Get Mystery Box with random crypto!

​​Нима учун 31 августда шаҳидларни хотирлаймиз? 'Президент Ш | Shahnoza Soatova blogi

​​Нима учун 31 августда шаҳидларни хотирлаймиз?

"Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюриб, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар билан биргаликда қатағон қурбонларини ёд этди" деб хабар берилмоқда.

Ҳар йили айнан шу куни давлат раҳбари томонидан мазкур мажмуанинг зиёрат қилинишида рамзлар кўп, муҳими, жуда хайрли ва ҳикматли анъана. Аммо унга қачон ва нима учун асос солинган? Мавзу тарихини биласизми?


Кўпчиликка маълум, Юнусободдаги Бўзсув бўйида 1937 йил 4 октябрь куни бир қатор зиёлилар, жадид боболаримиз отилган. Бунинг тарихи мактаб дарсликларида бор.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач Мустақиллик учун курашган боболаримиз хотирасини абадийлаштириш мақсадида 31 августни Ўзбекистонда Қатағон қурбонлари хотираси куни сифатида нишонлай бошладик.

Ушбу санани нишонлаш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони 2001 йилнинг 1 май куни қабул қилинган эди.

2002 йилнинг 31 август куни эса "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуасининг очилиши бўлиб ўтди. Бу кун ҳар йили мамлакатда Қатағон қурбонлари хотираси куни сифатида нишонланиб келмоқда.

Бундаги рамз ҳикматли – биз аввал Мустақилликка эришиш учун қурбон бўлганларни хотирлаймиз. Кейингина бу кунни байрам қиламиз.

Бугун Шавкат Мирзиёев ушбу хайрли ва савобли анъанани давом эттириб, мажмуага ташриф буюрди.

Биз мустақиллик шунчаки арзон неъмат эмаслиги, уни ҳимоя қилиш ва қадрлаш зарурлигини ҳозир янада теран англамоқдамиз.

Мустақиллигимиз абадий бўлсин! Ватан озодлиги йўлида жон берган боболаримиз жойлари жанатда бўлсин!

Тақдирни кўрингки, айнан шу бугун собиқ Иттифоқ парчаланиб кетишига сабабчи деб кўриладиган унинг биринчи ва сўнгги президенти Михаил Горбачев вафот этибди.

@shahnozxon