Get Mystery Box with random crypto!

Ноаён, Бепоён, Улкан дунёда Инсон – бир тўзиган гард каби, э-в | Халқ табобати

Ноаён, Бепоён, Улкан дунёда Инсон – бир тўзиган гард каби, э-воҳ.
Миллиард одамларга тўлган дунёда Ҳеч битта одамни унутма, Аллоҳ. Кишини ғам билан қолдирма якка,
Ҳеч кимни йўқликнинг қаърига отма. Номардга – дил бергин, қўл бергин – мардга,
Мени ҳам унутма.
Уйсизга – уй қургин, йўлсизга – йўл бер,
Саҳрога – ёмғиру, тоғларга шамол. Маддоҳ фаҳм топсин, гунгларга тил бер – Муаттар сўзларни айтсин бемалол.
Борларга – инсоф бер, ғарибга – сабр, Ботирга – тулпору,
олимга – рутба.
Ким ўлса, бер майин тупроқли қабр...
Мени ҳам унутма...

Муаллифга рахмат!