2022-06-17 13:56:12
Ҳаётий ҳикоя
Ота
-Дадажон , эртага Қиёмат қойим бўлиб, дунё тугармиш. Ўртоқларим айтяпти, қўрқяпман.
-Қўрқма, болажоним, мен борман, ҳаммаси яхши бўлади.
"Яхшиям дадам бор!", хотиржам ухлаб қолди болакай отасининг пинжига кириб.
—Дада, эртага биринчи мусобақам , ҳаяжонланяпман.
—Қўрқма, ўғлим,мен дуо қилиб тураман, ҳаммаси яхши бўлади.
"Отамнинг дуоси билан ғалаба қозонаман" .Ўзига ишончи ортди ўсмирнинг.
—Дада, олисга кетяпман, оиламни олиб кетолмайман.
—Хавотир олма, онанг иккимиз қайтгунингча уйингда бўламиз. Кўнгли тинчиб сафарга кетди йигит.
—Дада,мени ташлаб кетманг, сизсиз нима қиламан, йиғлади у отасини қучиб
-Дуоларим сени асрайди болам. Кўзи мангуга юмилди отанинг.
Оталар тоғ бўлар экан. Уларга суяниб юксалар экан инсон.Тоғи қулаб кетди йигитнинг. Юрагига қиёмат қадар дард ўрнашди.
Феруза Салходжаева
558 viewsNafisa , 10:56