Get Mystery Box with random crypto!

Бугун халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгашининг 6-чақириқ, | Shahrisabz shahar hokimligi

Бугун халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгашининг 6-чақириқ, 55 сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, секторларнинг раҳбарлари, сиёсий партиялар, жамоат ва бошқа ташкилот, идора раҳбарлари ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этишди.

Сессияда 3 та масала жумладан Шаҳрисабз шаҳрида амалга оширилган ишларнинг 2021 йил якунлари ҳамда 2022 йилга мўлжалланган келгусидаги фаолияти юзасидан шаҳар ҳокимининг мурожаати, “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастурининг ижроси ўқиб эшиттирилди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Сулаймонов Акром Исомиддиновичнинг мурожаати ўқиб эшиттирилди.

Сессия якунидан сўнг ОАВ вакиллари билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларига шаҳар хокими Акром Сулаймонов томонидан жавоб берилди.


Мурожаат учун @Kamilfaxrutdinov