Get Mystery Box with random crypto!

Зикр аҳлидан сўранг

Telegram kanalining logotibi savollar_kanal — Зикр аҳлидан сўранг З
Telegram kanalining logotibi savollar_kanal — Зикр аҳлидан сўранг
Kanal manzili: @savollar_kanal
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 141.35K
Kanalning ta’rifi

Канал расмий сайти:
Savollar.islom.uz
islom.uz каналлари:
@Islomuz
@Hazratim_uz
@Fiqh_Uz_kanal
@HilolNashr
@Quranuz_kanali
@wwwIslamUz
@Arabicuz
@BintuSodiq
@Siyrat_uz
@Muslimaatuz
@Hadisislomuz
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 432

2021-05-19 09:05:02 ЛАБГА ПАМАДА СУРИШ

@Savollar_kanal 8846-савол

Ассалому алайкум! Лабга памада суртса рўза очиладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Очилмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш
41.7K views06:05
Ochish/sharhlash
2021-05-19 07:05:02 ОҒРИҚДАН РЎЗАНИ БУЗИШ

@Savollar_kanal 8845-савол

Ассалому алайкум! Мени тирноғим ичига ўсаётган эди апирация қилиб олдирдим. Оғригига чидай олмай дори ичиб юбордим. Шунга энди 60 кун кетини узмай тутиб беришим керакми ёки бир кунга бир кунми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Оғриқ ҳақиқий бўлган бўлса бир кун қазо тутасиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш
43.3K views04:05
Ochish/sharhlash
2021-05-19 03:00:00 454-саҳифа.

СОД СУРАСИ 17-26-оятлар.

Абдулбосит қори Қобилов

@Savollar_kanal
2.9K views00:00
Ochish/sharhlash
2021-05-19 02:59:00
@Savollar_kanal #Қуръон
3.1K views23:59
Ochish/sharhlash
2021-05-18 17:05:02 КИБЕР ХАВФСИЗЛИК ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 8844-савол

Ассалому алайкум! Менинг соҳам кибер ҳавфсизлик ва суний интеллект соҳаси, сизлардан бир нарсани сўрамоқчи эдим биламизки юртимиздаги тизимларнинг ҳавфсизлиги жуда заиф уларнинг ҳавфсизлигини осонлик билан айланиб ўтиб етарлича зарар бериш мумкин, мен юртимизда бу соҳани ривожланишини ва бизда ҳам яхши мутаҳассизлар чиқишини ҳаскер деганда инсонлар телифон устаси, шифи инстаграм, фасебоок аккаунтларни бузувчи шахсларни чунишини истамайман, ҳаскер фақат ёмон инсон бўлмайди улар 3 тоифага бўлинади, телифон ишлаб чиқарувчи компанийларда ҳам тизимнинг ҳавфсизлигини таминлаш учун ҳимоя қобиқларини яратувчи ҳаскерлар бўлади улар асосан (оқ шляпали ҳаскер ) ёки (Пентестер) деб номланади. Саволим шундаки мен бу соҳани инсонларга ўргатишим тўғрими? Қўрқаётган нарсам мен уларга ўргатган нарсаларимдан нотўғри мақсадда фойдаланишлари мумкин чунки бирор тизимни ҳимоя қилиш учун уни бузиш керак ва шунга қараб ҳимоя қилинади. Мен уларга бу нарсаларни ўргатсам улар ёмон мақсадда ўрганишса уларнинг гуноҳига шерик бўлиб қолмасмикинман. Чунки ҳозирги кўп ёшларимиз (ҳаскерлик, кибер ҳавфсизлик)ни ўрганиб сайтларни бузиб кўргиси келади. Бир дўстимдан шу ҳақида сўрасам ҳамма нарсани ёмон мақсадда фойдаланса бўлади масалан ёстиқ ишлаб чиқувчи уни инсонлар бир бирини ёстиқ билан бўғиб ўлдириши учун ишлаб чиқармайди ёки пичоқ ҳам кимнидир ўдириш учун чиқарилмайди деб мисоллар келтирди ва сен ниятингни тўғри қил деди. Нима қилишимни маслаҳат берасизлар?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Исломда, «Динда яхшиликда ҳамкор бўлинглар, ёмонлик ва гуноҳда ҳамкор бўлманглар» деган қоида айтилган. Ҳар бир инсон ўз ишини шунга солиб кўриши керак. Ишлаб чиқариладиган нарсалар уч турга бўлинади. Фақат гуноҳ учун ишлаб чиқариладиганлар, фақат яхшилик учун ишлаб чиқариладиганлар ва умумий мақсадда ишлаб чиқариладиганлар. Аммо кимдир уларни яхши мақсадда ва кимдир уни ёмон мақсадда ишлатади. Масалан оддий пичоқ. Кимдир ундан ошхоналарда яхши ишларга фойдаланади. Кимдир у билан жиноят содир қилади. Ҳозирги кундаги телефон, радио, интернет кабилар ҳам худди шундай. Сизни нарсангизни ҳам кимлардир яхши мақсадда ва кимлардир ёмон мақсадда ҳам фойдаланадиган бўлиб, юқоридагига тушса қилиш жоиз. Ёмон мақсадда фойдаланишини очиқ-ойдин айтса унга бу нарсани қилиб беришингиз жоиз эмас. Бу худди билиб туриб қотилга пичоқ ясаб бергандек бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш
32.9K views14:05
Ochish/sharhlash
2021-05-18 15:05:08 УЙ ЗАКОТИ МАСАЛАСИ

@Savollar_kanal 8843-савол

Ассалому алайкум! Биз оилавий ховлида яшаганмиз. Кейинчалик Тошкентга кўчиб бошқа ховли қилдик. Эски ховлимизни эса сотувга қўйдик лекин 7-8 йил мобайнида сотилмастан турди. Ана шу холатда биз хар йилга қурбонлик қилишимиз вожиб бўлганми ёки хар йилга ховлининг бозор нархидаги қийматидан закот чиқаришимиз керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Закот чиқариш керак эмасди, аммо ҳар йили қурбонлик қилиш керак эди. Ўшанча йилларнинг ҳар бири учун алоҳида-алоҳида ўртача битта қўйнинг нархини садақа қилишингиз вожиб. Қўй сўйсангиз ҳам зиммангиздан адо  бўлмайди. Фақат садақа қиласиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш
34.2K views12:05
Ochish/sharhlash
2021-05-18 13:05:02 ҚЎЙ СЎЙМОҚЧИ ЭДИМ

@Savollar_kanal 8842-савол

Ассалому алайкум! Мен Тожикистонда яшайман. Арендага жой олиб аптека очганман. 3 ёки 4 фирмалардан общий 10милион га юк қарз оганман. Хар кунлик савдомизди топширамиз яна юк оламиз. Батамом қарзди узишти иложи йўқ чунки бошқаларгаям қарз бераман. Ўтган йили бир кишидан 15милион қарз олганман ўшани пулини яримини жам қилиб қўйганман қоганини кеганча тўплайман. Мана яқинда отам учун қўй сўймоқчи эдим 2милион олиб қўйган эдим, налогдагилар аптекангди жарима қиламан катта суммага ёки ўзингдан билиб 2милион топшир деди. Шуни топширдим пулим кетди. Бунча қарзим билан сўйишим мумкинми? Қурбон хайитга озгина пул йиғиб қарзларимдан енгил бўлиб қўй сўйсам бўладими кечикиб кетмайдими? Эрим нима керак деяпти мен айтимки Роббим бизга давлат берди, фарзант берди хамма нарса берди биз мажбурмиз сўйишга, сўймасак бирон бало келади дедим. Устоз нима қилай лекин қурбонлик қилиш ниятим қаттиқ хохлайман шукроналик тарзида. Ўзимизни озгина хешлар билан ўтирамиз, қоганини қўшнига тарқатаман.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бор молингиз ва қарзингизни ҳисоблайсиз. Маблағингиз қарзингиздан ортиқ ва нисоб миқдорича бўлса закот вожиб бўлади. Акс ҳолда закот вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш
37.7K views10:05
Ochish/sharhlash
2021-05-18 11:05:04 ЗАКОТ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 8841-савол

Ассалому алайкум! Мени битта соғин сигирим ва унинг боласи бор нархи тахминан 15 миллион, миниб юрган мошинам унинг нархи тахминан 45-50 милион шу мулкимга закот беришим керакми агар беришим керак бўлса қанча миқдорда бераман?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Берилмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш
38.3K views08:05
Ochish/sharhlash
2021-05-18 09:05:02 ЗАКОТНИ БЎЛИБ БЎЛИБ БЕРСАМ БЎЛАДИМИ

@Savollar_kanal 8840-савол

Ассалому алайкум! Оиламизда кирим - чиқим умумий. Отам, акам ва мени пулим қўшиб йиғилади. Ким қанча пул қўшиши ҳар доим бир хил эмас. Ўзим ишлайдиган пуллардан закот миқдорини бўлиб бўлиб берсам бўладими? Масалан 40 миллион оилавий йиғилган умумий пулимиздан 1 миллион закот ажратиш керак бўлса шу пулни 2 ойда ҳар ойда 500 мингдан қилиб бир одамга берсам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Аммо у отангиз ёки акангиз тарафидан эмас ўзингизни ҳиссангизчасидан адо бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш
41.0K views06:05
Ochish/sharhlash
2021-05-18 07:05:02 ИНСОН ҚОНИ НАЖОСАТМИ

@Savollar_kanal 8839-савол

Ассалому алайкум! Бизни мазхаб ахли суна бўйча қон тахоратни бузади деб биламиз. Бундай дейилшига далил Аллоҳ Қуръонда қонни нажосат деб айтилгани деб келтириляпти Моида сураси 3 оятда ўлимтик, қон, деб бошқа хайвонларни хам қўшиб харом қилдик дейлган ё бошқа оят хам борми қон нажосат эканлигида.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қоннинг нажосатлиги сиз айтган оятда ҳам келган бошқа оятларда ҳам бор. Энг қизиқ томони қон чиқса таҳорат кетмайди дейдиганлар ҳам бадани ёки кийимига озгина қон тегса у қон билан намоз ўқиш жоиз эмас дейишади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш
41.3K views04:05
Ochish/sharhlash