Get Mystery Box with random crypto!

#Адлия_хабари “Тадбиркорлик кодекси” – тадбиркор манфаатлар | Sevara Urinbayeva

#Адлия_хабари

“Тадбиркорлик кодекси” – тадбиркор манфаатлари учун” мавзусида халқаро конференция ўтказилади

Хабарингиз бор, Адлия вазирли томонидан манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилиб муҳокамага жойлаштирилган.

Кодекс лойиҳаси юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни муҳокама қилиш, лойиҳани такомиллаштириш бўйича фикрлар алмашиш мақсадида вазирлик ташаббуси билан жорий йилнинг 7 сентябрида “Тадбиркорлик кодекси” – тадбиркор манфаатлари учун” мавзусида халқаро конференция ташкил қилинмоқда.

Конференцияда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрaцияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, маҳаллий ва 10 га яқин халқаро ташкилотлар экспертлари, илмий ҳамжамият, ўрта ва йирик бизнес вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Конференция “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида онлайн ва оффлайн режимда ўтказилади.