Get Mystery Box with random crypto!

ВИЛОЯТ МАРКАЗИДА “МАТБУОТ УЙИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ Ўзбекистон Прези | Сайхунобод хабарлари

ВИЛОЯТ МАРКАЗИДА “МАТБУОТ УЙИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-294-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти ҳокимининг 2022 йил 26 августдаги 476-3-0-Q/22-сонли қарорига асосан Ш.Рашидов номидаги Жиззах вилоят ахборот-кутубхона маркази балансида бўлган Жиззах шаҳар, Қассоблик маҳалласи, Ҳ.Носиров кўчаси 12-уй манзилидаги бино негизида “Матбуот уйи” ташкил этилди ҳамда мазкур жой Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси балансига ўтказиладиган бўлди.

Маълумот учун, Президентнинг мазкур қарори билан тасдиқланган 2022/2023 йилларда оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда журналистика соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг 42-бандида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари зиммасига 2022 йил августдан 2023 йил майга қадар Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларидаги Матбуот уйларини мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишларини амалга ошириш вазифаси юклатилган.

Шундан келиб чиқиб, вилоят ҳокимининг қарорида ҳам тегишли масъулларга ушбу бинони Агентлик томонидан белгиланган регламент талаблари асосида “Матбуот уйи”га мослаштириш, таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳа ва сарф-харажатлар сметасини ишлаб чиқиш топширилган.

Бундан англаш мумкинки, яқин кунларда “Матбуот уйи” Ўзбекистон журналистлар уюшмаси вилоят бўлими, марказий босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг вилоятдаги мухбирларини бир жойга жамлаш орқали Президентимизнинг очиқлик сиёсати ижросини тизимли ташкил этиш, журналист ва блогерлар ҳамда ахборот хизматлари раҳбарлари билан ҳамкорликда ишлаш, учрашув ва музокаралар олиб бориш, матбуот анжуманлари, семинар-тренинг ва бошқа тадбирларни ўказиш учун “Медиа майдон” вазифасини ўтайди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт