Get Mystery Box with random crypto!

Тинч океанида жойлашган митти давлатлардан бири Кирибатида шу | Sharq va G'arb

Тинч океанида жойлашган митти давлатлардан бири Кирибатида шу йилнинг март ойида тайинланган янги Хитой элчиси Танг Сонггенни кутиб олиш маросими. Маҳаллий халқларнинг урф-одатларига кўра меҳмонга иззат-ҳурмат кўрсатиш мақсадида одамлар юзларини ерга қаратган тарзда "поёндоз" тўшар эканлар.

Мазкур суратда акс этган ҳолатни Ғарбдаги аксарият расмийлар қаттиқ танқид қилиб, Хитой бундай ҳатти-ҳаракатлар билан Кирибати устидан ҳукмронлигини намойиш этишга уринган, дея иддао қилсалар, айримлар орол аҳолисининг анъаналарини яхши-ёмонлигини баҳолаш нотўғри, аксинча, маданий турфа-хилликни сақлаб қолишга интилиш лозимлигини қайд этишган. Сиз қандай фикрдасиз?