Get Mystery Box with random crypto!

Мустақиллик иншоотлари Шаҳрисабз шаҳримизда хизмат тури яна | Shahrisabz shahar hokimligi

Мустақиллик иншоотлари

Шаҳрисабз шаҳримизда хизмат тури яна кўпайди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Шаҳрисабз шаҳридаги Қушхона маҳалласида тадбиркор Сухроб Тилаков раҳбарлигида “Alkan Group” оилавий корхона томонидан хусусий мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотишга мўлжалланган савдо маркази фойдаланишга топширилди. Лойиҳа қиймати 5 миллиард сўмни ташкил этади. Ишлаб чиқариш цехида бугун 10 нафар мебель усталари меҳнат қилмоқда. Тадбирни тантанали очилиш маросимида меҳнат фахрийлари, жамоатчилик вакиллари ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси иштирок этишди.

Тантанали очилиш маросимида сўз олган шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов йиғилган маҳалла аҳлини Мустақиллик байрами билан чин қалбдан самимий табриклаб, хизмат турларини кўпайиши шаҳримиз иқтисодиётини ривожланишига, халқимизни мебель маҳсулотларига бўлган талабини қондиришга хизмат қилишини таъкидлаб тадбиркор ишига омад тилади. Тадбир иштирокчилари мебель цехида дастгоҳларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар жараёни билан танишиб, савдо кўргазмасига қўйилган кўзни қамаштиришувчи, гўзал ва бежирим жиҳозларни томоша қилишди.