Get Mystery Box with random crypto!

“Хотин-қизларимизга, азиз аёлларимизга нисбатан айрим зўравонл | Shahnoza Soatova blogi

Хотин-қизларимизга, азиз аёлларимизга нисбатан айрим зўравонликларни умуман қабул қилиб бўлмайди” — Шавкат Мирзиёев (менинг Президентим! )

Бугун Кўксарой қароргоҳида Мустақиллик байрами арафасида фахрий унвонларга лойиқ кўрилганларни тақдирлаш маросимида Президент шундай деди.

“Бугун хурсандчилик кунларда кўпчилик муҳокама қилаётган айрим мавзулар кўнгилни хира қилади. Хотин-қизларимизга, азиз аёлларимизга нисбатан айрим зўравонликларни умуман қабул қилиб бўлмайди. Бу бизнинг миллатга хос бўлмаган чидаб бўлмас иллат.

Бунга қўл урганлар аёл қиёфасида ўз онаси сиймосини эсласин. Оқила опа-сингилларимиз бундай муносабатга лойиқ эмас!” – деди Шавкат Мирзиёев.

“Ўзида бир гап бор”, “бекорга урмайди” ва ҳоказо деб зўравонликни ёқлайдиганларга постни юборамиз!

@shahnozxon