Get Mystery Box with random crypto!

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Telegram kanalining logotibi shayx_muhammadsodiq — ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚 Ш
Telegram kanalining logotibi shayx_muhammadsodiq — ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚
Kanal manzili: @shayx_muhammadsodiq
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 8.29K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф роҳматуллоҳи алайҳнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида у зотга муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0

Oxirgi xabar 10

2023-03-06 19:25:57 ​​​​#ТАРҚАТИНГ

БАРОАТ КЕЧАСИДА ДУО ҚИЛАЙЛИК!!!

Кошки эди бу ДУОНИ жамиики инсонларга етказа олсам!

• АЛЛОҲИМ!
Ёстиғим жойнамоз, уйқум намоз, ҳар нафасим зикр бўлсин!
• АЛЛОҲИМ!
Бошимдан оёғимга қадар, ёшлигимдан бугунимга қадар, ҳаётимдан мамотимга қадар барча гуноҳларим учун тавба қилдим!
• АЛЛОҲИМ!
Ўлим ҳақдир, Азроил алайҳис саломни менга табассум ила юзлантир!
• Кўзим нурини, ақлим шуурини, қўл ва оёғим кучини, бутун вужудим қувватини олиб қўйма, АЛЛОҲИМ!
• Назарим ибодат, сукутим тафаккур, сўзларим зикр бўлсин!
• Кўз очиб юмгунга қадар бизни ўз нафсимизга ташлаб қўйма, АЛЛОҲИМ!
• Ҳар нафасда тилимни зикрдан, қалбимни шукрдан ва ақлимни фикрдан айирма, АЛЛОҲИМ!
• Оиламга ёмонлик истаганларга Ўзинг кифоя қил!
• Пасткаш номардлардан бизни узоқ тут!
• Гуноҳлари авф этилган сиддиқлардан бўлишимизни насиб эт!
• Бизни уларнинг суҳбатига, зикр халқаларига восил айла!
• АЛЛОҲИМ!
Онадан туғилгандек пок ҳолда Сенга юзланишимиз учун Ўзингга илтижо қиламиз.
• Бизларни солиҳ қулларингдан айла!
• Амал дафтаримизда савоби тўхтамайдиган амаллардан ёзилишини насиб эт!
• Наъим жаннатинг ворисларидан бўлишимизга Ўзинг кўмак бер!
• Ота-онамни Ўзинг авф эт!
• Устозларимни раҳматингга ноил айла!
• Қабрда юзимни қаро қилиб қўйма, АЛЛОҲИМ!
• Бу дунёда ичганимиз зам-зам, у дунёда эса кавсар бўлсин!
• Бу дунёда юрган йўлимиз ҳидоят, у дунёда эса сирот бўлсин!
• Бу дунёдан олганимиз гўзал ахлоқ, у дунёда эса бароат бўлсин!
• Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса жаннату Аъло бўлсин!
• Бу дунёда зиёратларимиз Байтуллоҳ, равзаи мутоҳҳара, Қуддусу Шариф, Арофат, Мино ва Муздалифа, у дунёда эса Пайғамбарлар мажлиси бўлсин!
• Бу дунёда назаримиз Каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин!
• Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин!
• Зурриёдларимиздан дунёда кўз-қувонч, охиратда эса иззат тожи олайлик, АЛЛОҲИМ!
• Дастурхонимиз илм, суҳбатдошимиз олимлар бўлсин!
• Бу дунёда дўстларимиз ҳақ аҳли ва ғариб-мискинлар, у дунёда эса Пайғамбарлар жамоаси бўлсин!
• Дунёда иззат билан яшашни, вафотда шаҳодат билан кетишни, қайта тирилишда ҳисобсиз жаннатга киришимизни насиб айла, АЛЛОҲИМ!
• Уммати Муҳаммадга иззатини қайтариб бер, қайтариб бер, қайтариб бер, АЛЛОҲИМ!

АЛЛОҲИМ, БУ КЕЧАДА, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!

• Ўзинг Қодиру мутлоқсан, АЛЛОҲИМ!

Бироҳматика йа арҳамар роҳимийн!
АМИЙН! АМИЙН! АМИЙН!

Бир чекада қолиб кетманг!
Бу дуони имкон қадар бошқа группаларга ҳам тарқатинг-ки, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!!

БАРОАТ КЕЧАСИДАГИ НАМОЗ

САВОЛ: 1-2 та китобларда Бароат кечасида 100 ракъатли намоз ҳақида айтилган экан. Ҳар бир ракъатда “Фотиҳа” сурасидан кейин 10 марта “Ихлос” сурасини ўқиш кeрак экан. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/34587
630 views16:25
Ochish/sharhlash
2023-03-06 18:46:07 ​​​​​​ БУГУН БАРОАТ КЕЧАСИ ИНШААЛЛОҲ!
БУ КЕЧАНИ ҒАНИМАТ БИЛАЙЛИК!

ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ!!!

Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бу кечада (яъни шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида) нималар бўлишини биласизми?” дедилар.

Ойша розияллоҳу анҳо: “Ё Аллоҳнинг Расули, бу кечада нималар бўлади?” дедилар.

У зот: “У кечада Одам болаларининг бу йилда туғиладиганлари ва бу йилда вафот этадиганлари ёзилади ва у кечада уларнинг амаллари кўтарилиб, ризқлари нозил бўлади”, дедилар.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қачон Шаъбон ярими кечаси бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва:
«Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен унга ризқ берурман. Қани, балога учраган борми? Мен унга офият берурман. Фалончи қани, фистончи қани?» дейди. Токи, тонг отгунча шундоқ бўлади», дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.

Тоқатингиз етганича зикрлар, Қуръон тиловат қилинг;

Ўзингиз ва барча уммат учун хайрли дуолар қилинг;

Гуноҳларга тавба қилинг, Истиғфор айтинг!

Имкон топсангиз Шаъбоннинг ўн бешинчи куни рўза тутинг.

Бир чекада қолиб кетманг!!!
Бошқа гуруппаларга ҳам тарқатинг!

БАРОАТ КЕЧАСИДАГИ НАМОЗ

САВОЛ: 1-2 та китобларда Бароат кечасида 100 ракъатли намоз ҳақида айтилган экан. Ҳар бир ракъатда “Фотиҳа” сурасидан кейин 10 марта “Ихлос” сурасини ўқиш кeрак экан. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/34587
772 views15:46
Ochish/sharhlash
2023-03-06 17:17:13
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
БАРОАТ КЕЧАСИ: РИЗҚЛАР ТАҚСИМЛАНАДИ, ҚИСМАТЛАР БЕЛГИЛАНАДИ, ГУНОҲЛАР МАҒФИРАТ ЭТИЛАДИ

Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 6-мартдан 7-мартга ўтар кечасига тўғри келади, иншаАЛЛОҲ.

Бароат сўзни қандай маънони англатади?
Бароат кечаси қандай кеча?
Бу кечада нималар содир бўлади?
Бу кеча гуноҳлар мағфират қилинади
Бу кеча дуолар қабул бўлади.
Бу кеча одамлар дўзахдан озод қилинади
Бу кеча қандай амалларни бажариш лозим?
Бу кечани бедор ўтказганга жаннат вожиб бўлади
?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким бешта кечани бедор ўтказса, жаннат унга вожиб бўлади – тарвия, арафа, қурбонлик, фитр ва шаъбоннинг ўн бешинчи кечаларидир”, дедилар

Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонларни бу муборак ойнинг фазилатларидан тўлиқ баҳраманд этсин. Рамазон ойига соғ-саломат етказсин

САВОЛ: 1-2 та китобларда Бароат кечасида 100 ракъатли намоз ҳақида айтилган экан. Ҳар бир ракъатда “Фотиҳа” сурасидан кейин 10 марта “Ихлос” сурасини ўқиш кeрак экан. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/34587
938 views14:17
Ochish/sharhlash
2023-03-06 11:06:15
#ЭСЛАТМА
#БАРОАТ_КЕЧАСИ

Бу йилги Бароат кечаси милодий 6 март душанбадан 7 март сешанбага ўтар кечасига тўғри келмоқда!

Бароат кечасини зикр, дуо ва турли ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиган ҳадисда “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло қараб кўриб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ёки хусуматчи мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон “Cаҳиҳ”ида, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).

Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

БАРОАТ КЕЧАСИ ҲАҚИДА

САВОЛ: Ҳурматли Шайх ҳазратлари, ижозатингиз билан сизга бир савол берсам. Барот кечасида ухламай ибодат қилиб чиқиш исломда ҳадисларда борми ёки бу иш бидатми?
Агар Исломда бўлса далилини айтасизми. Раҳмати калон (катта раҳмат)

ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/34589
1.2K views08:06
Ochish/sharhlash
2023-03-06 08:14:58 ​​​​​​Болаларни жин, шайтон ва иблисдан ҳимоя қилиш учун ўқиб, дам солинадиган оят ва дуолар:

Қўлни боланинг бошига қўйиб, қуйидаги шаръий руқяни ўқинг:

1. Фотиҳа сураси.
2. Оятул Курси.
3. Бақара сурасининг охирги икки ояти («Ааманар-росул…»).
4. Ихлос сураси (3 марта).
5. Фалақ сураси (3 марта).
6. Нас сураси (3 марта).

Сўнгра уч марта «Бисмиллаҳ»ни айтиб, кейин етти марта «Аъузу биъиззатиллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазир», дейилади (Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила кўриб, ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман)
Сўнгра: «Аставдиъукумуллоҳаллазий лаа тазийъу вадоиъуҳу», дейилади (Сизларни омонати зое бўлмайдиган Аллоҳга топширдим)
Кейин боланинг боши ва баданига қўлимизни суртамиз.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

@Shayx_Muhammadsodiq
@Shayx_Muhammadsodiq
@Shayx_Muhammadsodiq

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИНИ ЎГИТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!
https://t.me/joinchat/vfD5PopnluJmODdi
1.6K views05:14
Ochish/sharhlash
2023-03-06 07:58:17
АЖОЙИБ ТАКЛИФ!
БИТТА ЖУМАНИ МАДИНАДА ЎҚИНГ!
БИТТА ЖУМАНИ МАККАДА ЎҚИНГ!
РАМАЗОН ОЙИНИ МАККАДА КУТИБ ОЛИНГ!

14 КУНЛИК УМРА САФАРИ!

Жўнаб кетиш санаси:

— 9-МАРТ

АКЦИЯ НАРХ: 2000$ 1850$

Йўналиш:
Тошкент—Жидда—Тошкент
ТЎҒРИДАН ТЎҒРИ РЕЙС!

(Ўзбекистон ҳаво йўллари)

10 ТА ЖОЙ БОР! ФАҚАТ ШОШИЛИНГ! ЖОЙЛАРИМИЗ ОЗ ҚОЛДИ!

Пакетга қуйидаги хизматлар киради:

• Авиачипталар (Бориш-келиш)
• Ўзбекистон учун Умра виза
• Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар. (Ҳарамга бориш ва келиш қулай)
• 3 маҳал иссиқ таом (Макка шаҳрида ўзбек миллий таоми)
• Гид хизмати
• Доимий Гуруҳбоши
• Тиббий хизмат
• Транспорт хизмати
• Аэропортдан кузатиш ва кутиб олиш хизмати

Умра қилувчилар учун ҳеч қаерда ёзилмаган баъзи
тавсияларни ўқинг (1-қисм)

Жойлар сони чегараланган!

Мурожаат учун:
+998954555553
+998884155553
+998882999992
+998910442522
@Ramazon_muloqot

Каналга қўшилиш учун:
https://t.me/Ramazon_Travel
352 views04:58
Ochish/sharhlash
2023-03-06 05:31:39 Ғафлатда_қолманг!
БУГУН БАРОАТ КЕЧАСИ!

​​Бароат кечасида қилинадиган ишлар
Рисоламиз сўнгида ушбу муборак кечада аҳамият берилиши керак бўлган жиҳатлар хусусида маълумотлар бериб ўтамиз, токи ифрот ва тафритдан сақланиб, бу кечанинг фазилатларига эга бўлайлик:

1. Хуфтон ва бомдод намозини жамоат билан адо қилишга эътибор қилиш;

2. Бу кечада ибодат қила олмаса ҳам, гуноҳлардан сақланишга қаттиқ эътибор қаратиш. Хусусан, бу кечанинг фазилатларидан маҳрум қиладиган гуноҳлардан сақланиш лозим;

3. Бу кечада тавба ва истиғфор айтишга эътибор қилиб, ҳар ҳил бидъатлардан сақланиш;

4. Ўзи ва барча уммат учун хайрли дуолар қилиш;

5. Тоқат етганича зикрлар, нафллар, тиловати Қуръонлар қилиш;

6. Имкон топган киши шаъбоннинг ўн бешинчи куни рўза тутиши.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

БАРОАТ КЕЧАСИДАГИ НАМОЗ

САВОЛ: 1-2 та китобларда Бароат кечасида 100 ракъатли намоз ҳақида айтилган экан. Ҳар бир ракъатда “Фотиҳа” сурасидан кейин 10 марта “Ихлос” сурасини ўқиш кeрак экан. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/34587

БАРОАТ КЕЧАСИ ҲАҚИДА

САВОЛ: Ҳурматли Шайх ҳазратлари, ижозатингиз билан сизга бир савол берсам. Барот кечасида ухламай ибодат қилиб чиқиш исломда ҳадисларда борми ёки бу иш бидатми?
Агар Исломда бўлса далилини айтасизми. Раҳмати калон (катта раҳмат)

ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/34589
1.3K views02:31
Ochish/sharhlash
2023-03-05 18:14:11 ​​ БУНИ БАРОАТ КЕЧАСИГАЧА ШУНДАЙ ҲОЛИЧА ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!

Шаъбон ойида рўза тутиш учун энг афзал дамлар яқинлашмоқда. Бароат кечасини ҳам ғафлатда ўтказиб юборманг! Нимаики сўрайдиган нарсангиз бўлса айнан шу кеча Аллоҳдан сўранг, чунки бу кеча Аллоҳ таъоло - "Сўрайдиган борми? - Бераман" дейдиган кечадир.

БАРОАТ КЕЧАСИ ҚАЙСИ ТУНГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?

Бароат кеча Шаъбон ойининг 14-сидан 15-кечасига тўғри келади.
Милодий йил ҳисоби бўйича эса бу йилги Бароат кечаси бир тақвимга кўра 6-мартдан 7-мартга ўтар кечасига тўғри келади.

ҚАЧОН РЎЗА ТУТАМИЗ?

6-Март. 2023 милодий = 14-Шаъбон 1444 ҳижрий
7-Март. 2023 милодий = 15-Шаъбон 1444 ҳижрий
8-Март. 2023 милодий = 16-Шаъбон 1444 ҳижрий.

Оғиз ёпиш  ва очиш вақти: (Тошкент вақти билан )

Душанба : 05:17 --- 18:23
Сешанба : 05:15 --- 18:24
Чоршанба : 05:14 --- 18:25
(Саҳарлик вақти эҳтиётини инобатга олиб белгиланди
.)

ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛАМИЗ?

Саҳарлик нияти: Шаъбон ойининг нафл рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳу Акбар.

Ифторлик нияти: Эй Аллоҳим, ушбу рўзамни фақат Сенинг учун тутдим ва Сенга имон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва Сенинг берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй, гуноҳларни авф қилгувчи Аллоҳ, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират айлагил ва ёрлақагил.

Эслатма: ТОШКЕНТДАН БОШҚА ШАҲАРЛАРДАГИ ВАҚТЛАР ФАРҚИ (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Буни Бароат кечасигача шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотларни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар?! Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият! БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!!

Жаннатда кўришишни хоҳлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!
Бир чеккада қолиб кетманг!
Бошқа гуруҳларга ҳам тарқатинг, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Жаннатда бирга бўлишни истаган яқинларингизга эслатинг!

БАРОАТ КЕЧАСИДАГИ НАМОЗ

САВОЛ: 1-2 та китобларда Бароат кечасида 100 ракъатли намоз ҳақида айтилган экан. Ҳар бир ракъатда “Фотиҳа” сурасидан кейин 10 марта “Ихлос” сурасини ўқиш кeрак экан. Шу тўғрими? ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/34587

БАРОАТ КЕЧАСИ ҲАҚИДА

САВОЛ: Ҳурматли Шайх ҳазратлари, ижозатингиз билан сизга бир савол берсам. Барот кечасида ухламай ибодат қилиб чиқиш исломда ҳадисларда борми ёки бу иш бидатми?
Агар Исломда бўлса далилини айтасизми. Раҳмати калон (катта раҳмат)

ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/34589
448 views15:14
Ochish/sharhlash
2023-03-05 13:41:15 ​​ Ғафлатда қолманг!
БАРОАТ КЕЧАСИ ЯҚИНЛАШМОҚДА...

«Бароат» сўзи луғатда «халос бўлиш», «нажот топиш» ва «қутулиш» каби маъноларни билдиради. Бароат кечаси Аллоҳнинг мағфират ва раҳмат эшиклари мўмин бандалари учун очилгани боис кечага шундай ном берилган.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ шаъбоннинг ярмидаги кечада мушрик ва хусуматчидан ташқари барча яратганларини мағфират қилади», дедилар (Ибн Можа ва Аҳмад ривоятлари).

Ибн Можа Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Шаъбон ойининг 15-куни келган вақт кунни рўза билан ўтказинг, кечаси ибодат қилинг. Чунки Аллоҳ қуёш ботиш вақтида дунё осмонига тушади ва бундай марҳамат қилади: «Истиғфор айтиб тавба қилган борми, унга ризқ бераман. Балога учраган борми, хотиржамлик бераман. Фалончи қани, фистончи қани? Бу овоз атроф ёришгунга қадар шундай давом этади».

Муборак кеча ҳижрий, шаъбон ойи 15-куни / милодий. 6-Мартдан 7-март санасига ўтар кунига тўғри келмоқда.

"Эслатинг, чунки эслатиш мўъминга манфаат беради".

БАРОАТ КЕЧАСИДАГИ НАМОЗ

САВОЛ: 1-2 та китобларда Бароат кечасида 100 ракъатли намоз ҳақида айтилган экан. Ҳар бир ракъатда “Фотиҳа” сурасидан кейин 10 марта “Ихлос” сурасини ўқиш кeрак экан. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/34587

БАРОАТ КЕЧАСИ ҲАҚИДА

САВОЛ: Ҳурматли Шайх ҳазратлари, ижозатингиз билан сизга бир савол берсам. Барот кечасида ухламай ибодат қилиб чиқиш исломда ҳадисларда борми ёки бу иш бидатми?
Агар Исломда бўлса далилини айтасизми. Раҳмати калон (катта раҳмат)

ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/34589
673 views10:41
Ochish/sharhlash
2023-03-05 09:25:32 ​​ БУНИ БАРОАТ КЕЧАСИГАЧА ШУНДАЙ ҲОЛИЧА ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!

904 views06:25
Ochish/sharhlash