Get Mystery Box with random crypto!

Айрилиқ шамшири бошимда синди, Борлиғим чопилди, ичдим қонимни | Туркистон Иттифок харакати канали

Айрилиқ шамшири бошимда синди,
Борлиғим чопилди, ичдим қонимни,
Дунё тарихини ўқиб юкиндим,
Уйқудан уйғотдим Туркистонимни.

Ризқимизни ахир кимларга бердик,
Ахир одам эдик, муҳтож, нотавон.
Улар хирмон-хирмон, биз нушқурт тердик,
Фарёдимиз етиб бормас ҳеч қачон.

Фалокат устига фалокат тутди,
Интиқом, интиқом, дедим, югурдим…
Туркистон, Туркистон, Туркистон ўтди –
Разолат қабринда бош эгиб турдим.

Ай улуғ тоғларим, ай шонли Турон,
Токай уйғонмассан, ай қонли Турон.


Рауф Парфи