Get Mystery Box with random crypto!

Sevara Urinbayeva

Telegram kanalining logotibi sevarajournalist — Sevara Urinbayeva S
Telegram kanalining logotibi sevarajournalist — Sevara Urinbayeva
Kanal manzili: @sevarajournalist
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.73K
Kanalning ta’rifi

Adliya vaziri matbuot kotibi-
Sevara Urinbayevaning «Telegram»dagi rasmiy kanali
Bog‘lanish uchun telefon:
71.207-04-54

Ratings & Reviews

4.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-31 16:03:57
ДИҚҚAТ,ЭЪЛОН!

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимида “Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими” жорий этилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати соҳасида “Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими” жорий қилинганлиги муносабати билан, 1-5 сентябрь кунлари техник-профилактик ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.

Шу сабабдан, ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказларида, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш ва бошқа автотранспорт воситасига боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш вақтинчалик тўхтатилади.

Техник-профилактик тадбирлар якунлангани ҳақида қўшимча хабар берилади.
220 views13:03
Ochish/sharhlash
2022-08-31 15:33:30 Sevara Urinbayeva pinned a photo
12:33
Ochish/sharhlash
2022-08-31 15:03:57
#Tabrik

Мустақиллик байрами муборак бўлсин, қадрли юртдошлар!
352 views12:03
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:33:56
#Adliya_xalq_orasida

Хабарингиз бор, Мустақилликнинг 31 йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”шиори остида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга бағишланган “Адлия халқ орасида” номли ҳуқуқий фестиваль ўтказилганди.

Батафсил видеороликда
340 views10:33
Ochish/sharhlash
2022-08-31 12:34:52
#ОAВ_биз_ҳақимизда

"Янги Ўзбекистон" газетасининг 174 (696) сонида Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирининг "Давлат хизматлари: қулай ва ортиқча оворагарчиликсиз" номли мақоласи чоп етилди, танишишингиз мумкин.
327 views09:34
Ochish/sharhlash
2022-08-31 10:22:41
#Биласизми

Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
178 views07:22
Ochish/sharhlash
2022-08-31 09:54:26
#Mutahassis_sharhi

Маҳкумлар олий таълимда ўқиши мумкинми?

Мамлакатимизда озодликдан маҳрум қилинган шахслар учун олтита жазони ижро этиш муассасасида умумий ўрта таълимни олиш имконияти йўлга қўйилган. Яна тўртта муассасада “Уста-шогирд” тизими асосида маҳкумларни касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ташкил этилган.

Шунингдек, маҳкумларга илк маротаба сайлов ҳуқуқи тақдим этилди. Уларнинг иш ҳақидан ижтимоий суғурта ажратилмаслиги белгиланиб, пенсия таъминотига эга бўлиши таъминланди.

Ривожланган давлатларда маҳкумларнинг мактаб, гимназия ва университет таълимини тугатиш имконияти яратилган. Масалан Германия, Америка ва Россияда маҳкумлар олий таълимни масофадан ўқишади ва улар учун махсус компьютер синфлари ташкил этилган.

Ушбу таълимнинг маҳкумлар учун афзаллиги шундаки, давлат таълим ҳужжатида маҳкумларнинг жазони ижро этиш муассасасида диплом олганлиги кўрсатилмайди.

“RAND Corporation” томонидан ўтказилган тадқиқотларда ҳар қандай турдаги таълим рецидив жиноятни
43 фоизга камайтириши аниқланган.

Адлия вазирлиги ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти хорижий давлатлар тажрибасини инобатга олган қуйидагилар таклиф қилади:

-мамлакатимизда озодликдан маҳрум этиш муассасалари билан олий таълим муассасалари ҳамкорликда маҳкумларни масофавий олий таълим бериш тизимини йўлга қўйиш;

-қонунчиликдаги озодликдан маҳкум этилган талабага нисбатан ўқишдан четлаштирилиши тўғрисидаги қоидани бекор қилган ҳолда унга жазони ижро этиш муассасасида масофавий таълим олишини давом эттириш имкониятини бериш;

-жазони ижро этиш муассасаларида касб-ҳунар таълимида ўқиган маҳкумларга йўналиши бўйича диплом олиш амалиётини жорий қилиш.
255 views06:54
Ochish/sharhlash
2022-08-31 08:23:57
#Адлия_хабари

“Тадбиркорлик кодекси” – тадбиркор манфаатлари учун” мавзусида халқаро конференция ўтказилади

Хабарингиз бор, Адлия вазирли томонидан манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилиб муҳокамага жойлаштирилган.

Кодекс лойиҳаси юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни муҳокама қилиш, лойиҳани такомиллаштириш бўйича фикрлар алмашиш мақсадида вазирлик ташаббуси билан жорий йилнинг 7 сентябрида “Тадбиркорлик кодекси” – тадбиркор манфаатлари учун” мавзусида халқаро конференция ташкил қилинмоқда.

Конференцияда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрaцияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, маҳаллий ва 10 га яқин халқаро ташкилотлар экспертлари, илмий ҳамжамият, ўрта ва йирик бизнес вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Конференция “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида онлайн ва оффлайн режимда ўтказилади.
288 views05:23
Ochish/sharhlash
2022-08-31 07:59:14
#Adliya_xalq_xizmatida

Мустақиллик йилларида халқимиз ҳаётини янада яхшилашга қаратилган айрим муҳим ислоҳотлар
403 views04:59
Ochish/sharhlash
2022-08-31 07:05:13
#Адлия_хабари

Адлия вазирлигида Конрад Аденауэр жамғармаси раиси Норбер Ламмерт билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 30 август куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов Конрад Аденауэр жамғармаси раиси Норбер Ламмерт билан  учрашди.

Учрашувда адлия вазири Р.Давлетов меҳмонларга вазирлик фаолияти ҳамда охирги йилларда республикамизда амалга оширилаётган ҳуқуқий соҳадаги кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

Конрад Аденауэр жамғармаси раиси Н. Ламмерт ушбу йўналишда ўтказилаётган ислоҳотларни ижобий баҳолади ҳамда ушбу йўналишда ҳамкорликда ишлашга тайёрлиги билдирди.

Шу билан бирга, томонлар ҳуқуқ соҳасидаги тадбирларни ҳамкорликда ўтказиш ва ҳуқуқий соҳада тадқиқот ишларни олиб боришга келишиб олдилар.

Коррупцияга қарши курашиш, давлат хизматларини такомиллаштириш, бюрократик жараёнларни кескин қисқартириш, ҳуқуқ соҳасида илмий тадбирлар шулар жумласидан.

Учрашув якунида томонлар ҳуқуқ ва адлия соҳасида ўзаро истиқболли ҳамкорликни жадаллаштиришга келишиб олдилар.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
307 views04:05
Ochish/sharhlash