Get Mystery Box with random crypto!

​​​ Хижома тўғрисидаги сизнинг фикрингиз? Хижома бу вааку | Халқ табобати

​​​ Хижома тўғрисидаги сизнинг фикрингиз?


Хижома бу ваакум мухит хосил қилиб таънанинг малум қисмларидан қон чиқариб даволаш услубидир.

Ижобий тарафлари

Тўғри қилинса қонни янгилайди, қон айланишини яхшилайди
Айрим аъзоларни функциясини фаоллаштиради.
Умумий хилт ва тиқилмалардан фориғ қилиши мумкин.

Салбий тарафлари.


Хозир Ўзбекистонда тиббий билимга эга эмас хижомачилар урчиган. Сабаби техникаси содда бўлганлиги туфайли қўйишни ўрганиб олиш қийин эмас.


Оддий шофёр, бухгалтер ёки умуман касби йўқ одам хам хижомачи бўлиб олмоқда. Бу албатта дуруст эмас.


малакасиз хижома натижасида
Чуқур комага, коллапсга, гипотоник холатга, ўткир қон кетиш шокига, кўп аъзолар етишмовчилигига сабаб бўлиш мумкин.

Азизлар Хижома қилдирганингизда мутахасисни тиббий дипломини албатта сўранг. Бу диплом хижомачи деган сертификатдан бошқа документ. Агар хаттоки ўрта тиббий диплом бўлса хам хижомани врач назоратида қўйиш тўғри бўлади.

@sharq_tabobati