Get Mystery Box with random crypto!

Шаҳрисабздаги 'СессияТУР' ҳақида озгина... Шаҳрисабз шаҳридаг | Shahrisabz shahar hokimligi

Шаҳрисабздаги "СессияТУР" ҳақида озгина...

Шаҳрисабз шаҳридаги сессия ўзгача атмосферада ўтди.
Қизғин, позитив ва албатта жиддий саволларга бой ўтди.
Ушбу сессиядан кейинги матбуот анжумани ва сессиянинг давом ҳақиқий медиа турга айланиб кетди.

Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов таклифи билан барча меҳмонлар ҳоким бошчилигида Оқ сарой ёдгорлигини айланиб чиқдик.
Менимча буни қуруқ сессия дейиш уят бўлади, сессия ҳақиқий медиа турга айланиб кетди десам муболаға бўлмайди.
Барча ОАВ ходимлари қилинган юксак эътирофдан хурсанд бўлишди.

Одатда жиддий ва белгиланган рамкаларда ўтадиган тадбирларни бугунгидек ўзгача услубда ташкил этиб, креатив ёндашгани, очиқлик ва ошкоралик учун Акром Сулаймоновга барча ОАВ ходимлари хусусан блогерлар номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

@Otabek