Get Mystery Box with random crypto!

​​ БУНИ БАРОАТ КЕЧАСИГАЧА ШУНДАЙ ҲОЛИЧА ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ! | ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

​​ БУНИ БАРОАТ КЕЧАСИГАЧА ШУНДАЙ ҲОЛИЧА ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!

Шаъбон ойида рўза тутиш учун энг афзал дамлар яқинлашмоқда. Бароат кечасини ҳам ғафлатда ўтказиб юборманг! Нимаики сўрайдиган нарсангиз бўлса айнан шу кеча Аллоҳдан сўранг, чунки бу кеча Аллоҳ таъоло - "Сўрайдиган борми? - Бераман" дейдиган кечадир.

БАРОАТ КЕЧАСИ ҚАЙСИ ТУНГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?

Бароат кеча Шаъбон ойининг 14-сидан 15-кечасига тўғри келади.
Милодий йил ҳисоби бўйича эса бу йилги Бароат кечаси бир тақвимга кўра 6-мартдан 7-мартга ўтар кечасига тўғри келади.

ҚАЧОН РЎЗА ТУТАМИЗ?

6-Март. 2023 милодий = 14-Шаъбон 1444 ҳижрий
7-Март. 2023 милодий = 15-Шаъбон 1444 ҳижрий
8-Март. 2023 милодий = 16-Шаъбон 1444 ҳижрий.

Оғиз ёпиш  ва очиш вақти: (Тошкент вақти билан )

Душанба : 05:17 --- 18:23
Сешанба : 05:15 --- 18:24
Чоршанба : 05:14 --- 18:25
(Саҳарлик вақти эҳтиётини инобатга олиб белгиланди
.)

ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛАМИЗ?

Саҳарлик нияти: Шаъбон ойининг нафл рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳу Акбар.

Ифторлик нияти: Эй Аллоҳим, ушбу рўзамни фақат Сенинг учун тутдим ва Сенга имон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва Сенинг берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй, гуноҳларни авф қилгувчи Аллоҳ, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират айлагил ва ёрлақагил.

Эслатма: ТОШКЕНТДАН БОШҚА ШАҲАРЛАРДАГИ ВАҚТЛАР ФАРҚИ (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)


Буни Бароат кечасигача шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотларни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар?! Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият! БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!!

Жаннатда кўришишни хоҳлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!
Бир чеккада қолиб кетманг!
Бошқа гуруҳларга ҳам тарқатинг, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!


САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Жаннатда бирга бўлишни истаган яқинларингизга эслатинг!


БАРОАТ КЕЧАСИДАГИ НАМОЗ

САВОЛ: 1-2 та китобларда Бароат кечасида 100 ракъатли намоз ҳақида айтилган экан. Ҳар бир ракъатда “Фотиҳа” сурасидан кейин 10 марта “Ихлос” сурасини ўқиш кeрак экан. Шу тўғрими? ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/34587

БАРОАТ КЕЧАСИ ҲАҚИДА

САВОЛ: Ҳурматли Шайх ҳазратлари, ижозатингиз билан сизга бир савол берсам. Барот кечасида ухламай ибодат қилиб чиқиш исломда ҳадисларда борми ёки бу иш бидатми?
Агар Исломда бўлса далилини айтасизми. Раҳмати калон (катта раҳмат)


ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/34589