нажотини берсин!
Оиша онамиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Агар Қадрни топсам, Аллоҳдан нима сўрай?” деганларида, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони ўргатганлар:
“Аллоҳим! Албатта Сен ўта авф қилувча карим Зотсан, авф қилишни севасан, шундай экан мени афв қилгин!”
(Термизий ривоят қилган, ҳасан саҳиҳ ҳадис!)

Бир чекада қолиб кетманг!
Бу маълумотни имкон қадар бошқа группаларга ҳам тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
78.5K views11:38
Ochish/sharhlash
2024-04-05 09:04:44
Ажойиб таклиф!!!
Ишончли ва сифатли Умра зиёратига бормоқчи бўлганлар учун апрел ойидаги рейсларимиз!



14 кунлик умра зиёрати!

14-16-18-23-25-30-апрел
Нархи: 1100$

Йўналиш:
Тошкент — Мадина
Тўғридан тўғри рейс


Пакетга қуйидаги хизматлар киради:
- Бориш ва келиш учун авиа чипталар;
- Расмий виза;
- Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар.
- Мадинада 2 маҳал, Маккада 3 маҳал иссиқ таомлар;
- Тажрибали элликбоши;
- Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар
- Транспорт хизмати
- Тиббий суғурта
- Қизил денгиз саёҳати.

- Зам-зам 5л
- Қуръон, сумка, нимча, бежик


Жойлар сони чегараланган!

Мурожаат учун:
+998954555553
+998976555553
+998886555553
+998978555553
@Ramazon_muloqot

Ҳамкорлик учун:
+998882999992

Каналга қўшилиш учун:
https://t.me/Ramazon_Travel
44.8K views06:04
Ochish/sharhlash
2024-04-05 08:43:12 #Дуо
Дангасаликдан қутулиш дуоси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Ким бир кунда юз марта "Ла илаҳа иллаллоҳ ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай ин қодийр", деса, (унинг ажри) ўн қул озод қилганга тенг бўлади. Унга юзта ҳасанот ëзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кеч киргунича шайтондан омонда бўлади. Шу калимани ундан кўп айтган одамдан бошқа ҳеч ким бундан афзалроқ амал қила олмайди» (Имом Бухоpuй ва Имом Муслим ривояти).

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу дуони ўқиган одамнинг шайтондан омонда бўлишини айтганлар, чунки инсон шайтон туфайли дангаса бўлади...

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳдан дангасаликдан паноҳ сўраб қуйидаги дуони ўқиганлар:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَالْجُبْنِ وَالْهَرَمِ والْبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا َوالْمَمَاتِ

Маъноси: «Ё Аллоҳ! Сендан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, қариб хор бўлишдан, бахилликдан, қабр азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан паноҳ беришингни сўрайман» (Имом Муслим ривояти).

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
64.2K views05:43
Ochish/sharhlash
2024-04-05 07:26:50
Умрага бепул юбориш акциямизнинг биринчи босқичи аллақачон бошланган. Тез бизга қўшилинг!

20 та умра йўлланмасидан 2 таси сизники бўлиши мумкин.

Ҳа ҳа сизники бўлиши мумкин. Ота-онангизга ёки аёлингиз ва яқинларингизга 2 кишилик умра зиёрати йўлланмасини бепул тақдим этамиз.

Қандай қилиб дейсизми?

Буни йўли оддий. Tibomed қора седанасидан сотиб олиб бизни акциямиз ғолиби бўлишингиз мумкин.
Бундан ташқари 2-3 чи ғолибларимизга қимматбаҳо совғаларимиз мавжуд.

Айтишингиз мумкин нархи қимматдир деб!
Йўқ, йўқ! Нарх ва сифат ўзгармаган!
Шошилинг! Умра йўлланмаси 20 дона холос.

Батафсил маълумот ва буюртма қилиш учун ягона телефон рақам

+998996121222

@TibomedShifoolami

@Tibomed_qora_sedana
53.5K views04:26
Ochish/sharhlash
2024-04-05 07:26:27 Юриб кетаётиб 2 сонияда 300 та ҳасанага эга бўлиш

Сиз йўлда юриб кетаётганингизда 2 сонияда 300 та ҳасана (савоб)га эга бўлишингиз мумкин. Шунингдек, телефонда ҳам бунга эришиш имконига эгасиз. Бунинг учун мусулмон дўстингиз (ёки бегона) билан учрашганда, телефон орқали сўзлашганда “Хайрли тонг!”, “Хайрли кеч!” дейиш ўрнига “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ", дейишингиз кифоя. Шунда сизга 300 та ҳасана (савоб) ёзилади. 30х10=300. Чунки бир яхшилик ўн баробар кўпайтириб берилади. Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир киши келиб: "Ассалому алайкум”, деб салом берди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саломга алик олдилар. У ўтирди. Шунда, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўнтa (яъни, салом берувчига ўнта яхшилик ҳосил бўлди)”, дедилар. Сўнгра бошқаси келиб: “Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи”, деб салом берди. Унга алик олдилар ва у ўтирди. У зот: “Йигирмата (яъни, салом берувчига йигирмата яхшилик етди)”, дедилар. Сўнгра бошқаси келиб: “Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ”, деди. Унга алик олдилар ва у ўтирди. Шунда ул зот: “Ўттизта (яъни, салом берувчига ўттизта яхшиликни савоби ҳосил бўлди)”,дедилар” (Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).

«Фазилатли амаллар» китобидан.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
65.6K views04:26
Ochish/sharhlash
2024-04-04 18:56:46 ИСТИҒФОР АЙТ

Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,

Истиғфор айт!

Ишларинг юришмаса,
Истиғфор айт!

Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
Истиғфор айт!

Юрагинг сиқилса,
Истиғфор айт!

Бой бўлишни истасанг,
Истиғфор айт!

Қашшоқликка йўлиқсанг,
Истиғфор айт!

Фарзанд талабида бўлсанг,
Истиғфор айт!

Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг,
Истиғфор айт!

Савдойингдан барака кўтарилган бўлса,
Истиғфор айт!

Агар оилада нотинчлик бўлса,
Истиғфор айт!

Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса,
Истиғфор айт!

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).

Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.

1. Астағфируллоҳ

2. Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.

3. Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро.

Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман!

Сиз ҳам бир кишинингнг истиғфор айтишига сабабчи бўлинг. Буни бошқа дўстларингизга ҳам юборинг.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21652
35.8K viewsedited  15:56
Ochish/sharhlash
2024-04-02 08:36:47 3 ДАҚИҚАДА 100 ТА ҲАЖНИНГ САВОБИ

Эрталаб ва кечқурун бир ярим дақиқа давомида сиз "Субҳаналлоҳ"ни 100 марта, "Алҳамдулиллаҳ", "Ла илаҳа иллаллоҳ" ва "Аллоҳу акбар" ни юз марта айтиб улкан ажрларни қўлга киритишингиз мумкин.

Далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким тонгда юз марта ва кеч кирганда юз марта тасбеҳ айтса ("Субҳаналлоҳ", деса) юз марта ҳаж қилгандек бўлади. Ким тонгда юз марта ва кеч кирганда юз марта таҳмид айтса ("Алҳамдулиллаҳ", деса) Аллоҳ йўлида юзта отлиқни жиҳозлагандек бўлади. Ким тонгда юз марта ва кеч кирганда юз марта таҳлил айтса ("Ла илаҳа иллаллоҳ", деса) Исмоил зурриётидан юзта қулни озод қилгандек бўлади. Ўша куни у келтирганидан кўпроқ нарсани ҳеч ким қила олмайди. Фақат биров у каби (зикрни) айтса ёки унга зиёда қилса, мустасно" (Имом Термизий ривояти).

Куйидаги жадвалда бу улуғ зикрларни муҳофаза қилувчилар қандай мукофотга нойил бўлишини тасаввур қилиш имконига эга бўласиз: Бир кунда 100 марта ҳажнинг савоби (3 дақиқада 100 марта) Бир ойда 100х30=3 000
Бир йилда 3 000x12=36 000
Йигирма йилда 36 000х20=720 000
Ушбу улкан савобга эришишни ким хоҳлайди?! Бунда Аллоҳ таоло кенг раҳмати денгизини биз томон юбормаганми? Бу Аллоҳ таоло лутфу карамининг нақадар улуғлиги, бандаларига нақадар кўп фазл-марҳамат қилишига далилдир. Бизнинг тонгда ва кечда 100 марта “Субҳаналлоҳ" деган сўзимиз учун 100 та ҳаж савоби ваъда қилинмоқда. 100 та ҳаж қилиш осон эмас. Бир умр ҳажга боришга қодир бўлмаган камбағаллар учун Аллоҳ таоло Ўз элчиси тилидан ушбу калималарни ўргатиб қўйди. Аллоҳ таоло яхши амалларни ихлос билан бажаришга тавфиқ берсин.

«Фазилатли амаллар» китобидан.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
43.2K views05:36
Ochish/sharhlash
2024-04-02 07:49:47
#ДИҚҚАТ #ПРEМEРА

ВИДЕОНИ АЛБАТТА КЎРИНГ
ВА ГРИЖA, БЕЛ, БЎҒИМ, БЎЙИН, ОЁҚ, ҚЎЛ ОҒРИҚЛАРИДАН БАТАМОМ ҚУТИЛИНГ!

Тиббиёт Фанлари Доктори, «Доктор Д» клиникаси асосчиси ДИЛМУРОД ЭРГАШEВдан Грижани давоси ҳақида ажойиб лавҳа!


ZEXTRA табиий ва ҳалол маҳсулот!

Ҳозироқ малакали мутахассисимиз билан боғланинг

+998996121222

Онлайн буюртма
@TibomedShifoolami

Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар
@Zextrauz
30.6K views04:49
Ochish/sharhlash
2024-04-02 07:49:18 МАНФААТСИЗ ЎНТА НАРСА

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади: “Ўнта нарса зое бўлувчидир ва ундан ҳеч қандай фойда чиқмайди:

Биринчиси: амал қилинмайдиган илм;
Иккинчиси: ихлос ҳам ва эргашиш ҳам йўқ бўлган амал;
Учинчиси: инфоқ қилинмайдиган, тўпловчиси дунёда ҳам фойдаланиб бўлмайдиган ва ундан охират учун ишлатиб бўлмайдиган мол;
Тўртинчиси: Аллоҳнинг муҳаббати, У Зотга шавқ ва унсдан фориғ бўлган қалб;
Бешинчиси: Аллоҳ таолонинг ибодати ва
итоатидан бекор бўлган бадан;
Олтинчиси: маҳбубнинг (Аллоҳ таоло) розилигига ва У Зотнинг буюрганларига бўйсунишга боғлиқ бўлмаган муҳаббат;
Еттинчиси: ўтиб кетган нарсани ирода қилиш ва унга яқинлик, қурбат ҳосил қилишдан бекор ўтган вақт;
Саккизинчиси: фойда бермайдиган нарса устида сайру-саёҳат қилинган фикр;
Тўққизинчиси: сени Аллоҳ таолога яқинлаштирмайдиган, дунëинг ислоҳи учун қайтмайдиган хизмат;
Ўнинчиси: бутун тақдири ва барча ҳолати у Зот (Аллоҳ таоло)га асир бўлган одамдан қўрқишинг ва умид қилишингдир. Яъни, у одам шундай одамки ўзи учун на зарар, на фойда, на ўлим, на ҳаёт, на ҳаётга эгалик қиладиган киши”.

«Фазилатли амаллар» китобидан.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
34.9K views04:49
Ochish/sharhlash
2024-04-01 13:55:22
Болаларингиздан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранг.

«Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради» Шундай экан фарзандингиздан дуо олишни одат қилинг. Ҳудди ота-онангиздан дуо олгандай... Инша Аллоҳ қабул бўлади.

Эрталаб ишга кетаётганизда: «Ўғлим (қизим) менинг ҳаққимига бир дуо қилинг» денг. Бундан фарзандларингиз ҳам дуо қилишни ўрганади, сизнинг дуоингиз ҳам кўкка кўтарилади.

Умар розияллоҳу анҳу доимо набираларини Масжидга бирга олиб бориб, бирга дуо қилдирар эдилар. Бу холни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, ҳазрат сиз ҳам чакана одам эмассиз, ўзингиз дуо қилаверинг десалар, ёш болалар бегуноҳ бўлади, уларнинг дуолари шаксиз қабул бўлади деганлар.

Фарзандингиз "Ота-онамга дунё ва охират саодатини ва хаж ибодатини насиб эт, Аллоҳим..." дея дуо қилсин...

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликни, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
82.2K views10:55
Ochish/sharhlash