Get Mystery Box with random crypto!

ЎЗИМИЗГА РУХСАТ БЕРИШНИ ЎРГАНАМИЗ Рухсат бериш бу хохиш-истак | Sevimli ayol boʻlish sirlari

ЎЗИМИЗГА РУХСАТ БЕРИШНИ ЎРГАНАМИЗ

Рухсат бериш бу хохиш-истакларимизни амалга ошириш учун ўзимизга рухсат бериш орқали амалга оширилади.

Масалан, бугундан мен ўзимга бахтли яшашга рухсат бераман, деб айтишингиз мумкин.

Ҳаммамиз нимагадир бошқалардан рухсат кутиб яшаймиз, рухсат беришмаса асабийлашамиз, сиқиламиз.

Аслида рухсатни ўзимиздан бошлашимиз керак.

Ўзингизга - истаганингизни қилишга, бажаришга ёки эришишга рухсат берсангиз, бошқалар ўз-ўзидан рухсат бера бошлашади.

ФАРОВОН ҲАЁТ КЕЧИРИШИМГА РУХСАТ БЕРАМАН! 

ИСТАГАН НАРСАЛАРИМГА ЭГА БЎЛИШГА РУХСАТ БЕРАМАН!

ОРЗУЛАРИМ АМАЛГА ОШИШИГА РУХСАТ    
                                                
ҲАЁТИМДА МЎЪЖИЗАЛАР РЎЙ БЕРИШИГА РУХСАТ БЕРАМАН!

САЁҲАТ ҚИЛИШИМГА РУХСАТ БЕРАМАН!        
                                                   
ЎЗИМГА СЕВИШИМГА РУХСАТ БЕРАМАН!

ЎЗИМГА, СЕВИЛИШГА РУХСАТ БЕРАМАН!                                

Ҳозирги кунда ҳаётингизда нимага эришган бўлсангиз ва нимага эга бўлсангиз бу - барчаси
Сизнинг ўзингизга рухсатингиз орқали амалга ошган...

Агар ҳозирги кунда истаётган нарсангизга эриша олмаётган бўлсангиз, демак айнан шу нарсага ўзингиз англамаган ҳолда, ўзингизга рухсат бермагансиз.

АЙНАН ҲОЗИРГИ ДАҚИҚАЛАРДАН БОШЛАБ ИСТАКЛАРИНГИЗГА ЭРИШИШГА РУХСАТ БЕРИНГ!