Get Mystery Box with random crypto!

Оммалаштиришнинг янги тартиби лойиҳасини каналга қўйганимдан к | 43-Maktab

Оммалаштиришнинг янги тартиби лойиҳасини каналга қўйганимдан кейин туғилган саволларга жавоб берсам.

Аввало жамоатчилик овози нега керак.
Сиз математик бўлсангиз сизни ишингизни биолог баҳолай олмайди, фақат математиклар ишингизни юклаб очиб кўриб бўлгач баҳолаш тугмаси чиқади. Бу нарса ҳар бир одам оммалашадими йўқми, барча ишларни кўриб ўрганиш имкониятини беради, олий мақсадимиз шу аслида, фанлар бўйича минглаб ишлар базаси йиғилади, ҳаммага очиқ методик кутубхона.

Лайк сўраш авж олади, деб қўрқишмоқда, бу нарса оммавий бўлгач охир-оқибат ҳамма ўзи кириб кўраверади, гуруҳларга ташлаганга югуриб баҳо қўймайди кейинчалик. Ва бу баҳолашни олиб ташласак 1-банддаги мақсадимизга эришолмай қолардик, ҳархолда баҳолаш баҳона ишини кўрасизку. РТМ методистлари баҳоласин, дейишмоқда, 20-30 тагина методистлар зиммасида кун давомида жуда катта ишлар бор, бир методист бир ойда келадиган 2-3 минг ишни кўриб чиқолмайди, жамоатчилик ёрдами билан сизлар энг яхши 100 та ишни танлаб беришга ёрдам сўраяпмиз, токайгача бир-биримизга ишонмай юрамиз, ноҳақ баҳо қўйиш бўлади, дея. Марҳамат бир куч бўлайлик, бир-биримизга ёрдам берайлик, жамоатчилик назоратини кучайтирайлик. ўзи авваллари инсон омили бўлмаганмиди,  бир икки кишига боғлиқ бўлганку ўртоқлар?
Сараланган 100 та ишни бизнинг экспертлар текшириб берамиз. Очиғини дангал айтишим мумкин, бундан бошқа иложимиз йўқ, жисмонан улгура олмаймиз, сиз ўзингиз виждонан баҳо қўйинг, сиз қатори ҳамма шундай қилсин, шундай қилиб ўзгартирамиз фикримизни

Ишлар сони, айтиш жойизки, аввалги тартиб бўйича бир йилда РТМ.га бир фандан 20-30 та иш келарди ўртача, янги тартибда эса ҳар чоракда ҳар фандан 100 та иш оммалашади, 1 йилда 400 та энг яхши методик иш кўрамиз. Бу катта ўсиш.

Видеокотент. Медиа замонида нафақат ёзилган матн балки видеороликлар кўпроқ самара беради, масалан бирон методни ёзгандан кўра, 6-7 минутлик қисқа видеороликда кўрсатиб тушунтириб берсангиз яхши фойда бўлади ҳаммага.

Хужжат тўлдирмайсиз энди ҳеч қандай, ERP орқали сизнинг мактабингиз ва фанингизни платформа ўзи аниқлайди. Фақатгина бирров метод бирлашма ва педагогик кенгаш сизнинг ишингизни яроқли эканини бирров кўриб берсин, деяпмиз.

Жамоатчилик баҳолашини ҳам математик жиҳатдан пухта вариантини ишлаб чиқдик. Қисқача моҳиятини тушунтирсам, масалан мени 4 та танишим 10 баллдан қўйди, ўртачаси 10, сизни ишингизга эса 200 та одам фойдаланди ва турлича, 6-7-8-9-10 балл қўйди, бунда мен адолатсизларча ютаман. Шунинг олдини олиш учун икки босқичли формула киритдик, яъни бунинг натижасида сизнинг ишингиз қанчалик оммалашса шунча ютаверасиз. Бу эса асосий мақсадимизга жамоатчилик муҳокамасидаёқ эришишимизни билдиради.

Бу лойиҳа янада такомиллаштирилаверади, ҳаммаси сизларнинг талаб истакларингиз асосида. Буларнинг барчаси устозлар фойдасига бўлади.

@domlajon