Get Mystery Box with random crypto!

Сайхунобод хабарлари

Telegram kanalining logotibi sayxunobodxabarlari — Сайхунобод хабарлари С
Telegram kanalining logotibi sayxunobodxabarlari — Сайхунобод хабарлари
Kanal manzili: @sayxunobodxabarlari
Toifalar: Yangiliklar , Telegram
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 3.42K
Kanalning ta’rifi

🇺🇿 Сайхунобод тумани ва Сирдарё вилояти, ҳамда Республикага оид расмий хабар ва янгиликлар канали
Таклиф ва мурожаатлар учун:
📲 998 91 502-86-03
🤖 @SayxunobodXabarlariBot
✍️ @SayxunobodAdmin

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-08-30 19:59:52
ВИЛОЯТ МАРКАЗИДА “МАТБУОТ УЙИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-294-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти ҳокимининг 2022 йил 26 августдаги 476-3-0-Q/22-сонли қарорига асосан Ш.Рашидов номидаги Жиззах вилоят ахборот-кутубхона маркази балансида бўлган Жиззах шаҳар, Қассоблик маҳалласи, Ҳ.Носиров кўчаси 12-уй манзилидаги бино негизида “Матбуот уйи” ташкил этилди ҳамда мазкур жой Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси балансига ўтказиладиган бўлди.

Маълумот учун, Президентнинг мазкур қарори билан тасдиқланган 2022/2023 йилларда оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда журналистика соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг 42-бандида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари зиммасига 2022 йил августдан 2023 йил майга қадар Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларидаги Матбуот уйларини мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишларини амалга ошириш вазифаси юклатилган.

Шундан келиб чиқиб, вилоят ҳокимининг қарорида ҳам тегишли масъулларга ушбу бинони Агентлик томонидан белгиланган регламент талаблари асосида “Матбуот уйи”га мослаштириш, таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳа ва сарф-харажатлар сметасини ишлаб чиқиш топширилган.

Бундан англаш мумкинки, яқин кунларда “Матбуот уйи” Ўзбекистон журналистлар уюшмаси вилоят бўлими, марказий босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг вилоятдаги мухбирларини бир жойга жамлаш орқали Президентимизнинг очиқлик сиёсати ижросини тизимли ташкил этиш, журналист ва блогерлар ҳамда ахборот хизматлари раҳбарлари билан ҳамкорликда ишлаш, учрашув ва музокаралар олиб бориш, матбуот анжуманлари, семинар-тренинг ва бошқа тадбирларни ўказиш учун “Медиа майдон” вазифасини ўтайди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
125 views16:59
Ochish/sharhlash
2022-08-30 19:42:52
Бугун АОКАда Агентлик директорининг ўринбосари У.Аъзамов ва масъул ходимлар ҳамда "CNN" телекомпаниясининг минтақавий вакили Имрон Аҳмад билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг туризм имкониятларини "CNN" телекомпанияси ресурслари орқали дунёга тарғиб қилиш, мамлакатда ўтказиладиган олий тоифадаги ва юқори савияли халқаро тадбирларни ёритиш, шунингдек, уларда модераторлик қилишда телекомпания журналистларини ҳам жалб қилиш масалалари музокара қилинди.

Батафсил

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
167 views16:42
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:26:12
Гулистон махалласида ободонлаштириш ишлари жараёни давом этмокда
258 views14:26
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:22:43
Агарда ҳаётингиздан норози бўлсангиз, Тангрим гўзал ҳусн ва чеҳра билан сийламаган мени деб ҳисобласангиз, топиш-тутишингиздан кўнглингиз тўлмаётган бўлса, оилангизда турли низолар ва турмуш ўртоғингиз билан зиддиятлар содир бўлаётган бўлса ушбу лавҳани томоша қилинг!

Аллоҳ шукур қилувчилардан бўлинг, деган...
225 views14:22
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:13:30
Инфографика: Ўзбекистон ҳарбий жамоаларининг "AрМИ–2022" VIII Халқаро армия ўйинларидаги иштироки

37 та давлатнинг 257 та жамоаси иштирок етган VIII Халқаро армия ўйинлари якунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллаб, 7 та олтин, 10 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритди.

Шунингдек, 22 та шахсий ва жамоавий рекорд натижаларни қайд етишди.

Каналга аъзо бўлинг
Xavfsizlik
217 views14:13
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:12:04 ​#кичик_ҳикоя

БИР КУНИ...

Бола эдим. Дадам ишдан келишини ухламай кутардим. Кундузи жамоат транспортида ҳайдовчилик қилган дадам гоҳида тунда ҳам навбатчиликда ишларди. Ҳориган, қўллари меҳнатдан қадоқ бўлиб кетган дадамнинг кўзларида ғам, сўзларида миннат йўқ эди. Қўлларига сув қуймай туриб кафтларини ҳидлашни яхши кўрардим. Дадам бечора ўша пайтда шодланиб кетарди. “Мой ҳиди келиб турган қўлларимни битта сиз яхши кўрасиз-да, қизим”, деб бошимни силарди.
Бир куни дадам уйга хурсанд қайтди. Дастурхонга овқатини қўяётган онамга қараб: – Эртага автобазада катта мажлис бўларкан. Кадр бошлиғи мени чақириб, “Сизни мукофотга кўрсатдик. Эртага яхши кийиниб келинг, Тошкентдан катта раҳбарлар келяпти, ўз қўллари билан топширишади. Сиз Андижон вилоятидаги биринчи ҳайдовчи экансиз”,– деди. Ўша паллада отамнинг кўзларида қандайдир бир нур, қувонч жилваланди. Туни билан ухламай хаёл сурдим. Хаёлимда дадамга каттароқ туҳфа берса, касалдан турган одам кўтаришга қийналмасмикан, деган хаёл ҳам ўтарди. Бола эканман-да, пул берса керак, кў-ўп-п-п пул, деб уйқум қочарди. Ва ниҳоят тонг отди. Оҳорли кийимларни кийиб, кўчага отланаётган дадамнинг қўлидан тутиб: “Дада, кечикиб қолманг. Мен сизни кўчада кутиб ўтираман”, дедим. Ўтирдим ҳам. Кун оға бошлади. Кўча бошида дадамнинг автобусини кўриб пешвоз чиқдим. Қўлидаги катта қутичани қувнаб менга тутди. Уйга кириб ҳаммамиз тўпланиб уни очдик. Мени қучоғимга аранг сиққан каттагина, жимжимадор қутининг ичида ёғочдан ясалган миттигина айиқча бор экан. Кўзларимга ишонмай, қутининг тагларини очиб кўрдим. Унинг оёқлари остига ўрнатилган тахтачада ўйиб ёзилган ёзувлар ҳам бор эди. Кафтларим орасига олган айиқчага ўкиниб, алам билан термилдим. Туни билан ухламай ўйлаган ўйимни ота-онам, акаларим билиб қоладигандек, совғани дарров жойига қўйдим. Дадамнинг кўзига қаролмасдим. Негадир ҳеч ким ҳеч нарса демади. Фақат бир акам: “Айиқча бекорга асал бочка кўтариб олмаган. Бу уйимизга бойлик келтиради, дегани-да”, деди. Токчада турган айиқчани ҳар кўрганимда бўғзимга бир нима қадаларди. Ўтириб дадамнинг оёғини қучиб, бор овозим билан йиғлагим келарди. Кейин... кейин акаларим дадамнинг туғилган кунида биргалашиб девор соати сотиб олишди. Деворга илинган соатнинг устидан жой олган айиқча дадамга термилиб ўтиргандек яқин эди. Қирқ йил, ундан ҳам кўпроқ йиллар дадамнинг қошида бўлди. Акаларим тўрт тарафга тарқалди. Мен ҳам тақдирнинг этагидан тутиб кетдим. Айиқча эса дадамнинг ёнида бўлди. У дадам жойнамоз устида бизга дуолар қилганида ҳам, бемор синглим бошида ўтириб, кўзларидан ёшлар қуйилганда ҳам, тақдир синовларида “воҳ” деганда, “оҳ” деганда ҳам дадамнинг ёнида бўлди.
Бир куни дадам мени ёнига чорлади. Қўлида ўша айиқча. “Қизим, мен сизларга тарбия бердим, бахтли бўлишингиз учун жонимни фидо қилиб меҳнат қилдим. Оқу қорани танитдим. Сиз катта шоир бўласиз, дея дуолар қиляпман. Умидим бор... Қаридим. Тўқсонга қараб кетаётган одамга ишонч йўқ. Сизларга берадиган бойлигим, қимматли бисотим йўқ. Сизга мана шу айиқчани бермоқчиман. Яхшиям жони йўқ экан, менинг ҳасратларимга чидади. Энди сиз билан бўлсин. Мен унга гапириб турардим. Бошини силаб эркалатардим. Қорнинг дардга тўлиб кетмадими, деб ҳол сўрардим. Сиз ҳам шундай қилинг. Дадамнинг ярим асрлик дўсти, деб қадр қилинг”, дедилар...
Воҳ, дадам, жоним дадам-а!!! Шу бир жонсиз ўйинчоқчалик бўлмаган қизингизни кечиринг... Охиратингиз обод бўлсин меҳрибоним!..

Мунаввара Усмонова
204 views14:12
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:05:47
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Состоялся телефонный разговор Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Премьер-министром Республики Армения Николом Пашиняном.

#Mirziyoyev #muloqot #Armaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
190 views14:05
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:05:47
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Президентом Республики Беларусь Александром Лукашенко.

#Mirziyoyev #muloqot #Belarus #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
193 views14:05
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:04:09
"Diyor Yangiliklari"
Press-tur
Sayxunobod tumani
LAVHA (29.08.2022)

Sirdaryo telekanali
https://t.me/joinchat/AAAAAFhJY3ZQcM-JpbSCRg
187 views14:04
Ochish/sharhlash
2022-08-30 16:51:55
Sayxunobod tumanida mustaqillikning 31 yilligi nishonlandi “Yangi O‘zbekiston el aziz inson aziz” shiori ostida madaniy-ma’rifiy  tadbir tashkil etildi.

https://t.me/Sayxunobod_yangilklari
202 views13:51
Ochish/sharhlash