Get Mystery Box with random crypto!

Туркистон Иттифок харакати канали

Telegram kanalining logotibi sbekjonurganjiy — Туркистон Иттифок харакати канали Т
Telegram kanalining logotibi sbekjonurganjiy — Туркистон Иттифок харакати канали
Kanal manzili: @sbekjonurganjiy
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.80K
Kanalning ta’rifi

Safar Bekjon Urganji

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-31 17:06:57
714 viewsСафар Бекжон Урганжи Сафар Бекжон Урганжи, 14:06
Ochish/sharhlash
2022-08-31 15:14:36 15-20 йиллик стажга эга олий тоифали ўқитувчилар оддий мутахассис бўлиб қолишди.
Айб кимда?

Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 572-сонли қарори 1-иловаси 6-бандига кўра таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар мажбурий аттестациядан ўтмаслиги белгиланган эди.

Шунга асосан, 2017 йилда олий тоифа олган ва 15 йилдан ортиқ стажга эга педагоглар 2022 йил май–июн ойларида аттестацияга жалб этилмади.

Бироқ, орадан 3 ой ўтиб — Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 йил кунги 425-сонли қарори 2-иловаси 11-бандига асосан ушбу тартиб бекор бўлди.

2022 йилдаги аттестация жараёнида 572-сонли қарор амалда бўлган. Муаммо шундаки, эндиликда минглаб олий тоифага 2017 йилда ўтган ва стажи 15 йилдан ортиқ педагоглар сентябр ойидан оддий мутахассис тоифасига тушириб қўйилди. Шу тоифа асосида ҳақ тўланадиган бўлди.

Бу ўринда педагогнинг айби нимада? Ахир улар май-июн ойларида ВМнинг ҳали амалда бўлган қарори асосида аттестациядан ўтишмаган-ку?!

Ўша пайтда Халқ таълими вазирлиги: «Биз билмай қарор чиқартириб қўйдик, шунақа, айтамиз ҳам, қайтамиз ҳам, мақсадимиз — педагогларни ўз касбидан бездириш, пировардида Ўзбекистонда таълими тизимини емириш», дея мард бўлиб рўй-ростини айтишганда, бу каби аросатда қолганлар ёзда тоифадан ўтиб олармиди...

Ҳар қалай Вазирлар Маҳкамасига 425-сонли қарорни имзолатиш учун «Ўзтрансгаз» ёки Коммунал хизмат агентлиги ёхуд қишлоқ хўжалиги вазирлиги олиб кирмагандир?

Бу ерда гап тоифаларга кўра тўланадиган маблағ ёки аттестациядан қочишда ҳам эмас. Шунчаки, ўқитувчиларни калака қилиб, олий тоифали ўқитувчиларни бира тўла мутахассис тоифасига тушириб қўйилгани ва ноябр ойида бўладиган аттестациягача 572-сонли қарорнинг бандига ишониб, аттестациядан ўтмаган педагогларга имконият берган ҳолда тоифалари сақланиб турилишида.

«Унда нега ўша май-июн ойларида шу каби педагогларни аттестацияга жалб этилмади?» — деган саволга на Саидов, на Тошкенбоев жавоб бера олаяпти. Чунки ўқитувчини, педагогни тажриба қуёни сифатида ўрганиб қолишган.

25 кундан ортиқ вақт мобайнида ушбу муаммо ижтимоий тармоқларда ўта баҳс-мунозара ва эътирозларга сабаб бўлса-да Адлия вазиримиз Русланбек Қуролтаевич ёки унинг ўринбосарлари жим туришганига ҳайронмиз. Бошқа соҳаларда шу каби норозиликлар бўлса 3 соат ичида жуда ўзлари бўлмаса-да, матбуот хизмати раҳбари муносабат беришига гувоҳ бўлганмиз.

Ўзбекистонда қонунлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аниқ ва бир хилда ишлашига масъул бўлган яна бир орган бор: Бош прокуратура. Прокуратура доим бу каби ўйинларга муросасиз муносабатда бўлиб келган. Қарор ижросидаги бу номутаносибликка аниқлик киритишда прокуратура тизимидаги бошқарма орқали аниқлик киритиб, ижобий ҳал қилиб беришса, юртимиздаги шу муаммо қаршисида турган, таълим тизимидан кўнгли совиб, ишига сидқидилдан куч сарфламасдан, буёғига эътиборга яраша ишлайдиган мингга яқин педагогларнинг қонуний ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилинган бўларди, — дея #ботга_ёзишмоқда

2018 йил. Ўқитувчиларнинг маоши минг долларга етказилади.

2019 йил. Ўқитувчиларнинг маоши барибир минг долларга етказилади.

2020 йил. Қанчалик қийин бўлмасин ўқитувчиларнинг маоши минг долларга етказилади.

2021 йил. Фақат олий тоифали ўқитувчилар маоши минг долларга етказилади.

2022 йил. Олий тоифали ўқитувчилар оддий мутахассис бўлиб қолишади.

Xалқа ёпилади. Пардалар туширилади.


P.S Telegram kanal egasining ruhsatisiz elon qilinmoqda.
785 viewsСафар Бекжон Урганжи Сафар Бекжон Урганжи, 12:14
Ochish/sharhlash
2022-08-31 11:16:25 Айрилиқ шамшири бошимда синди,
Борлиғим чопилди, ичдим қонимни,
Дунё тарихини ўқиб юкиндим,
Уйқудан уйғотдим Туркистонимни.

Ризқимизни ахир кимларга бердик,
Ахир одам эдик, муҳтож, нотавон.
Улар хирмон-хирмон, биз нушқурт тердик,
Фарёдимиз етиб бормас ҳеч қачон.

Фалокат устига фалокат тутди,
Интиқом, интиқом, дедим, югурдим…
Туркистон, Туркистон, Туркистон ўтди –
Разолат қабринда бош эгиб турдим.

Ай улуғ тоғларим, ай шонли Турон,
Токай уйғонмассан, ай қонли Турон.


Рауф Парфи
899 viewsСафар Бекжон Урганжи Сафар Бекжон Урганжи, 08:16
Ochish/sharhlash
2022-08-31 10:47:54 Путин ирқчилиги, ўликдан ҳам қасд олди.

СССР номи остидаги Рус имперясинг чўкишини бошлатган Михаил Горбачев вафот этганлигини эълон қилишда рамзий кун танлашди.

Телеграм радиодастурида менинг хаётимда Горбачев авфи катта из қолдиргани хақида
944 viewsСафар Бекжон Урганжи Сафар Бекжон Урганжи, edited  07:47
Ochish/sharhlash
2022-08-31 02:22:29

1.0K viewsСафар Бекжон Урганжи Сафар Бекжон Урганжи, 23:22
Ochish/sharhlash
2022-08-31 01:53:36 Ассалому алейкум Сафар ога!

Хозирги кунга келиб, аксарият кисми савияси паст авом билан колдик.
Мен халкимни куй демокчимасман, бунга хакким хам йук. Лекин биз хойлаймизми ёки йукми бу факт. ИК даврида атрофида булган клан аъзоларининг хам аллакачонлар савияси тушиб кетиб булган. ИК атайлабдан атрофида шундай нусхаларни колдирган. Уларнинг биографиясига бир назар ташласангиз хаммаси ойдинлашади. Бу уринда яна бир фактни таъкидлаб утай. 2003 йил ШМ бош вазир этиб тайинланганда Гулнора Дурмон кароргохи ховлисида дадасига:
"- Папа, зачем ты этого придурка назначил, он же колхозник" деган гапларини учта тан сокчилар эшитган. Агарда кланларнинг савияси паст булмаса, келиб келиб ШМни президент килишармиди.
Мен айтмокчи булган фикр шундан иборатки халкимиз бошига тушаётган кулфатлар мавжуд давлат рахбарларининг Москва буйруги билан атайлабдан килган характлари эвазига эмас, балки миллатимиз дегорадацияга учраётганлиги хам сабаб булмокда. Устоз мендан ранжиманг, Сиз бу бетофик клан аъзоларига катта бахо беряпсиз, улар Сиз уйлаганчалик аклли одамлар эмас.
Хатто Россияда хам йигирма йилдан бери савияси паст одамлар хукумат тепасида. Агар эси булганда Путин шу ишларни (олиб бораётган бемаъни сиёсати назарда тутилмокда) килган булармиди!?
Атрофидагиларни бир урганиб чиксак, улар каердан чикканлиги ва аввал ким булганлиги хамма саволларга жавоб беради. Шу холатлар бошка пост Совет давлатларда хам мавжуд. Прибалтика давлатлари бундан мустасно. Тугри халкни инкилобга мотивация килдириш учун барча воситалардан фойдаланиш керак, Россияни азалдан душманлигидан фойдаланиш айни муддао, лекин асл вазият кандайлигини узимиз аник тиник билишимиз зарур.
Инкилоб учун курашишда жамиятимиз сависини инобатга олиш максадга мувофик деб уйлайман.
Хурматли Устоз!
Агар чегарадан чикиб кетган булсам узуримни сурайман, хатто койиб берсангиз хам хафа булмайман.

Сизга соглик саломатлик тилаб коламан!


Инқилоб харакатига хайрихох мухлисингиз,

Қори Тошкандий.

31.08.2022
1.0K viewsСафар Бекжон Урганжи Сафар Бекжон Урганжи, 22:53
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:41:23 Буюк Рус огаси деган инсонлар асли рус гарбнинг энг кийматсиз Сиесий фохишаси эканлигини канчалик тез англашса узлари учун эмас оилалари хамда якинлари учун шунчалик фойдали булади.
Кимдирларни курктиш еки бошка пиар харакатлар жавобини кутманг чунки провокация тасирида эйфорик харакат килинмаслигини тушинишлари керак.
Сиесат cовук конли инсонлар иши кизик конлар учун вазиятдан чикиш учун оператив харакат киладиган маневрчилар учун эмас.
Товук бошка идорада бокилади.
Давлатни манавияти ва кадриятини топтаб ички куркув , фобия хосил килиб коч ола бужи келяпти деб куркитиш бу Сталин замонида колиб кетган.
Халк хар кандай харакати хатто мобил телефонидан учирилган булса хам хаммаси синхорнизация оркали хаммаси марказий сервер ва телефон хотираси епик кисмида турибди.
Харбий жиноятлар исботини аввалги каби узок кидирилмайди хар бир отилган ук гилзасида бармок изи етарли хозир хамма паспортлар бармок изи билан.
Елка устидаги калла ишлатиш учун берилган уни кутариб юриш учун эмас " Жаноб Кади Калла"
Ахоли олабужи деб куркитиш бу ахмоклар иши.
Мадамин Бек
Инқилоб харакати харбий ва хавфсизлик сохалари мутахаси.
30.08.2020
694 viewsСафар Бекжон Урганжи Сафар Бекжон Урганжи, 12:41
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:41:23 Коч олабужи келяпти?
Ички куркув ва уни келтириб чикарган фобиалар хакида.
Узбекистонда маьмурият кучли урис ва унинг дунеда ухшаши йук куроли афсонаси тугрисида ички фобиа бор биз шуни хозир молеклаларга булиб тахлил киламиз.
1. Атом бомбаси ва ута кудратли ракеталари.
1) атом бомбаси хеч качон кулланилмайди у хам булса Узбекистон учун кулланилмайди, чунки Узбекистон йирик уран ишлаб чикарувчиси ва 6+2 форматда халкаро кафолати бор бу кафолат ичида АКШ , Хитой, Буюк Британия Франция Россия бор бу давлатлар кайси бири ядровий тахтид килса бошка геосиесий ракиби автоматик химояга келади.
2) россия ядро куроли расман СНВ-3 шартномаси буйича расман хар бир шахта , мобил ташувчи, сув усти ва сув ости ташувчиси, хаво ташувчиси расман назоратда бу хар бир ракетани турган жойини доимий 24/7 режимда махсус тизимлар оркали назорати катий.
3) асосий Pоссия ракетали суюк екилгили булар жанговар холатга утказиш учун аввал екилги куйилиши керак хамда геостационар инерциал гироскоп узбекистон худуди буйича кайта кординация килиниши керак. Хозир имконсиз чунки бу СССР вактида Латвия ва Украинада ишлаб чикарилган махсус мостлаштирилган.
4) ядро бомбалари сони , уларни стратегик захираси ута чекланган барча ядро куролини жам килиб отса хам узбекистонни техник жихатдан тулик яксон килолмайди. Назарий физика ва радионуклид кимеси мутахасислари буни жуда яхши билишади.
5) Pоссия ядро куролини режимини ушлаб туриш восттаси хамда акш олдида бизда хам бомба бор дейиш учун ушлаб туради шаркдан хитойга нисбатан бошка холатда куллаш имкони йук.
6) ядро бомбаси уни ташувчисиз бир тийинlik киймати йук.
7) узбекистонга на хукумат на россия узи куролли куч олиб кира олмайди чунки халкаро комиссия ва OSCE расман ноконуй утди деб тан олган сайлов туфайли келган хокимят бошка ноконуний хокимят билан халкига нисбатан харбий харакат ишлатилиши инсониятга карши жиноят деб бахоланади
вагнер расман терoристик ташкилот уни барча аьзолари руйхатда бу маьлумотди БМТ тизимида ишлаган хар кандай инсон кандай килиб назоратда эканлигини яхши тушинади.
Хар бир инсон смартфони 18-29 тагача махфий тизимга яьни Police APP епик тизими бор бу бармок изидан тортиб юз ва куз куринишигача тизимли равишда маьлумот йигади бу маьлумот дастурий таьминот бош серверида туради. Бу на Xитой на Eвропа аник Pоссияда эмас сал акл килинг айфон ишлатувчилар тинглаш еки ортингиздан кузатиш овозни езиб олиш шарт эмас ....
9) чеченлар якин уртада Жохар Дудаев издошлари тарафидан 40 йиллари Ингушларни сталин оркали кулок килиб сургун килдиришгани ва 2000 йилги киргинлар учун жавобини беришди бошлашди улар факат Тик Ток кахрамони хамда буш урмонда кузига куринган ажина билан олишувчи Стероид оркали семиртирилган сохта жангчи.
10) Украинага отилган барча курол аслаха , Ракеталар, танк снарядлари ва бошка куроллар уртача Тротил кучини хиссоблаб чикинг неча Мега тонн булишини курасиз.
11) россия узбекистонда ички куркув туфайли ушлаб турибди дунедаги энг котта ва энг хавфли курол бу рухий куркув буни билиб туриб тан олмаслик энг котта номардлик.
Узбекистон хукумати барча курикчилари хатто кон босими неччилигача маьлумот реал тайм холатида олинади керак пайит кулланилиши учун кайси бункердан каерга кирган шм тугрисида хам.
Вакти келганда очик тиник махкама килиш учун. Газ чикариш блогерлар иши судда очик ва епик далилар керак.
СаидаM телефонингдаги баьзи нарсаларди учирганман деб юргансан аслида хеч нарса учмаган.
Россия хеч бир холатда на сиесий на маьнавий имкони йук хар бир урта осие буйича мавжуд диктаторлар билан килган ишлари собик МХХ махсус архивидан вактида копия килиб олиб чикилган 90 чи йиллари олиб чикилган гарб разведкаси кулидаги жуда куплаб ва нозик эски хужжатлар интернетда чикади наинки бу халкди жунбушга келтиради балки Россия Федерацияси деган сохта тузилмани яшаш даврини ойлар даражасига туширади.
Афгонистонда килинган ишлар Сурияда килинган ишлар Чеченистонда килинган ишлар Африкада килинган ишлар махфий маьлумотлари десерт сифатида чикади бирорта миллатим Рус деган инсон дуненинг бирор минтакасида юра олмайди.
653 viewsСафар Бекжон Урганжи Сафар Бекжон Урганжи, 12:41
Ochish/sharhlash
2022-08-30 13:04:12 Бу соханинг мутахасислари бу малумотларни исботлаб беришга тайёрланишмоқда. Олтин рудаси чиқариладиан жойдаn кам фойдали, ўртача фойдали ва юқори фойдали 13 хилгача мадан чиқади. Ўзбекистон бйжети шу пайтгача бирон марта бу маданлар сотилишидан фойда олгани айтилмайди.
Мисол учун нархи олтиндан қиммат бўлган ва авиация ва космик сохада ишлатилувчи РЕННИЙ метали ва унинг миқдори хақида давлат хазинасида кўрсатилмайди.
Палладий металининг нархи хозир 58-65000$ кг;
Платина
Ваннадий
Рутений
Родий
Осмий
Кумуш
Симоб
Волфрам
ва бошка металлар чиқади
Иридрий кристали ва миқдори хеч қачон очиқланмаган
Юқорида кўрсатилган маданларнинг миқдорини, Навоий кон комбинати 5- кон бошқармаси хисоботида тилга олинган Аммоний Перенати 64% лик Рутений моддасини ва Аммоний тузини қанча чиқараётгани қараб аниқладик!
Кремил мафясининг Ўзбекистондаги малайларинг 25 йиллик ўмаришини йилига 50-70 миллард $ кам эмаслигини хисобламоқдамиз.
Қимматбахо металлар ва статистикани ва бюжетга киримини таққослаб хисоблайдиган мустақил коммисия тузишни ўйламоқдамиз.
Албатда мавжуд Хокимият алмашгандан кейингина бу имконимиз амалга ошади.
Навоий тоғ-кон заводи Ўзбекистон уран қазиб олади
Уран комбинатидан чет элларга хар йили 3000 тонна уран экспорт қилинмоқда
Ўзбекистон янги қазилган рудалар ва 60 йиллик техноген чиқиндиларни қайта ишламоқда.
Биз янги ва эски рудалар миқдори ва иккаласининг ўртача тонна/грамм расмий жойдан айтмоқдамиз!
7 милллиард тонна рудадан олинган 13 хил қимматбахо бойлик қаерда?
Кремил мафясининг Ўзбекистон хизматчилари!
Бойликлар қаерда?
Булардан биронтасини ким сайласа, Аллохнинг ланатига учрасин!
Сафар Урганжи.
15.10.2021
722 viewsСафар Бекжон Урганжи Сафар Бекжон Урганжи, 10:04
Ochish/sharhlash
2022-08-30 13:04:12 Кремил мафясининг Ўзбекистон бошқаруви.
Биз хужжатларда 1991 йил сентябридан мустақил бўлдик.
Кремил мафяси ўз ишини бошқа ном остида давом қилдирди.
Олдинги коммунистлар энди капитализм, атеистлар эса масжидлар қурмоқда.
Кремил мафясига, садоқат билан хизмат қилаётганларни фош қилишга давом қиламиз.
Келажакда бу хоинлар махкамага чиқарилганда бугуннинг куни , ойи, йили билан айблай оламиз.
Кремил мафяси 60 йилдан бери Ўзбекистонда олтин қазиб олиш миқдорини ўта сир сақламоқда.
Матбуотда бериладиган малумотларга ишонманг. Мана биз исбот-далиллари билан фош қилмоқчимиз.
Биз Ўзбекистондан қазиб олинган олтин миқдорини қандай хисобладик?
Расмий манбага мурожат қилдик.
К.С. Санакулов
"Навоий кон -металлургия комбинати" давлат корхонаси бош директори, техника фанлари доктори, профессор.
Жаноб Санақулов ўзи билмаган шаклда сирни фош қилган.
Навоий Мурунтоғ кони:
1969 йили ишга тушган асосан 1982-1996 йиллари ривожлантирилган.
Расмий маьлумотларга кўра 150 000 000 унция олтин қазиб олинган.
Тадқиқотчи, Игор Лвович Бунич ўзининг "Золото Партии" китобида СССР да қанча олтин қазиб олинганлигини хақиқий миқдорни КГБнинг 1 бўлимидан бошқа хеч ким билмаганлигини айтмоқда.
Совет олтин қазиб олишга рентабиллик (фойда берадиган миқдор) 4,3-5 грамм/тонна деб ёзилган.
Жаноб Санақулов ўз расмий мақоласида Ўзбекистоннинг Навоий ва Олмалиқ тоғ-кон комбинати 7 миллиард тонна рудани қайта ишлаб ичидан олтин, платинум, мис, кумуш, вилфрам, кадмий, ва жами 13 хил қимматбахо маданлар олинганini айтмоқда.
Фақатгина олтин чиқаришни олайлик;
1 тонна рудадан 5 гр олтин ва бу 7 миллард мартага кўпайтириш кифоя қилади умумий олтинимизни хисоблашга.
Битта Навоий тоғ-кон комбинатида 2,5 миллиард тонна қайта ишлангани ва балласт рудалар чиқиндиси 150 млн тонна !
Аммо Совет КГБси ва унинг малайлари йилига фақатгина 80 тонна атрофида олтин олдик демоқда.
1962 йилдан бери фақат Навоий Муринтоғидан жами қазиб олинган олтин миқдори
10750 тонна эканлиги одддий хисобларимизда исботланмоқда.
Бу 379 195 000 троя унцияси бўлади!
Кремил мафяси Ўзбекистон бўйлаб 7 миллард тонна техник қолдиқларни қайта ишлашни йўлга қўйишга қарор берди.
Бунинг учун Ғарбнинг замонавий технологяси керак эди.
Бунинг учун сохта тендирлар ташкил қилди.
Ангиля Кроллиги, АҚШнинг этакчи фирмаларига тех-чиқиндиларни қайта ишлаш рухсат берди.
Улар, технологяларини қуришди.
Кейин чўпдан-самондан бахона топиб ҳайдашди уларни.
Технологялари Кремил мафясига қолди. 2000 йиллар бошидан бери Ғарб технологиясига асосан совет даври чиқиндиларидан 0,3 грамм/тонна гача бўлган олтин олинмоқда.
Жами бир миллиард тоннагача бу тех-чиқинди қайта ишланган.
Тоннасига 3 граммгача олтинни бир миллиард марта хисобланг.
Биз жаноб профессор К.С. Санакулов "Навоий кон -металлургия комбинати" давлат корхонаси бош директори, техника фанлари доктори эканлиги учун асос манба деб қараймиз. Аслида Навоий ва Олмалиқ тоғ-кон чиқиндиларнинг қайта ишлаш масаласида иш олиб бораётган мутахасимиз бор.
Жаноб Санақулов ёзган мақоласи орқали биз билган сирни дастаклагани учун иҳтибос сифатида келтирмоқдамиз. Хурматли профессор мақола учун жазоланмайди деб умид қиламиз.
Биргина Навоий заводида йилига 120-150 тонна олтин чиқарилади!
Дунё олтин бозорида охирги 5-6 йилда қийматни хисобладик.
Ўртача 45-57 минг $ бўлганидан келиб чиқиб Ўзбекистон меқиёсидаги бюжетда кўрсатилган ва реал холатни аниқладик.
Ислом Каримов эьлон килган статистикада 90 тонна олтин қазиб олинди дейилган эди. Аслида 120 тонна олтин қазиб олинган.
У пайтдаги Бош вазир, хозирги Президент Шавкат Мирзиёев эьлон килган статистикага кўра 83 тонна эьлон килинди.
Дунёнинг хеч бир олтин қазиб олиш ширкати рудаларни бекорга чиқармайди. Хар тонна рудада 5гр олтин ва бошқа бойлик чиқарилиши керак. Ўзбекистон бўйлаб қайта ишланган технологик чиқинди микдори ва ишлаб чиқариш темпи шуни кўрсатяптики йилига ўртача 230-240 тонна олтин йўққа чиқарилмоқда.
693 viewsСафар Бекжон Урганжи Сафар Бекжон Урганжи, 10:04
Ochish/sharhlash