2022-06-21 07:34:07
ҚИРҚ МАКРГА ҚИРҚ ҚАЛҚОН ... (ҳикоя)
Қасос...~Қасоскорим!
~Яна нима режани бошладинг?~дедим юрагим ниманидур сезгандай.
~Қасос олмайсизми?
~Кимдан?
~Ота-онамдан!
Ўрнимдан туриб деразадан қуёшга қарадим.
~Нима қилаяпсиз?
~Қуёшга қараяпман шимолдан чиқдими деб! Ота-онангни гадой топмасга ташлаб келамизми?
~Йўқ,етти товуққа тушириб келамиз, икки ой олдин келишиб етти кун юришганда етти товуқни суйиб бергандим. Энди биз бориб етти товуғини еб келамиз!
~Бу онангникига боришни янги усулими?
~Йўқ дадажони, рост айтаяпман, ёки бирор эчкисиними қўйиними еб келамиз. Мени ўзим сизга гўштларни иссиқ-иссиқ қовуриб олиб келавераман!
Бу гапи менга маъқул тушди.
~Кетдик! Болаларни кийинтир!~дедим ўзим ҳам кийинмоққа шайланиб.
Бизни кўрган қайнонам билан қайнотам йўлимизга пешвоз чиқишди, қайнотамни овози янгради.
~Куёвжон хўш омадид, яхши келдингизме охи, зап иш қилипсизда барака топгур!
~Ассалому алайкум яхшимисиз амак, кўзингиз учиб турганмидими ? Нима бало экан деб қозонкуядан суриб турганмидингиз?~дедим кулиб,~Қайнонам пиёласига шама чўпи ўйнаса олиб ташла, деб!
~Нега ундоқ дейсуз куёвжон, сиз келсангуз биз учун байрам. Ойда йилда бир келасуз соғинтириб.Уйга кирдик ,қайнотам узоқ дуо қилдилар.
~Чарчамаяпсизларми ишлар билан холажон?~дедим қайнонам томонга юзланиб.
~Чарчасак ҳам юрибмиз қимиллоб куёвжон, бугун бўғурсоқ , пирашка қилопман эртага туйга деб!
~Нима? Қанақа туй?
~Эшитмаденгизме ҳоле, эртага синглим ўғил уйлантиропте ўшанга тайёргарлик.
Бошимга нимадур урилгандай бўлди. Ота бобомиздан мерос бўлиб қолган бўқа қараш санъати бор, ўша нигоҳни хотинга кўрсатмоқчи бўлиб шундоғ қарасам у йўқ, сезган шекилли чиқиб кетибди. ~Мараз мени алдаб туширдинг а? Уйга бор, катта холангни кўзингга кўрсатмасамми! ~дедим ичимда ,энди илож йуқ ғишт қолипдан кўчган эди.
~Куёвжон Масковга кетаман депсиз, нима иш қиласуз?~деди қайнотам хаёлимни бўзиб.
~Қовун тушираман амак!~дедим хотинимга қовун тушганим алам қилиб.
~Масковга қовун пишмайдику!~деди қайнотам ҳайрат кўзларини тикиб.
~Абхазиядан келади,~дедим гапни буриб.
~Хотун ана у қаро товуқни суйиб манти қасқонга бостиреб димлап кел охи, куёвинг яна икки йилдан кейин келадиламе бу Московидан!~деди қайнотам қайнонамга
қараб,~Туйга пишириқларни қизларингга айт қиладу!
Амак набирасини чақирди.
~Бачам, ғез этиб дўконга бориб битта мелло Немуллодан олиб кел, мудурга айт, паччом келган зўридан бераркансиз, деб айт хайме.
~Керак эмас, амак, ичмайман!~дедим.
~Сиз ичмасангиз, ман ичаман куёвжон, сиз баҳона ичмасам холангез ичирмаёпте охи!~деди қайнотам кулиб.
Аччиқ чойни қайта қайта ичсамам ҳеч ҳовурим босилмади. Хотиним мени чув туширганига ҳеч ишонгим келмасди,~Макрингга ўт тушгур сен тожикни!~дейман
ўзимга ўзим аччиқланиб. Қайнотамни мелло Нематуллоси келиб тугади ҳамке ҳали ҳам табака тайёр эмас, қайнотам иккинчи ароққа жўнатди, иккинчиси ярим бўлганда табака жаноби олиялари чинни тавоқ устида савлат тўкиб ташриф буюрдилар.
~Сссонине куёвжоннимга бберинглар есун мазза қелииб! ~деди қайнотам маст кўзларини сузиб.
~Йўқ амак керак эмас, қанотини ҳам еявераман!~дедим кулимсираб.
~Ққанот еб бугун Масковга учаман деёпсизми хе хе хе хе,~деб кулди қайнотам.
Қайнонам эпчил аёлмасми, олдимга ликопчани қўйиб табакани сонларни қўйди.
~Олинг куёвжон ош бўсун!
~Раҳмат холажон!
Овқат ейиш чоғи хотиним секингина кириб келди, менга қараёлмай дастурхонга тикилиб ўтирди.
Овқатланиш бошланди.
Товуқ сонини қаттиқ бўлишини илк марта кўришим эди. Тишим билан узиб ололмадим, қўлимни секин артим- да қайнотамга юзландим.
~Амак бу товуқ енгил атлитика бўйича маҳалла чемпионими? Ё футболистмиди? Пойлари гўшт ўрнига мушакка айланганку а?!~дедим.
~Йўқ уммуман олишмаган бу товуқ!~деди қайнотам зўрға.
~Агар эри Московга кетса ўзини босолмай қолган аёллар бўладику, қўшнисини эркагига қарайман, деб девордан сакраб қараверадику, ушандай бу товуқ ҳам қўшнини хўрозига кўз олайтираман, деб роса сакраган шекилли! ~дедим.
483 viewsㅤ ㅤ# , 04:34