Get Mystery Box with random crypto!

Sevara Urinbayeva

Telegram kanalining logotibi sevarajournalist — Sevara Urinbayeva S
Telegram kanalining logotibi sevarajournalist — Sevara Urinbayeva
Kanal manzili: @sevarajournalist
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.73K
Kanalning ta’rifi

Adliya vaziri matbuot kotibi-
Sevara Urinbayevaning «Telegram»dagi rasmiy kanali
Bog‘lanish uchun telefon:
71.207-04-54

Ratings & Reviews

4.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-30 15:26:02
#Мустақилликка_31_йил #Хушхабар

Президент Ш.Мирзиёевнинг Фармонига кўра Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи тақдирланди. Жумладан, адлия органлари соҳаси вакиллари ҳам қуйидаги давлат мукофотларига лойиқ топилган:

“Содиқ хизматлари учун” медали билан:

Махаммадиев Эшбек Аширович – Жиззах вилояти Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари;

«Шуҳрат» медали билан:

Эргашева Гузалхон Саидаминовна – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчиликни тизимлаштириш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси бош маслаҳатчиси;

Адлия вазирлиги жамоаси соҳа вакилларини юксак эътироф билан муборакбод этади!
407 views12:26
Ochish/sharhlash
2022-08-29 16:48:27
Бугун www.ekolog.uz сайти жамоаси учун тарихий кун.

Сайтимиз жамоаси "EKOLOG" JAMOAT BIRLASHMASI тузиб, Нодавлат нотижорат ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги 2022- йил 9-августдаги 1034-сон ГУВОҲНОМАСИни олди. .

Нодавлат нотижорат ташкилотимизнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экологик муаммоларни бартараф қилишда давлат органларига ёрдам бериш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, давлат ва маҳалий ҳокимият органларининг табиатга нисбатан инсонпарварлик сиёсатини амалга оширишга кўмаклашиш ҳамда аҳолининг экологик маданиятини оширишда ёрдам беришдан иборат.

Адлия вазири, вазирликнинг ходимларига экология борасидаги ННТларнинг очилишини қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз!.

Насиб қилса келажакда катта лойиҳалар кутяпти бизни.

@ekologuz
184 views13:48
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:43:52
#Мустақилликка_31_йил #Мустақиллик_ёшлари

Сарвиноз Сунатиллаева: Қилаётган ишингиздан фархланаётган бўлсангиз, сиз тўғри йўлдасиз

Замонамиз ёшларининг ҳаётда бирор бир мақсадга эришишга бўлган интилиши, янгиликларга ўчлиги албатта яратилаётган имконият ва ишончнинг самараси деб бемалол айтиш мумкин.

Адлия тизимида ҳам ана шундай тиришқоқ ва ўз устида ишлашдан чарчамайдиган ёшлар фаолият кўрсатиши албатта қувонарли ҳол. Сарвиноз Сунатиллаева ҳам тизимнинг ёш ва умидли ходимлардан биридир.

Адлия вазирлигининг "Мустақиллик ёшлари" лойиҳаси доирасида бугун иқтидорли ёш ҳуқуқшунос қизимиз Сарвиноз ҳақида сўз юритамиз.

Сарвиноз бошқа тенгдош дугоналари сингари билим олиш,касб танлаш, ҳаётда ва жамиятда ўз ўрнига эга бўла олиш имкониятидан фойдаланишга ҳаракат қилиб келмоқда. Албатта, она-отасининг, устозларининг кўмагида.

Батафсил видеолавҳада
286 views11:43
Ochish/sharhlash
2022-08-29 12:29:07
#Мурожаатлар

Аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида ўтган ҳафта давомида мурожаатлар билан ишлаш соҳасидаги маълумотлар
301 views09:29
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:37:41
378 views06:37
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:37:41 #Шахсий_фикр

Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятмасми?!

Охирги вақтларда жамиятда хотин-қизларга нисбатан турли хил тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари кўплаб учраётгани, содир этилган қотиллик, ўғирлик, фирибгарлик каби жиноятларни акс эттирувчи хабарлар сони ошиб бораётгани ташвишли ҳолат.

Ўйлашимча бу жиноятлар сони ортганлигидан эмас аксинча ортиқча ХАЙП олиш, гуруҳ аъзолар сонини ошириш мақсадида қилинаётган иш деб ҳисоблайман.

Телеграм гуруҳлар ўз йўлига аммо бунга айрим оммавий ахборот воситалари ҳам қўшилишини қандай тушуниш мумкин.

Ҳуқуқий жиҳатдан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари ўтказилаётган вақтда воқеа юзасидан бирор шахсни айблаш, дахлдорликни эълон қилиш амалдаги қонунчиликка зид.

Айрим масъуллар буни ҳуқуқбузарликларни олдини олиш профилактик тадбири деб ўзини оқлашга ҳаракат қилмоқда. Баъзи ҳамюртларимиз эса бундай ҳолатларни бошқалар учун ибрат, дея оқлаяпти. Мен шу соҳа мутахассиси сифатида шуни айтишим мумкинки, профилактик тадбирлар бу тарзда қилинмайди. Бу каби ҳолатлар кимлардир учун намуна сифатида қаралмаслигига ким кафолат беради?! Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятмасми?!

Ваҳший қоттиллик акс этган тасвирларни кунора кўрган инсон дийдаси қаттиқлашиб, меҳрни йўқолиши ҳар қандай қотилликни оддий ҳолга айлантириб қўяди. Мени бу фикримни психологлар ҳам қўллаб-қувватласа керак.

Бу каби хабарларни зўравонликни ва шафқатсизликни тарғиб қилиш деб баҳоланиши тарафдориман.

Миллий қонунчилигимизда Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер:

ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ёхуд бошқа ахборот ресурсига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириши лозимлиги белгиланган.

Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, қолаверса фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш тақиқланади.

Шунга кўра, барчани қонунчиликка риоя этиш ва жамият манфаатлари шахсий манфаатдорликдан устун эканлигини эслатиб ўтамиз.
307 views06:37
Ochish/sharhlash
2022-08-28 07:28:48

#Биласизми

Энди ҳеч ким ўз мулкидан суд қарорисиз маҳрум этилмайди

Батафсил инфографикада
1.5K views04:28
Ochish/sharhlash
2022-08-27 16:53:48

#Биласизми

Мол-мулкни ўзганинг ноқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар юзасидан давлат божи олинмайди

Батафсил инфографикада
1.5K views13:53
Ochish/sharhlash
2022-08-27 16:12:27
#Adliyadan_layfxak

Xarid vaqtida original mahsulot bilan kontrafakt mahsulotni farqlashda ikkilanyapsizmi?

Mazkur video maslahat bilan tanishish orqali Siz kontrafakt mahsulotni aniqlashda nimalarga e'tibor qaratish kerakligi haqida ma'lumot olishingiz mumkin.

@adliyangiliklari
261 views13:12
Ochish/sharhlash
2022-08-27 09:01:02
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси сессиясида Қорақалпоғистонни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
294 views06:01
Ochish/sharhlash