Get Mystery Box with random crypto!

Катта ўзгариш! Маълумки оммалаштириш ишлари шу кунгача кўплаб | 43-Maktab

Катта ўзгариш!
Маълумки оммалаштириш ишлари шу кунгача кўплаб ноқулайликлари бор.

Масалан:

ишингизни туманга, вилоятга, республикага юборасиз,  ҳаммасига ойлаб вақт талаб этилади.

бир қанча хужжатлар тайёрлайсиз.

Хуллас ноқулай тарафи кўп ва энг қизиғи,  иши оммалашган одам хаттоки қўшни маҳалладан бўлса ҳам унинг  ишидан фойдаланмайсиз, шунчаки қоғозда қолиб кетади... Республика миқёсида оммалашган иш, лекин қўшнингиз билмайди.
Тан олиш керак, ношаффоф, фойдалилиги паст тизим...

Вазирлик ҳамда РТМ бундай ноқулайликларга барҳам бериш мақсадида, оммалаштириш ишини электрон платформага, ҳамма фойдаланиши осон, оммалашган ишларни фойдаланиш мумкин бўлган тизимга ўтказмоқдамиз!

Энди уйда ўтирган холда сиз ҳеч кимни аралаштирмаган холда туман, вилоят, республикада оммалашиш имконингиз бўлади! Ва сиз ўз ҳамкасбларингиз ишларини баҳолашингиз мумкин. 1-босқичда устозлар бир бирини баҳолайди, кейин экспертлар.

Хуллас ўзгариш катта, ЛОЙИҲА вариантини бир ўқиб кўринглар.

@domlajon