2021-12-12 07:13:12
Уч масжид ҳақида
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўч боғлаб бориш фақат уч масжидгагина бўлади: Менинг ушбу масжидимга, Масжидул Ҳаромга ва Масжидул Ақсога», дедилар». Бешовлари ривоят қилган.
Шарҳ: «Кўч боғлаб бориш» дегани Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун тайёргарлик кўриб, кўч кўронини олиб сафар қилиш, дегани.
Демак, зиёратидан савоб умид қилиб, алоҳида ният қилиб сафар қилиши мумкин бўлган масжид учта экан.
Мадинаи Мунавварадаги Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари.
Маккаи Мукаррамадаги Масжидул Ҳаром.
Қуддус шарифдаги Масжидул Ақсо.
Бу мазкур уч масжиднинг фазли нақадар юксак эканини кўрсатади.
Шу билан бирга бошқа жойларда, масжидларга кўч боғлаб бориш йўқлигини билдиради.
Аллоҳга шукрлар бўлсинким, ҳозирги кунимизда ўн бешинчи ҳижрий асрнинг бошида «Масжидул Ҳаром» ва «Масжидул Набавий»га мусулмонларнинг кўч боғлаб боришлари, улардаги файзу баракотлардан баҳраманд бўлишлари яхши даражада йўлга қўйилган.
Аммо афсуслар бўлсинким, «Масжидул Ақсо» ҳақида бундоқ дея олмаймиз.
Расмда Масжидул Ақсони кўриб турибмиз.
Аллоҳ таоло ушбу масжидга ҳам бориб, ибодат қилишимизни насиб этсин!
Роббимизнинг Ўзи Қуддусни эгаллаб олиб, Масжидул Ақсога кирувчи диндошларимиз йўлига ғов бўлаётган золим яҳудларга кифоя қилсин, Қуддусни ҳам, Ақсо масжидини ҳам тўлалигича яҳудлардан олиб, биз мусулмонларга ато этсин!
Islom.uz маълумотлари асосида
Do'stlaringizga ulashing
𝐒𝐬𝐢𝐥𝐤𝐚𝐧𝐢 𝐛𝐨𝐬𝐢𝐧𝐠
@SevgiM_YuragiMda
12.1K viewsNafisa , edited 04:13