Get Mystery Box with random crypto!

Сиз учун жуда фойдали... Пайғамбаримиз Мухаммад алайхиссалом | Халқ табобати

Сиз учун жуда фойдали...

Пайғамбаримиз Мухаммад алайхиссалом табобатлaри
Қуйида амал қилишимиз зарур бўлган тавсиялар келтирилади:

Доимо тоза ва покиза таомларни енг.

Жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди.

Таомни узоқ чайнаб, кейин енг.

Овқатдан олдин ва кейин қўлларни ювинг.

Овқатни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг, кўп еманг. Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг.

Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса енгилроқ овқатларни ва сабзавот- кўкатларни енг.

Дастурхонингиздан хурмо аримасин. Узум, хурмо ва зайтун.

Яратганга шукр этмоқ учун сизга сиҳҳат ва қувват беради.

Чарчаган вақтингизда ширинликлардан тановул қилинг.

Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг.

Овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқатланманг.

Сувни бирдан симирмай, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради.

Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки унда ёғ бор.

Нонни эъзозланг, чунки у ер ва осмон барокатидандир. Ким дастурхонга тўкилган ушоқни еса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради.

Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади.

Укроп истеъмол қилиш қуланж (йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади. Сигирнинг сути шифо, ёғи даводир.

Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинглар. Чунки у турли доривор гиёҳларни ейди.

Истеъмолда сут маҳсулотлари билан балиқни аралаштирманг.

Ҳадиси шарифларнинг бирида: “Сут ичиб туриб, балиқ еманг”, деганлар.

Чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин.

Асал еб туринг, чунки у минг дардга даводир. Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, токи вужудингиз дам олсин.

Овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.

Абу Довуд Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларининг биридан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайт қилганнинг ҳам, эҳтилом бўлганнинг ҳам, хижома қилдирганнинг (қон олдирганнинг) ҳам рўзаси очилмайди», дедилар».

Маълумот Ислом.уз порталидан олинди

@sharq_tabobati