Get Mystery Box with random crypto!

#Дуо Дангасаликдан қутулиш дуоси Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуд | ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

#Дуо
Дангасаликдан қутулиш дуоси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Ким бир кунда юз марта "Ла илаҳа иллаллоҳ ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай ин қодийр", деса, (унинг ажри) ўн қул озод қилганга тенг бўлади. Унга юзта ҳасанот ëзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кеч киргунича шайтондан омонда бўлади. Шу калимани ундан кўп айтган одамдан бошқа ҳеч ким бундан афзалроқ амал қила олмайди» (Имом Бухоpuй ва Имом Муслим ривояти).

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу дуони ўқиган одамнинг шайтондан омонда бўлишини айтганлар, чунки инсон шайтон туфайли дангаса бўлади...

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳдан дангасаликдан паноҳ сўраб қуйидаги дуони ўқиганлар:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَالْجُبْنِ وَالْهَرَمِ والْبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا َوالْمَمَاتِ

Маъноси: «Ё Аллоҳ! Сендан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, қариб хор бўлишдан, бахилликдан, қабр азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан паноҳ беришингни сўрайман» (Имом Муслим ривояти).

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505