Get Mystery Box with random crypto!

​​​​​​ БУГУН БАРОАТ КЕЧАСИ ИНШААЛЛОҲ! БУ КЕЧАНИ ҒАНИМАТ БИЛА | ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

​​​​​​ БУГУН БАРОАТ КЕЧАСИ ИНШААЛЛОҲ!
БУ КЕЧАНИ ҒАНИМАТ БИЛАЙЛИК!

ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ!!!

Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бу кечада (яъни шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида) нималар бўлишини биласизми?” дедилар.

Ойша розияллоҳу анҳо: “Ё Аллоҳнинг Расули, бу кечада нималар бўлади?” дедилар.

У зот: “У кечада Одам болаларининг бу йилда туғиладиганлари ва бу йилда вафот этадиганлари ёзилади ва у кечада уларнинг амаллари кўтарилиб, ризқлари нозил бўлади”, дедилар.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қачон Шаъбон ярими кечаси бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва:
«Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен унга ризқ берурман. Қани, балога учраган борми? Мен унга офият берурман. Фалончи қани, фистончи қани?» дейди. Токи, тонг отгунча шундоқ бўлади», дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.

Тоқатингиз етганича зикрлар, Қуръон тиловат қилинг;

Ўзингиз ва барча уммат учун хайрли дуолар қилинг;

Гуноҳларга тавба қилинг, Истиғфор айтинг!

Имкон топсангиз Шаъбоннинг ўн бешинчи куни рўза тутинг.

Бир чекада қолиб кетманг!!!
Бошқа гуруппаларга ҳам тарқатинг!

БАРОАТ КЕЧАСИДАГИ НАМОЗ

САВОЛ: 1-2 та китобларда Бароат кечасида 100 ракъатли намоз ҳақида айтилган экан. Ҳар бир ракъатда “Фотиҳа” сурасидан кейин 10 марта “Ихлос” сурасини ўқиш кeрак экан. Шу тўғрими?


ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/34587