Get Mystery Box with random crypto!

15-20 йиллик стажга эга олий тоифали ўқитувчилар оддий мутахас | Туркистон Иттифок харакати канали

15-20 йиллик стажга эга олий тоифали ўқитувчилар оддий мутахассис бўлиб қолишди.
Айб кимда?

Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 572-сонли қарори 1-иловаси 6-бандига кўра таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар мажбурий аттестациядан ўтмаслиги белгиланган эди.

Шунга асосан, 2017 йилда олий тоифа олган ва 15 йилдан ортиқ стажга эга педагоглар 2022 йил май–июн ойларида аттестацияга жалб этилмади.

Бироқ, орадан 3 ой ўтиб — Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 йил кунги 425-сонли қарори 2-иловаси 11-бандига асосан ушбу тартиб бекор бўлди.

2022 йилдаги аттестация жараёнида 572-сонли қарор амалда бўлган. Муаммо шундаки, эндиликда минглаб олий тоифага 2017 йилда ўтган ва стажи 15 йилдан ортиқ педагоглар сентябр ойидан оддий мутахассис тоифасига тушириб қўйилди. Шу тоифа асосида ҳақ тўланадиган бўлди.

Бу ўринда педагогнинг айби нимада? Ахир улар май-июн ойларида ВМнинг ҳали амалда бўлган қарори асосида аттестациядан ўтишмаган-ку?!

Ўша пайтда Халқ таълими вазирлиги: «Биз билмай қарор чиқартириб қўйдик, шунақа, айтамиз ҳам, қайтамиз ҳам, мақсадимиз — педагогларни ўз касбидан бездириш, пировардида Ўзбекистонда таълими тизимини емириш», дея мард бўлиб рўй-ростини айтишганда, бу каби аросатда қолганлар ёзда тоифадан ўтиб олармиди...

Ҳар қалай Вазирлар Маҳкамасига 425-сонли қарорни имзолатиш учун «Ўзтрансгаз» ёки Коммунал хизмат агентлиги ёхуд қишлоқ хўжалиги вазирлиги олиб кирмагандир?

Бу ерда гап тоифаларга кўра тўланадиган маблағ ёки аттестациядан қочишда ҳам эмас. Шунчаки, ўқитувчиларни калака қилиб, олий тоифали ўқитувчиларни бира тўла мутахассис тоифасига тушириб қўйилгани ва ноябр ойида бўладиган аттестациягача 572-сонли қарорнинг бандига ишониб, аттестациядан ўтмаган педагогларга имконият берган ҳолда тоифалари сақланиб турилишида.

«Унда нега ўша май-июн ойларида шу каби педагогларни аттестацияга жалб этилмади?» — деган саволга на Саидов, на Тошкенбоев жавоб бера олаяпти. Чунки ўқитувчини, педагогни тажриба қуёни сифатида ўрганиб қолишган.

25 кундан ортиқ вақт мобайнида ушбу муаммо ижтимоий тармоқларда ўта баҳс-мунозара ва эътирозларга сабаб бўлса-да Адлия вазиримиз Русланбек Қуролтаевич ёки унинг ўринбосарлари жим туришганига ҳайронмиз. Бошқа соҳаларда шу каби норозиликлар бўлса 3 соат ичида жуда ўзлари бўлмаса-да, матбуот хизмати раҳбари муносабат беришига гувоҳ бўлганмиз.

Ўзбекистонда қонунлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аниқ ва бир хилда ишлашига масъул бўлган яна бир орган бор: Бош прокуратура. Прокуратура доим бу каби ўйинларга муросасиз муносабатда бўлиб келган. Қарор ижросидаги бу номутаносибликка аниқлик киритишда прокуратура тизимидаги бошқарма орқали аниқлик киритиб, ижобий ҳал қилиб беришса, юртимиздаги шу муаммо қаршисида турган, таълим тизимидан кўнгли совиб, ишига сидқидилдан куч сарфламасдан, буёғига эътиборга яраша ишлайдиган мингга яқин педагогларнинг қонуний ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилинган бўларди, — дея #ботга_ёзишмоқда

2018 йил. Ўқитувчиларнинг маоши минг долларга етказилади.

2019 йил. Ўқитувчиларнинг маоши барибир минг долларга етказилади.

2020 йил. Қанчалик қийин бўлмасин ўқитувчиларнинг маоши минг долларга етказилади.

2021 йил. Фақат олий тоифали ўқитувчилар маоши минг долларга етказилади.

2022 йил. Олий тоифали ўқитувчилар оддий мутахассис бўлиб қолишади.

Xалқа ёпилади. Пардалар туширилади.


P.S Telegram kanal egasining ruhsatisiz elon qilinmoqda.