2022-09-26 07:39:12
15 - санада туғилганлар сардорлик қобилятига эга, қатъий ва қайсар, мансабпарастдирлар. Агар ўзини бироз тийиб турмаса, у ҳолда эртами кечми жаҳли тез ва тажанг золимга айланади. Бу моҳир, хийлагар, ғазабланган инсонни ўз ишларини ҳал қилиш учун бошқаради, уни осонликча ўз ихтиёрига бўйсундира олади.
16 - санада туғилган инсоннинг таҳлил қилиш қобилияти зўр бўлади. Унинг энг хуш кўрган машғулоти ўзининг ва атрофдаги инсонларнинг хатти-ҳракатини таҳлил қилишдир. Бундай инсон киришимли ва содиқ дўст бўла олади.
17 - санада туғилган инсонда ҳам пул билан муомала қилиш қобилияти бор. Ундан яхши ишбилармон чиқади. У пъзига келажакда катта фойда келтирадиган ишларни топади. Бундай инсон ҳеч қачон хор бўлмайди. Бу одам ўз оиласини ҳеч қачон охирги ўринга қўймайди.
18 - санада туғилган инсон жиззаки ва ички хиссиётлари беқарор шахс.Барчанинг диққат марказида бўлишни яхши кўради ва бировнинг ўзи устидан устунлик қилишини кўтармайди. Бундай инсон дўстларига жуда боғланган бўлади. Вазиятга қараб бошқаларга рахм қилади, уларга нисбатан меҳрибон бўлади ва ғамхўрлик қилади.
19 - санада туғилган инсонни фикридан қайтариб бўлмайди. У ўз эркинлиги билан ажралиб туради, ўзининг фикрлаши билан атрофдагиларни хижолатда қолдиради.
20 - санада туғилган инсон хушмуомала бўлади ва деярли ҳеч қачон ноқулай вазиятга тушмайди. Ажойиб дипломат бўлиб, бу инсон ашаддий душманларни ҳам осонликча яраштира олади.
21 - санада туғилганлар фақат биттагина иш билан шуғулланишни ёмон кўради. У бир вақтнинг ўзида ҳамма нарсага қўл уради ва нарсанинг уддасидан чиқади. Бундай инсон ҳар хил нарсаларга қизиқади. Агар бирор нарсага эришолмаса қаттиқ асабийлашади ва тез аччиқланади.бундай инсон катта тадбирларни хуш кўради ва барча жамоат ишларида қатнашади.
22 - санада туғилган инсон ўзининг ички хиссиётига ишонади. Бу ички хис ҳар доим ҳам унга ёрдам беравермайди. У жуда бадгумон одам.
23 - санада туғилган инсон кўплаб мавзулардан хабардор. Унинг фикрлаш жараёнини кузатишнинг ўзи бўлмайди, чунки бу инсоннинг фикрлаш тезлиги жуда ҳам юқори. Бундай инсон учун пул ҳар доим биринчи ўринда туради.
24 - санада туғилган инсон жудаям меҳрибон ва мулойимдир. Унинг душманлари умуман бўлмайди ёки жуда кам бўлади. Бундай инсон ўз эҳтиёжларини унутиб бошқалар ҳақида қайғуради. Улар кимгадир ёлғон гапиришига ишониш жуда қийин.
25 - санада туғилган инсон анча зид шахс. Романтиc шижоат унинг қалбида тамоман моддий қадриятлар билан ёнма-ён мавжуд бўлади. Бундай инсон тарозига ўхшайди. Тарозининг икки палласи унинг ҳаётида икки томонга оғади, бироқ эртами-кечми дастлабки ҳолатига қайтади.
26 - санада туғилган инсон жуда яхши ташкилотчи. У хиссиётга берилиш хусусиятига эга бўлсада, анча хушёр. Бундай инсон ўз хис-туйғуларини очиқчасига намойиш этмайди. Хиёнатни ҳеч қачон кечирмайди. Бундай инсонни ҳокимият ўзига тортмайди, ўринбосарлик билан кифояланади. Бироқ анча ишларни ўзи бошқаради.
27 - санада туғилган инсонда эртами-кечми жуда катта ҳаётий куч намоён бўлади. У жуда хис-ҳаяжонга берилувчан ва хушчақчақдир. Саёҳатларни ва одамлар орасида бўлишни хуш кўради.
28 - санада туғилган инсон хаёлга кўп берилади. Бундай инсоннинг ишга амалий ёндашуви бизнинг замонамизда кам учрайдиган хаёлпарастлик билан мужассам бўлган. Бироқ қатъий характер ва кучли иродаси туфайли уни ҳам уни йўлдан уриш мумкин.
29 - санада туғилган инсон ўз нуқтаи назарини бошқаларга ўтказишни яхши кўради. У ўз қарашларини бошқаларга ўтказа олгач мулойим ва ёқимли инсонга айланади. У ўзини кучли ва иродали инсон сифатида кўради ва бошқалар буни кўрмаётганига ажабланади.
30 - санада туғилган инсон хиссиётга берилувчан. У ўз хатти-ҳаракатини беихтиёр ва кўп ҳолларда аввал ҳаракат қилади, кейин эса ўйлайди. Артистлик маҳоратига эга бўлиб кўпинча давраларни қиздиради. Нотаниш одамлар орасида ўзини эркин хис қилади ва танишлар орттиради
https://t.me/sevimli_rafiqa_sirlarii
65 viewsedited 04:39