Get Mystery Box with random crypto!

Шамсинур ижоди

Telegram kanalining logotibi shamsinurijodi — Шамсинур ижоди Ш
Telegram kanalining logotibi shamsinurijodi — Шамсинур ижоди
Kanal manzili: @shamsinurijodi
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.23K
Kanalning ta’rifi

Ҳар кимнинг ўз ҳикояси бор.
Сиз билмайсиз, мен билмайман.
Шундай экан бошқалар билан гўзал хулқда бўлинг,
ичларида қанча дардни ташиб юрганларини билолмаймиз...
https://t.me/ 8zAWEJpPsy5lZmIy

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-03-17 18:51:40 Зебо ўрнидан зўрға туриб ваннага кириб сув остида анча пайт туриб қолди.
Доимги ноҳақликлар энди эса жонидан ортиқ кўрган инсонидан ҳам ноҳақ калтак еди. Қайнонаси Зебони ҳеч қачон қабул қилмайди. Бу никоҳ бошидан хато эди. Қаердан ҳам Умидни машинасига ўтирди. Ҳаммасига ўзини айбдор қиларди. Бувисини шу вақтда жуда қадри ўтди. Дардини эшитадиган ҳеч кими йўқ бу дунёда ёлғиз эди у. Ўзини ўлдиргиси келарди.
Сўнгги бўлган воқеа эса ҳаммасидан ошиб тушаётганди. Умиддан буни кутмаганди. Ахир у билардику онаси Зебони ёқтирмайди Зебони ҳам билади қайнонасига беҳурматлик қилмасди.
Нима бўлса бўлди энди орадаги совуқчиликка вақт барҳам бермаса бошқаси бекор.
Ўша кеча Умид қайтиб кирмади Зебо уни эрталабгача кутди аммо эридан дарак бўлмади.

Эрталаб эса Зебо нонушта ҳам қилмай ишга жўнади юзидаги изларни эса бир аммалаб пардоз қилиб беркитди. Доим синчковлиги билан ҳам эътиборда турадиган Шуҳрат Ғайратовични қизидай бўлиб қолган Зебони ахволи ажаблантирмай қолмади.

Иш столида Шухрат акани беморларни кўриш дафтарини қайта текшириб чиқаётган қизга бошлиғи гап қотди.

- Зебо қизим тичликми бу нима ахвол?


- Ҳеч нима бўлмади шунчаки

- Фаақат уриб олдим дема, ҳаммани алдасанг ҳам мени алдолмайсан.

- Эру хотин ўртасида уруш бўладию. Ҳечам эътибор қилманг.


- Қизим сен сира хафа бўлма мен ўзим бу қулоқсиз болани қулоғини тортиб қўймасам бўлмайдиганда ўхшаяпти.

Давоми бор.

#сунмасумид
1.6K views15:51
Ochish/sharhlash
2023-03-17 18:51:39 Қизи билан гаплашиб кайфияти бузилган Барно аламини яна Зебодан олди. Энди ишдан қайтган Зебо қаҳрли ғазабига дучор бўлди.


- Ҳа келинпошша янгиликдан дарак йўқми?


- Энди бўлиб қолар ойижон.

- Шу вақтгача бўлмаган энди бўлармиди?

- Худо бермаса бандасини қўлидан битта тирноқ ясаб олиш ҳам келмайди.


- Ўв жиблажибон менга ақллилик қилма сенга шу ой мухлат агар ҳеч бир натижа бўлмаса ўғлимни онаси ўпмаганига уйлантириш қўлимдан келади. Сен ёш бўлсанг ҳам Умид ўттизга қараб кетяпти. Уни ёшидагиларни икки учта боласи бор. Умидни эса сен етимваччани деб ҳали ҳам боласи йўқ.


Зебо йиғлаганча хонасига чиқиб кетди.
Кечда ишдан чарчаб келган Умидга ҳали аламлари тарқамаган Барно опа Зебо роса ёмонлади.

- Болам сенга айтгандим- а? Шунга уйланмагин деб. Мана ахвол менга юзингда кўзинг борми демай гап қайтариб ташлади. Яна уни ҳомиладор бўла олмаётганига сен айбдормишсан ўғлиз бепушт бўлса айб мендами деди. Кўрдингми бунингни тили узун бўлган.


Асаблари чарчаган шундоғам онаси билан хотинини орасига тушавериш жонига тегкан Умид хонасига кириб ётоқда ётган хотинини туртиб уйғотди.


- Ҳа нима бўлди худди дунёни ишини қилгандай ётибсан?

- Бироз бошим оғриганди.


- Сени нима ҳаққинг бор ойимга бунақа сўзларни айтиб гап қайтаришга.


- Ўзлари бошладилар мен.

Зебони гапи тугамасидан юзига тарсаки келиб тушди. Ортидан яна ва яна. Умид уни эшитмай калтаклади.
Ахийри ҳолдан тойиб хонадан чиқиб кетди.
1.6K views15:51
Ochish/sharhlash
2023-03-17 18:51:39 Сабринани ўқишга боришини Жавоҳир таъқиқлаб қўйди.

- Уйда ўтирасан. Мен сени кўчада ликиллаб юришингни хоҳламиман.


- Мен қанча ҳаракат қилиб кирганман у ерга. Ўз билимим билан. Сиз буни битта гапиз билан йўққа чиқаролмайсиз.


- Овозингни ўчир сен дугонанг билан эмас эринг билан гаплашяпсан.


- Менга фарқи йўқ ўзи жонимга тегиб кетди ҳаммаси кетаман бу уйдан. Сизни бўлар бўлмас гаплариз ҳам ҳиқилдоғимга келди.


- Сен нималар деяпсан. Ахмоқ. Яхшиликни билмаган.

Жавоҳир ғазаб отига миниб Сабринани сочидан чангаллаб олди.
- Қайтарчи нима дединг жонингга тегди?! Қаерга кетасан

- Қўйвор оғритяпсан.


- Энди сансирашга ўтдингми манжалақи?

- Етар. Ҳа кетаман. Бир дақиқа ҳам қолмайман бу уйда.

- Сени бу уйдан фақат ўлигинг чиқади. Яхшилаб мана бу қовоқ каллангга қуйиб ол.


Жавоҳир Сабринани итариб юбориб чиқиб кетди.

Сабрина ётган ерида йиғлаганча қолди. Унга на қайнонаси ва на хизматчилар келиб қарашди. У йиғлай йиғлай хонасига чиқди Барно опага қўнғироқ қилди.


- Аллооо ойижон.


- Ҳа нима бўлди йиғлаяпсанми?


- Мени олиб кетинг бу ерда яшолмиман. Жавоҳирни феълига чидаб бўлмайди. Мени одам ўрнида кўрмайди.

- Ўзинг ҳам шунга мажбур қилгандирсанда.

- Ҳа мен айбдорман сиз доим шуни ёнини оласиз. Сизга қизиз эмас аллақандай мансаб обрў эътибор керак.

- Оғзингга келган гапни валдираверма. Чида. Битта сен эмас қийналаётган. Озгина сабрли бўл. Ўзимда ҳамма айб сени жуда талтайтириб юбрганман. Бўлди мени бунақа масалада бошимни оғритма.

Барно опа қўнғироқни якунлаб қўя қолди.

Сабрина ноилож яна шу уйда қолди.
1.5K views15:51
Ochish/sharhlash
2023-03-17 18:51:39 Сўнмас умид:
13-кисм,
Вақт ўтиб борар Соҳибни пули ошда ошдики асло камаймасди. Энди Мария қишлоққа ҳам келадиган одат чиқарганди. Эри билан қишлоққа келса кундоши пиширган овқаталрни емас ичига нимадир қўшиб бераяпти деб эрини кўчадан овқатланишгa олиб кетарди. Ўғли Азим эса кундошида қолар Шарифа болага ҳечам ҳам бегоналик қилмай ўз фарзанди тенгги кўриб парваришларди ҳаттоки онаси келмасин майли лекин ўғли қолсин дерди. Болалар ҳам катта бўла бошлаган Марияни ўғли эса жуда ҳам эрка бўлиб ўсган эди. Бозорнинг олди нарсалари ҳам уларга эди.

Мақсуджон жуда тарбияли оғир босиқ эди. Шарифа уни майдача деб атарди. Мақсуджон жуда меҳрибон эди. Опалари ҳам уни бошқача кўришарди. Шарифани болалари талтайиб кетмаган тарбияли бўлиб ўсди. Шарифа ҳаммасига кўндию лекин қадрланмади. Аёл сифатида бахтли бўла олмади. Қизлари ҳам вояга етиб ўқийман дейишганда Соҳиб жуда қаттиқ қаршилик қилиб ўқишига изн бермади.

Орадан анча вақт ўтиб қизлар ҳам оилали бўлди Ҳусайн ҳам уйланди. Бу орада Соҳиб аста секинлик билан мансаб отидан туша бошлади. Банкрот бўлди. Кўп ўтмай ўзи ҳам юрак касалига чалинди. Доимий даволанадиган бўлди. Мария эса ўз уйида пардани иламан деб йиқилиб бир сутка ўша ҳолатда қолиб кетди. Уйда ҳеч ким бўлмагани учун. Кейин билиб қолишиб тез ёрдам кўрсатилганда ҳам операцияга олишга мажбур бўлишди. Операция натижасида эса у ярим танаси бир қўл бир оёғи ишламайдиган ҳолатга келиб қолганди. Уни даволатиш учун ҳам Соҳибнинг йиққанларигача кетди. Мария энди ҳеч нимага ярамасди. Ўзи юра олардию лекин энди унга қарашга ҳам одам керак эди. Соҳибнинг ўзи қарарди баъзида қишлоққа олиб келарди.

Бу вақтга келиб юраги зардобга тўлиб тамом бўлган ва бу ҳам камдек жигар ҳасталигини ҳам орттириб олган Шарифа ўзи айтганидек ҳеч кимга юк бўлмай ётоқда ётиб қолмай бир кечада омонатини ҳаққа топширди. Майдачисини тўйини кўриш насиб этмади. Шунча мол дунёси бўла туриб Шарифага тилла сирға олиб бермаганди Соҳиб. Шарифа умрининг охирларида тилла сирға оламан деб пул йиғиб юрганди аммо насиб қилмади у пуллар ўлимлигига ишлатилиб кетди. Соҳибнинг шунча қилганларига мана қариганда Шарифа тарбиялаган болаларни қўлида қолди. Шарифа бирор марта болаларини урмаган ёинки уни бисотида ёмон сўзни ўзи ҳам йўқ эди.
Шарифадан 6 йилдан кейин Мария ҳам вафот этди. Мана энди Мақсуджон эгизакли бўлган ўшаларни қўлини ҳалоллаб тўй қиляпти, ойиси ўша тўйга боришни айтди.

Поччасини шу учун унча ёқтирмайди. Агар ўшанда бошқа уйланмаганларида бечора аммам юраклари тамом бўлмай тирик бўлармидилар дейди.

Эртаси куни ойисини тўйга олиб борди. Кўнглим ёзилармиди деб ўйлаганди бўлмади у ҳам.

Уйда бир ой юрганидан кейин ойиси уни бир узоқроқ қариндошини эрка қизига унаштириб қўйди. Ойисини кўнгли учун қаршилик қилмади. Учрашув ҳам тузуккина ўтди. Биринчи бора телда гаплашганида ҳаммаси жойидагидек кўринган бўлса кейинги суҳбатлашганларида қизга китоб ўқийсанми дея савол берди.


- Китоб ўқигим келадию лекин ўқисам бошим оғрийди зерикиб кетаман.


Қизнинг шу гапи сабаб бўлдию у билан умр йўллари кесишмаслигини ҳис қилди. Ойисига айтиб фотиҳани қайтартирди.

- Ойи тушунинг мен унга уйланиб уни бахтсиз қилолмайман. Биз иккимиз икки хил дунё. Мен ижод одами, кўнгил одамиман. Унга эса бунақа нарсаларни қизиғи йўқ. Бошидан бу хатони тўғирламасак кейинчалик бу жуда катта хатога айланиб кетади.

- Ўғлим бу ерда қиз болани ор номуси турибди шуни ўйладингми?

- Ойи бу фотиҳага кўп бўлмади деярли ҳеч ким билмайди. Кеч бўлмасдан гаплашинг.


Шундай қилиб Бўроннинг биринчи фотиҳаси ҳам бекор бўлди.



***


Сабрина тўйдан кейин ҳам анча ўзини олдириб қўйди. Куёвнинг инсонийликдан чиққан қиёфаси уни бу уйдан жуда бездириб юборганди. Яхшиямки Жавоҳир кўпинча уйда бўлмайди бўлмаса ундан қочиб қутилишни иложиси йўқ. Сабрина у билан бир ҳаводан нафас олмасам дейди. Зайнаб опага эса ҳеч ниманинг фарқи йўқ ўғли уйдами ёки кўчадами иши йўқ.

Лекин Сабринани ҳар бир ишини кузатиб туради. Ҳаттоки хизматкорлар билан бир ҳилда иш қилишини таъминлаб туради. Агар Сабрина онаси билан гаплашгудек бўлса унинг ёнидан кетмай ўтиради. Бу уйдаги гапларни етказаяпти деб ўйлайди.
1.5K views15:51
Ochish/sharhlash
2023-03-17 18:51:39 Сўнмас умид:
Мария ҳануз ҳомиладор бўлолмаётганди. Унга жуда алам қиларди. Ўзи эмас кундоши ўғил туғиб бергани куйиб ёнишига етарли эди. Ахир Соҳибга сизга ўғил туғиб бераман дея ваъдалар бериб тегиб олганди. Кундошидан қасд олиш мақсадида яна ўша иссиқ совуқчи кампир ёнига бориб энди бу сафар Шарифага нисбатан илму амал йўлларди. Шарифа шу даражада оқ кўнгил эдики ҳаттоки етти ёт бегоналарга ҳам ёрдам қўлини чўзарди. Ҳусайн уч ёшларга тўлганда яна бир бора оналик бахтига эришди бу фарзандига не не умидлар билан Умид дея исм берди. Умид тўрт муччаси соғлом жуда ҳам кўрган кўзни ўйнатадиган бўла эди. Бир куни Шарифа Умидни кўтариб қайнонасиникидан қайтаётган вақт томда ишлаётган усталар бир бирига ҳазил қилиб ғишт отараётган бўлган. Улардан бири узоқроқ ирғитган ғишт бўлаги Шарифани қўлидаги Умиджоннинг ҳали лиқилдоғи қотиб улгурмаган бошига келиб тушади. Қанча ҳаракат қилишмасин миттигина гўдак ҳам ҳали дунё юзини тўлиқ кўрмай йўқликка равона бўлади.

Шарифанинг ахволи оғирлашиб ётиб қолади тўққизта фарзандидан бештасини қаро ер бағрига берганди. Яна унга далда бўлиш ўрнига эри ўзгасининг қучоғига кетарди. Беш йиллардан сўнг 36 ёшида кенжатойи майдачаси Мақсудни дунёга келтиради. Мана эри уйлангандан сўнг бешта ўғил туғиб берди. Сен фақат қиз туғасан дерди эри доим. Ўшани сабаб қилиб уйланиб ҳам олди. У хотин эса ҳали ҳам ўғил туғишдан дараги йўқ эди. Ажралиб кетса ҳам бўларди. Ўғилли бўлгандику лекин барибир нафс нафслигини қиларкан

Ажралишмади. Мақсуджондан кейин 10 ой ўтиб Мария ҳам ўғилли бўлди.

Давоми бор
1.6K views15:51
Ochish/sharhlash
2023-03-17 18:51:39 Вақт даво дерлар аммо икки йилдан сўнг яна ҳомиладор бўлган Шарифа ўзини асраш эвини қилмади. Нимаики иш бўлса қочмай қиладиган меҳнатдан бўйин товламайдиган аёл бўлган. Ҳомиладорлигига қарамай қоп қоп ўғир ўтларни сигирлари учун қорнини бир тарафига қўйиб кўтариб келган. То туғруқ яқин қолгунча ҳам шу ҳолат давом этган. Аммо... Аммо қўшалоқ оғилли бўлган аёлнинг эгизак болалари қориннинг ўша ўт кўтариб келинган тарафидагиси нобуд бўлганди. Ўша вақтлар совет тизими бўлган жуда кўп ҳам аёллар ўзларига эътобор беришмасди. Ультратовуш текшируви эса бўлмаган вақтлар эди. Эгизак фарзандга ҳам ҳомиладор эканини ҳам билмаган эди.

Эгизакларни биттаси яшади. Соҳибни икинчи хотини эса ялло қилишдан чарчамас. Унинг истаклари Соҳиб учун ҳам қонун эди. Бозорнинг энг олд кийимларию тиллалари ҳам биринчи Марияда бўлар. Кўз очиб кўрган аёли кўпчилик рад этганда ҳам унга тегишга рози бўлган аёлини бир бора бўлсада олиб бормаган ресторанларига Мария билан ялло қилиб юрарди
1.6K views15:51
Ochish/sharhlash
2023-03-17 18:51:39 Қаршидан Бухорога келин бўлиб келган Шарифа ҳаётнинг жуда кўп аччиқ чучугини тотишига тўғри келди. Биринчи фарзанди қизалоқ туғилгач кўп ўтмай касалликдан нобуд бўлди. Унинг дардида анчагача ўзига кела олмади. Кейин эса шириндан шакар қизалоқли бўлди. Қизини худди мўлжал қилгандай эрини туғилган кунида совға бўлади деб ўйлаганди аммо бир кун кейин туғилди. Кейинги қизалоғи эса бир йилдан кейин эрини туғилган кунидан бир кун олдин туғилганди. Қизлари билан овуниб улар тарбияси билан бир қаторда колхоздан ер олиб ҳам ишларди. Умр йўлдошимга оғирлик тушмасин дея кўп ҳам инжиқликлар қилмас уни буни олиб беринг дея айтавермасди. Ҳеч қачон бировни дилини ўғритмаган маъсумагина аёл эди. Қайнсингиллари ҳам ҳурмат қилиб яхши кўришарди. Соҳибни эса йилдан йилга мартабаси ошар бой бадавлат бўлиб корхона ишларига маъсул эди.
Кўп ўтмай тўртинчи бор ҳам оналик бахтини ҳам туйди аммо бу узоққа бормади. Бу қизалоқ ҳам ўша пайтда тарқалган касаллик сабабли кўп яшамай вафот этди. Бу вақтда эрини яна ҳам мартабаси ошган энди у катта охурдан ош ейишга одатланганди. Пичоғи доим мой устида турар уни ортидан лаганбардорлик қиладиганлар жуда кўп эди. Ўз навбатида жуда кўп ёрдамга мухтожларга ҳам ёрдам қўлини чўзган саҳий инсон эди.

Тўртинчи фарзанди оламдан ўтгач орадан уч йил ўтиб яна фарзандли бўлишди у ҳам дунёларга тенг чиройга эга ўз номи ила Гўзал туғилди. Энди Соҳибни атрофидагилар писанда қилишга ўтганди шунча молу давлатинг қизларингни ортидан келган куёвга қоладими? Хотинингни ичи тўла қиз эканку дея давраларда ҳа деб уни ерга урмоқчи бўлишарди. Ўша вақтда бир виждонли айтсаки : эй нокас банда аёл мисоли ердир боғбон нима экса шуни ўради, дея. Афсуски унақа мард топилмади. Ҳамма гиж- гижлашга яна бир бора уйланишга ундарди. Шарифа эса кундан кунга ўзгара бораётган эрини тушунмас нима қиларга боши қотганди.

Соҳиб командировкадаман деб жуда кўп сафарга кетишни одат қилди. Шундай кунларнинг бирида унга узоқроқ қариндош холасини ўғли маслаҳат бериб рус миллатидан бўлган бир аёлни тавсия қилди. Аёл Тошкентлик бўлиб бир қизалоғи билан эридан ажрашган эди. Мария пулдор эркакни кўриб фурсатни бой бермай барча усулларини ишга солади. Бунақа қулай имконни қўлдан чиқармади. Уни иссиқ совуққа уста дугонасини онаси бу борада унга анча ёрдам берди. Ўғил дардида юрган Соҳибни ўзига боғлаб олиш ҳечам қийин бўлмади. Соҳиб Марияни ўзига иккинчи хотин қилиб олди.

Шарифани эса дунёси қоронғу бўлди ишонган тоғи унинг учун узоқ йўл демай келин бўлиб келган иккита фарзанди доғига чидаган аёл бу хиёнатни кўтара олмади. Қаршига кетиб қолди. Лекин унга қизларини беришмади. Соҳиб болаларини ота онасини уйига олиб бориб Шарифага бермасликларини айтди. Бир ҳафталар зўрға юрган аёл фарзандлари учун ҳам қайтишга мажбур бўлди. Чунки учта қора кўзини бегона қўлларда қолдира олмасди. Ўзи иккитасини доғи ҳам етарди.

Шарифа энди ўзи учун яшамай қўйганди. Эрини ҳовлисида эса фақат болалари сабаб ҳам бор эди ҳолос. Олдинига рус хотинини умуман олиб келмади. Бу орада Шарифа яна ҳомиладор бўлди бу сафар орзиқиб кутилган ўғил туғилди. Аммо жуда кўп асабийлашишлар зерикиш оқибатида чақалоқ нимжон бўлиб туғилганди у ҳам кўп тўрт ойга бормай вафот этди

Учинчи боласидан ҳам ажралиш ҳам эрини ўзга аёли борлиги Шарифани ҳам руҳан ҳам жисмонан эгиб бўлганди.

Онани болам деб йиғлатма худо
болани онадан этмагул жудо,
Оналар йиғласа титрагай дунё,
Боласин ардоқлар шохму у гадо,
онани болам деб йиғлатма
худо.
Майлига орзулар бўлмасин
рўё
Майлига қаҳрдан қўрисин
дарё,
Онанинг умри хам тугайди
гўё
онани болам деб йиғлатма
худо,
Ногаҳон боласин кўрса
тушидан
Бегона бўларлар ақли
хушидан
дунёга хеч қачон
тобут бошидан
Онани болам деб
йиғлатма худо
Розиман дард
бергил беморлар зайли,
Хар қандай
дардга хам чидайди
майли,
Оналар бахтлилар фарзанд
туфайли.
Онани болам деб йиғлатма Худо
Ҳеч кимнинг ёш умри
бўлмасин хазон,
Хеч кимга
чимилдиқ бўлмасин армон,
Оналар
дод солса қулагай осмон,
Онани
болам деб йиғлатма Худо
Майли зулматга айлансин дунё,
Майлига
Ҳеч бахт кулиб боқмасин
Қуёшнинг нурини этсанг ҳам
адо
Онани болам деб йиғлатма
Худо!!!
1.7K views15:51
Ochish/sharhlash
2023-03-17 18:51:39 Сўнмас умид:

12-кисм
Бўрон шаҳарга сиғмади. Онасини бағрига шошди. Зеро онасининг бағрига бош қўйиб куйган юрагини бироз бўлсада совута олса.

Ўғлининг хафақон аҳволини кўриб Мавжуда опани кўнгли бир нимани сезгандай бўлди. Ўғли ёшлигидан шунақа ичида бир дард бўлса ҳам ҳеч кимга билдирмайди. Ичимдан топлар тоифасидан. Эртага келин қилсам бу кўча хандон уй зиндон билан бечора келиним қандай яшайди дер эди. Бўроннинг ёзувчилик қобилияти бўлиб ижтимоий тармоқларда анчагина машхур эди. Жуда кўплар унга мухлислик қилар лекин онасини бундан хабари йўқ эди. Бўроннинг энг биринчи ўқувчиси ҳам тингловчиси ҳам Сабрина эди. Сабрина макатабгача таълим соҳасида ўқиса ҳам лекин Бўронга маслаҳатгўйлик, фикрдошлик қиларди. Иккаласидан жуда ҳам зўр суҳбатдоаҳ чиқарди. Бўрон ҳудди ўз ярмини топгандай жуда қувонган эди. Танишувларига ҳам аслида қизнинг қалтис ҳазили сабаб бўлганди.

Дўсти билан бир бирини устидан ким кучли заҳарлигини айтишиб ўтирган йигитларни суҳбатини эшитиб Сабрина беиҳтиёр ўша суҳбатга қўшилган эди.

- Сизни заҳарлигиздан пишган қозонизни қайта ишлатган одам ҳам заҳарланиб ўлади.

- Сизни эса 78 соат қайнатса ҳам заҳарингиз тарқамайди. Дея бир бирлари билан ҳазил қилган йигитларга қарата Сабрина:

- Менимча мен мазали гўштни таъмини ҳис қиляпман қабристондан овқатланиш жонимга тегди.

Иккила йигит ҳам жуърат қилиб уларга ҳазил қилган қизга қараб қотиб қолишганди. Дўстидан фарқли ўлароқ Бўрон неча марталаб гапириб тайинли жавоб ололмайди. Қиз машинасини тузатиб беришларини айтиб икки кундан сўнг келаман дея чиқиб кетади.

Ўшандан сўнг Бўрон Сабринага жуда ҳам қизиқиб қолдию ортидан қолмади. Бўрон ҳақиқат бор жойда жим туролмасди. Ўша вақтни ўзида гапириб ташларди. Шу одати билан ҳам кўпчилик билан чиқишиб кета олмасди.
Ҳикоялар ёзиб юрган вақтида ҳам бирдан ёлғизликни тусаб қолар ўшандай вақти ҳеч ким билан тузук қуруқ гаплашмасди. Сабрина Бўронни бу одатини яхши билиб олгани учун бу“узлат“ га кирган вақтиз дея ҳазил қиларди.


Сабрина Бўрон учун дунёдаги энг яхши суҳбатдоши эди. Ҳеч ким Сабринани учратгунча учалик уни тинглаган эмасди.
Сабрина Бўронни қанчалик севмасин юрак ютиб бирор марта тан олган эмасди. Бўрон ёзадиган асарларда бош қаҳрамон қиз тимсолида албатта Сабринадан нимадир олган бўларди.

Ярим бўлагидан айрилган Бўронга энди қийин кунлар бошланди. Ижодида ҳам кескин “тормоз“ ҳолати вужудга келиб қолганди.

- Ўғлим сенга нимадир бўлган? Мендан яширма илтимос.


- Ойижон ҳеч гап йўқ шунчаки чарчабман ва шаҳримизни соғинибман.


- Ундай бўлса майли. Сен билан эртага тўйга борамиз. Яна ўртоқларинг билан бирорта режа тузиб юрма.


- Хўп онажоним.


- Тағин поччанг билан тортишиб юрмая. Кўришиб саломлаш нима бўлганда ҳам раҳматли аммангни турмуш ўртоғлари.

- Ойи сизга гапиришга осонда. Агар аммажоним ўша инсонга турмушга чиқмаганларида ҳозир ҳам ҳаёт бўлган бўлардилар.

- Ундай дема ўғлим буни тақдир дейдилар.

- Тақдир тақдир дейсиз. Лекин у инсонни ўз қўлида бўлган бу нарса.

- Нима деган тақдирингда ҳам энди ҳеч нимани ўзгартириб бўлмайди.

- Майли болам мен овқатга унай ҳали замон уканг ҳам келиб қолади.

Бўронни отаси кўпроқ сафарда бўлар опаси турмушга чиқиб кетгани. Уйда кўпинча мактабда ўқитувчилик қиладиган онаси ва ҳали талаба бўлган укаси яшашарди.

Бўрон ёлғиз қолгани учун аммаси билан боғлиқ хотираларга шўнғиди. Унинг энг катта қалб яраси ҳам Шарифа аммаси эди.

Шарифа оиада олтита фарзанднинг учинчиси эди. Битта опаси, битта акаси ва учта укаси бор эди.

Шарифани отаси бошқа вилоятлик йигитга узатди. Қизнинг қаршиликларига қараб ҳам ўтирмади. Сабаби эса битта Бухоро вилоятида уйланиб қолиб кетган укаси билан йўл узоқлашиб кетмасин дея унинг қўшниси бўлган йигитга қизни узатди.


Соҳиб жуда ҳам малла бўлгани сабабли қишлоғидаги қизлар унга тегишни хоҳламаганди. Жуда кўп жойларга совчиликдан қуруқ қайтишган Соҳибнинг ота онасини мушкулини Шарифанинг амакиси Рахмон енгил қилганди. Жиянини олиб келса шу бахона акаси билан ҳам алоқалар мустаҳкамланиб йўл узоқлашиб кетмасди деб унинг ҳам дилидан ўтганди.
2.0K views15:51
Ochish/sharhlash
2023-03-17 18:50:15
#СЎНМАС_УМИД

Муаллиф Шамсинур

12-қисм
2.1K viewsedited  15:50
Ochish/sharhlash