Get Mystery Box with random crypto!

SEMINAR_TRENINGLAR

Telegram kanalining logotibi seminar_treninglar — SEMINAR_TRENINGLAR S
Telegram kanalining logotibi seminar_treninglar — SEMINAR_TRENINGLAR
Kanal manzili: @seminar_treninglar
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 11

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2023-01-05 19:08:09 https://t.me/yuksak_qalb?livestream=a37b48aa53982f4ced
2 views16:08
Ochish/sharhlash
2023-01-05 10:55:47
СЕССИЯ ЎЗИ НИМА?

Сессия нима?

Сессия бу- шахсан парапсихолог билан мижоз билан Яккама-якка телефон оркали ишлаш жараёни хисобланади.

Инсон ҳаёти давомида олган кераксиз блоклар, носоғлом эътиқодлар, дастурлардан озод бўлиш, масалан:
Нафрат
Алам
Танқид
Ғийбат
Норозилик
Ғазаб, қаҳр
Айбдорлик
Қўрқув, безовталик
Депрессия
Тушкунлик
Рашк
Ҳиёнат
Кечира олмаслик
Қатъиятсизлик

Бу блоклар, кераксиз эътиқодлар танада ва руҳиятда ўзгаришни келтириб ва у раскопка, сессия орқали халос бўлиш имкониятини беради.

БЛОКЛАР ҚАНДАЙ КЎРИНИШДА БЎЛАДИ

ТАНА СОҒЛОМСИЗЛИГИ
ХАВОТИР
ПУЛ ЕТИШМАСЛИГИ
ОИЛА ҚУРА ОЛМАСЛИК
ОИЛАВИЙ МУАММОЛАР ва НИЗОЛАР
ЭНЕРГИЯ ЕТИШМАСЛИГИ, ЧАРЧОҚ
ҲАЁТГА ҚИЗИҚИШНИ ПАСАЙИШИ
УЙҚУСИЗЛИК ...

Кўринишида кузатилади.

СИЗДА ШУНДАЙ МУАММОЛАР БОРМИ


админлар
@Erkaboyeva_Barno
@Muvaffaqiyat_bubaxt
1 view07:55
Ochish/sharhlash
2023-01-02 06:06:09 https://t.me/yuksak_qalb/464
1 view03:06
Ochish/sharhlash
2022-12-31 07:00:51
Кибр бу аслида камситилган,
яраланган ақлимиз, кимнидир ёмон муносабатидан оғринган "Мен"имиз.

Ҳаммамиз мана шу яраларни оғриғидан
химояланамиз. Кимдир яна тегмаслиги учун ёки яна биз хақлигимиз исботлашга киришиб кетганмиз. Бу аламни бостириш учун кўрсатиб қўйишга, биз ҳам мухим одам эканлигимизни тан олдириш учун куйиб пишиб харакат қиламиз.

Хуллас ҳамма харакатларимиз одамлардан
мақтов олишга, тасдиқ олиш учун  бўлади.


Ва энергиямизнинг кўп қисмини ўзимиз билан ички ҳеч ким билмас катта кураш учун сарфлаймиз

Курашишдан воз кечиб,энергиянгизни ривожланиш учун сарфлашни истайсизми?
-"айтишга осон воз кечиш осон эмас" дейсизми?!
Ҳар бир нарсанинг ечими бўлганидек,бунда ҳам ечим бор!
Ечимни январь ойида бир ойлик "ЭНЕРГИЯМНИ ЎЗИМГА САРФЛАЙМАН" курсимизда
1 view04:00
Ochish/sharhlash
2022-12-26 11:13:33
"2023 йилга мақсадларим" 27-28 декабрь кунлари сиз учун бепул тренинг ...

Азизлар орзу мақсадларингизни ёзиб, режалаб олишга тайермисиз!?

Жавобингиз ҲА бўлса...

Унда сизлар билан телиграм
@yuksak_qalb каналимда 27 декабрь икки кунлик тренингимда кўришамиз

Орзу мақсадлар дафтарингиз ва ручкангиз албатта бўлсин!
1 view08:13
Ochish/sharhlash
2022-12-25 20:15:15 «Орзу» ҳақида ҳикоя.

Ҳаёти сарсон ва саргардонликдан иборат бир инсон бўлиб, бутун умри кучада ўтарди. Чунки унинг бошпанаси йўқ, куча-куйда, харобаларда яшар эди. Лекин унинг биргина орзуси бўлиб, бу орзу унга тинчлик бермасди. Ётганда ҳам турганда ҳам шу орзу ҳақида ўйларди. Бу орзу ҳам бўлса шахсий уйга эга бўлиш эди. У бунга қандай қилиб эришишни билмасди, лекин у билардики бир кун келиб бу амалга ошади. Бунга у ич-ичидан ишонар ва буни олдиндан билиб лаззатланарди. Шундай кунларнинг бирида қаҳрамонимиз ахлатлар орасидан бир газетада берилган эълонга кўзи тушди. Эълонда таминан шундай ёзилган эди: «Уй сотилади нархи 1 доллар». Қаҳрамонимиз кимдир ҳазиллашгандир деб ўйлади ва эълонни эътиборсиз қолдирди. Орадан икки кун ўтиб бошқа бир газетадаги яна уша эълонни кўрди, бу сафар ҳам у бунга аҳамият бермади. Қаҳрамонимиз учинчи бор бу эълонни симёғочда кўрди ва энди унинг тинчи бузилди. Барибир кучада санғиб юрган бўлсам қани эълондаги манзил бўйича борайчи деб ўйлади. Манзилга етганда эса ҳудди орзусидаги каби уйга кўзи тушди. Уй эшигини тақиллатганда уйдан бир аёл чиқди ва уни ичкарига таклиф қилди. 
- Кечирасиз мен эълон бўйича келган эдим.
- Яхши унда уйни томоша қилишингиз мумкин. 
- Лекин мен бир нарсага тушунмадим нега уйни нархи 1 доллар? 
- Сиз уй олмоқчимисиз ёки саволингизга жавоб олиш учун келдингизми? 
- Йўқ мен шунчаки бунга ишонмаябман.
- Унда сиз уйни олинг хужжатларни расмийлаштиргач буни сабабини сизга сизга тушунтириб бераман. 
Қаҳрамонимиз ва уй эгаси бўлмиш аёл барча хужжатларни расмийлаштирди, сўнгра аёл нега шунадай қиммат уйни 1 долларга сотгани сабабини айтди. 
- Мени турмуш ўртоғим яқинда оламдан ўтди, биз у билан мана шу уйда 23 йил бахтли яшадик. Мен уни шунчалар севардимки бирор марта гапини икки қилмасдим. Лекин вафотидан кейин уни иккинчи хотини борлигини билдим. У эса мана шу уйни сотиб пулини иккинчи хотинига беришимни васиятномасида ёзиб қолдирди. Аввал айтганимдай ҳеч қачон эримнинг гапини икки қилмаганман. Шунинг учун уйни бир долларга сотдим... 

Орзуларингиздан ҳеч қачон воз кечманг. Орзу қилишдан тўхтаманг. Зеро, уларга вақти келиб албатта етишасиз!
@yuksak_qalb
1 view17:15
Ochish/sharhlash
2022-12-25 18:18:26
"2023 йилга мақсадларим" 27-28 декабрь кунлари сиз учун бепул тренинг ...

Азизлар орзу мақсадларингизни ёзиб, режалаб олишга тайермисиз!?

Жавобингиз ҲА бўлса...

Унда сизлар билан телиграм
@yuksak_qalb каналимда 27 декабрь икки кунлик тренингимда кўришамиз

Орзу мақсадлар дафтарингиз ва ручкангиз албатта бўлсин!
1 view15:18
Ochish/sharhlash
2022-12-19 13:25:01 Қадимда бир ўта ақлли қассоб бўлиб, аммо ғирт илмсиз оми бўлган экан. Уни ақллилиги шоҳгача етиб борибди. Шоҳ уни синаб кўриб ақлига қоил қолибди ва ўлимга ҳукм қилибди. Ҳамма ҳайратда эди, шоҳ сабабини изоҳлабди: бунга шунча ақл неъмати берилган экан, аммо у бундан фойдаланмаган, фақат қассобчилик қилган, ватани учун ишлатмаган,-дебди. Ўлими олдидан қассобнинг фарзандлари келиб отасини авф қилишини сўрабди, шоҳ сабабини сўраганда айтишибди. Отамиз, ўзи илм олмагани билан, аммо бизга илм олишимиз учун шароит қилиб берганлар, истасангиз илмимизни текшириб кўринг,-дейишибди. шоҳ текширса ўғиллар ниҳоятда илмли экан. Кейин айтишибди: бизни бунчалик илм олишимизга отамиз сабаб, шундай экан отамизни ўлдирмаслигингиз керак, бил акс, отамиз илмсиз бўлишига эса, унинг отаси, яъни бобомиз сабаб, улар отамизни илм олиши учун шароит қилиб бермаган, демак сиз бобомизни қатл қилишингиз керак, бобомиз эса қабрда ётибди,-дейишибди. Шоҳ ўғилларнинг илм ва маърифатидан ҳайратда қолибди ва ўлимни бекор қилибди.
3 views10:25
Ochish/sharhlash
2022-12-16 07:07:02
Аутоагрессия қандай намоён бўлади

Баъзи одамлар ўзларига қасддан зиён етказади, яъни улар ўзларидан ғазабланганликларини англаб, ўзларининг ғазабини ифода этадилар. Баъзан эса одамлар буни англамаган ҳолда амалга оширишади: ўзига нисбатан ҳиссиётларини ҳеч қачон тан олмайди. Аммо у билан «тасодифан» турли нарсалар рўй бера бошлайди: турли можароларга дуч келади, доимий равишда шикастланади ёки ҳаддан зиёд кўп ишлаб, ўзига касал орттирволади. Шунингдек, аутогрессия йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларда учраши мумкин. Ёки алкогол ва гиёҳванд моддаларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қиладиганлар, озиқ-овқатга қарамликдан азият чекадиган одамларда учрайди. Баъзи экспертларнинг фикрига кўра, аутоагрессия психосоматикада намоён бўлиши мумкин: ҳиссиётни намоён этишни тақиқлаш билан инсон стрессни ўзида йиғади. Эртами-кечми, бу ҳақиқий касалликка айланиши мумкин: гастрит, ошқозон яраси, гипертензия ва бошқалар.
@yuksak_qalb
1 view04:07
Ochish/sharhlash
2022-12-16 06:52:57
“Мен ҳеч киммасман”. Аутоагрессия нима ва нега биз ўзимизга аччиқ қиламиз?

«Яқинларим кўнглини қолдиришга ҳаққим йўқ”. «Ўз туйғуларимни айта олмайдиган даражада бўшманми». «Ота-онага қарши чиқиш мумкин эмас». «Яна овқатим ўхшамади, қанақа бекаман ўзи?!»
Айрим кўрсатма ва фикрлар одамнинг ўзига ўзи баҳо беришига таъсир қилади. Лекин негативни ўзимизга йўналтиришимиз жуда ёмон. Аутоагрессия (ўзига жисмоний ва руҳий зиён етказиш)ни ўзини танқид қилиш билан адаштирмаслик керак. Айрим психологларнинг фикрича, аутоагрессия ўзимизга нисбатан бўлган салбий таассуротлар: ғазаб, қаҳр, аччиқланиш ва ҳоказо. Бошқа психологлар эса аутоагрессия ўзини емирувчи ҳатти-ҳаракатларда акс этиб, одам ўзига руҳий ва жисмоний зиён етказади, дея таъкидлайди.

@yuksak_qalb
1 view03:52
Ochish/sharhlash