Get Mystery Box with random crypto!

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Telegram kanalining logotibi shayx_hazrat — ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
Kanaldagi mavzular:
Haj
Kanal manzili: @shayx_hazrat
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 152.78K
Kanalning ta’rifi

Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.
#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 14

2024-05-02 11:52:28 ​​​​НУРЛИ ЮЗИНГИЗГА БОҚДИМ

Эй Ҳабибим, мен худди узоқдаги нурга кўзини қадаб, унинг ортида нима борлигини кўришга обдон интилган ва кўзини ўша жойдан сира узолмаган ошиққа ўхшайман…
Эй кўзимнинг қувончи, умрим гултожи, Аллоҳ насиб этса, сизга боқиб, қалбимдаги соғинч ҳовурини босарман!
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу ҳамда бир қанча саҳобалар сафнинг ўнг тарафида туриб намоз ўқишни одат қилишганди.
Ўша вақтда Масжиди Набавийнинг ўнг тарафи йигирмага яқин саҳобани сиғдирар эди.
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу масжидда сафнинг ўнг тарафида туриб намоз ўқишга одатланган саҳобалар орасидаги рақобат ҳақида ҳикоя қилиб бундай дейдилар: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида намоз ўқиганимизда, (салом берганларида биринчи бўлиб) бизга қараганлари учун, у зотнинг ўнг тарафларида бўлишни яхши кўрар эдик”.
“Юзларини биринчи бўлиб бизга қаратганлари учун...”, эҳ, бу нақадар юксак сабаб-а!
Сафнинг ўнг тарафидан жой эгаллаш учун ўзаро рақобат қилиб, Ҳабибимизнинг ўша томонга юз буришларини кутиш… Эй воҳ!
Кўзлар у зот томон қадалган, киприклар эса қимир этмайди. Нафаслар ҳам бўғизларга тиқилгандек гўё... Буларнинг барчаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак юзларига тўйиб-тўйиб қараш учун эди…
Уларни нима хурсанд қилар экан-а?
Суюклилари бўлмиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг салом берган онларидаги кўз қарашларими?
Ёхуд масжид қандили каби нур таратувчи ёрқин табассумларими?
Ё қоп-қора кўзларими?
“Эй кўзлари ила бир боққанда хушларни учирадиган зот!”.

Ҳабибимизнинг қутлуғ жамоли саҳобалар ақлини шоширар эди. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссалом юзларини ўз ҳайратларини яширмасдан шундай васфлаган эдилар: “У зот инсонларнинг…

Мақолани тўлиқ ўқиш учун

Муҳаммад Аҳмад Бораҳманинг "Чунки сиз Муҳаммадсиз" китобидан

Ушбу китобни «Hilol-Nashr» нашриётининг барча дўконларидан топасиз!
Маълумот учун:
+998712175999
@hilol_reception

https://t.me/falaqnashr
33.2K views08:52
Ochish/sharhlash
2024-05-02 10:48:59 ​​Бир куни Ҳотамтойдан сахийликни кимдан ўрганганлигини сўрашганида:
— Ғиштдан ўргандим, — дея жавоб қилди.
— Хеч замонда ғиштдан ҳам бир нарса ўрганиб бўларканми?
— Одамларнинг қатор туриб бир-бирига ғишт узатганларини кўрганмисиз? Бир гал мен шундай ҳашарда қатнашдим. Ажиб бир ҳолдан ўзим учун хулоса чиқардим: қачонки қўлимдаги ғиштни узатсамгина менга ғишт узатишди. Узатмай, қўлда тутиб турсам, ғишт келиши ҳам тўхтади. Демак, мол-дунё ҳам шундай. Инфоқ-эҳсон чиқариб турсанг, бирингга ўн келади, баҳиллик қилсанг, боридан ҳам барака кетади.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? ЖАВОБ:
33.8K views07:48
Ochish/sharhlash
2024-05-02 09:09:17
Кечириш интиқомдан ширинроқдир.
Иш билан банд бўлиш бўш вақтдан фойдалироқдир.
Қаноат мол-дунёдан кўра улуғроқдир.
Соғлик бойликдан яхши.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
ЖАВОБ:
28.1K views06:09
Ochish/sharhlash
2024-05-02 09:03:24
ГРИЖA, БЕЛ, БЎҒИМ, БЎЙИН, ОЁҚ, ҚЎЛ ОҒРИҚЛАРИДАН БАТАМОМ ҚУТИЛИШ ВАҚТИ КЕЛДИ

ZEXTRA Ўзбекистонда бўғим касалликлари учун биринчи рақамли табиий ва ҳалол маҳсулот!

Ҳозироқ ушбу рақам билан боғланиб сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради!

+998996121222

Онлайн буюртма
@TibomedShifoolami

Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар
@Zextrauz
26.5K views06:03
Ochish/sharhlash
2024-05-02 08:57:46
#Бахтли_бўлай_десангиз

Ўзганинг тусига кириш, бошқаларга қоришиб кетиш, одамларга тақлид қилиш (инсоннинг ўзидаги) феъл-атворни ўлдириш ва йўқ қилишдир.


Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак? ЖАВОБ:
27.1K views05:57
Ochish/sharhlash
2024-05-02 07:12:34
Ҳожатхонада пашша қўнса, кийимни нажосат
қиладими?

Савол: Мен кунора ҳожатхонани 3 пақир ариқ суви билан юваман. Агар ювмасам, пашшалар кўпайиб кетади, ҳожатга кирганда пашшалар юз, қўлларга қўнади. Шунинг учун тез-тез ювсам, овсиним ҳожатхонага сув тушириб бўлмайди, ёмон бўлади, деяверади. Мен нотўғри иш қиляпманми деб ўйланиб, сизлардан сўрашга қарор қилдим, чунки у пашшалар нажасга қўниб кейин кийимларимизга қўнса ва шу кийимда намоз ўқисак нима бўлади?

Жавоб: Ҳожатхонани сув билан тозалаб туриш мумкин, балки яхши ишдир. Чунки нажосат сув билан кетказилади. Акс ҳолда саволда айтилган нохуш ҳолатлар юзага келади.
Ҳожатхона пашшалари бадан ёки кийимга тегса, бу кийим билан намоз ўқиш мумкин. Чунки улардан ёпишадиган нажосат жуда ҳам кам миқдорда бўлиб, бу кечиримли бўлади. Зеро, бундан сақланиш имкони йўқдир. Бу ҳақда фатво
китобларида бундай дейилади:
Давомини ўқинг!
29.8K views04:12
Ochish/sharhlash
2024-05-02 03:00:00
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

ХАЙРЛИ ТОНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? ЖАВОБ:
51.7K views00:00
Ochish/sharhlash
2024-05-01 19:46:45 ​​Лондон мэри — МУСУЛМОН
Бирмингем мэри — МУСУЛМОН
Лидс мэри — МУСУЛМОН
Блэкберн мери — МУСУЛМОН
Шеффилд мери — МУСУЛМОН
Оксфорд мэри — МУСУЛМОН
Лутон мэри — МУСУЛМОН
Олдхэм мэри — МУСУЛМОН
Рочдейл мэри — МУСУЛМОН

Ҳозирда барча Британия мактабларида ФАҚАТ ҲАЛОЛ ГЎШТ маҳсулотларини тортишмоқда!

Бунга 66 миллион аҳолидан бор йўғи 4 миллион мусулмон эришди!!

Бу — кўзларимиз очилиши учун.

Ҳамза Якасай исломга доир мавзуда баъзи ғарб файласуфларидан иқтибослар келтиради:

1. Лев Толстой (1828-1910)
"Ислом келажакда дунёни бошқаради, чунки унда илм ва донолик уйғунлиги мавжуд".

2. Герберт Уэллс (1846-1946)
"Ислом яна кучга киргунга қадар, қанчадан-қанча авлодлар ваҳшийликлардан азият чекади ва ҳаёти қисқаради? Ўшанда бир куни ислом бутун дунё эътиборини тортади, ўша куни тинчлик ҳукмронлиги бошланади, ва бу куни олам яшнайди."

3. Альберт Эйнштейн (1879-1955)
"Шуни тушуниб етдим-ки, мусулмонлар яҳудийлар қила олмаган ишларни ўзларининг ақл-идроки ва шуури билан эришди. Исломдаги бу куч дунёга тотувлик олиб кела олади".

4. Хьюстон Смит (1919)
"Биздаги ва дунёдаги биздан энг афзал бўлган дин — исломдир. Агар биз исломга қалбимиз ва онгимизни бағишласак, биз учун яхши бўлади".

5. Михаил Нострадамус (1503-1566)
"Ислом Европада ҳукмрон дин, Европанинг машҳур шаҳри эса Ислом давлатининг пойтахтига айланади".

6. Бертран Рассел (1872-1970)
"Мен ислом билан танишдим ва билдимки, бу бутун дунё ва инсониятнинг дини бўлмоғи лозим. Ислом бутун Европа бўйлаб ёйилади, ва Европада буюк ислом мутафаккирлари пайдо бўлади. Ислом олам учун ҳақиқий стимулга айланади".

7. Йеста Лобон (1841-1931)
"Ислом фақатгина тотувлик ва муроса келиш ҳақида қайғуради. Насронийларга динини ислоҳот қилишни таклиф қилинг".

8. Бернард Шоу (1856-1950)
Кун келиб, бутун дунё исломни қабул қилади, ва, агар у исломни ҳақиқий номини қабул қилмасада, уни метафора номи остида қабул қилиши тайин. Ғарб кун келиб исломни қабул қилади ва ислом тотувликда яшашни ўрганганларни динига айланади".

9. Иоганн Гейт (1749-1832)
"Барчамиз эртами ёки кеч исломни қабул қилишимиз зарур. Фақат шу дин ҳақиқийдир. Агар мени мусулмон дейишса, ўзимни ёмон ҳис қилмайман, уни тўғри деб қабул қиламан."

Алҳамдулиллаҳ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? ЖАВОБ:
79.1K views16:46
Ochish/sharhlash
2024-05-01 07:19:26
​​ҲАР ТОНГ ИНСОНДАН САККИЗ НАРСА ТАЛАБ ҚИЛИНАДИ:

• Аллоҳ таоло фарз талаб қилади;
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннат талаб қиладилар;
• Замон ўтишни талаб қилади;
• Аҳли аёл ризқ талаб қилади;
• Котиб фаришталар тилингдан чиққанини ёзиб боришни талаб қилади;
• Шайтон гуноҳ талаб қилади;
• Нафс шаҳват талаб қилади;
• Ўлим фариштаси жонни талаб қилади.

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? ЖАВОБ:
17.3K views04:19
Ochish/sharhlash
2024-05-01 03:00:00
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!


Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? ЖАВОБ:
38.1K views00:00
Ochish/sharhlash